Get Mystery Box with random crypto!

Турли ташкилотларда коррупция тешикларини ёпиш учун комплаенс | Zafarbek Solijonov

Турли ташкилотларда коррупция тешикларини ёпиш учун комплаенс назорат тизими йўлга қўйилган. "Ўзбекнефтгаз"да ҳам комплаенс инспекторлари 153,9 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликларни аниқлади. Шундан 153,8 миллиард сўми ундириб олинди. Бонусига 149,6 миллиард сўмлик маблағни ташкилот фойдасига тежади.

152 та қариндош-уруғчилик ҳолатларини бартараф қилишган. Юзага келиши мумкин бўлган 617 та коррупцион тирқиш беркитилган. Чунки ташкилот коррупцияга қарши курашиш йўналишида халқаро ISO сертификатини олган. 50 та ходимини халқаро экспертлар шу йўналишда ўқитишган.

Мингдан ортиқ ходимлардан аноним сўровлар олган. 2089 та ходимга манфаатлар тўқнашуви декларацияси тўлдирган. Мабодо шу тизимда бирор коррупцион ҳолатга дуч келчангиз қуйидаги контактларга боғланаверасиз.

Ишонч телефони: +99871 233-28-88
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot

@Zafarbek_Solijonov