2022-01-07 11:20:09
Қозоғистон
Бу мавзу ҳақида кўпчилик гапирди, гапиради. Фикрларимни билдирсам. Ижтимоий талаблардан бошланган намойиш сиёсий талабларга айланиб кетди. Чунки инсонлар ҳаммаси айланиб непотизим, элитар коррупцияга етиб боришини тушунди. Ривожланган давлатларда шу намойиш бўлса, ижтимоийлигича қолар, парламентни ўйга толдирарди. Уларда намойиш маданияти ҳам шаклланган камига. Олдиндан тайёрланиб борилиши ва қонунан мустаҳкамланганида бўлса керак.
Президенти интернет ва ТВни ўчиргандаёқ катта хато қилди. Уйида жимгина қарғаб ўтирган, дуо билан олға дея онлайн томоша қилаётганлар ҳам кўчага чиқиб кетди. Шу ҳолатда халққа мурожаат йўллагани икки карра кулгули бўлди. Полиция қонунга бўйсундирилиши лозимлимги, уларга шарт-шароит яратилган бўлиши зарурлиги ушбу воқеада яна ўз исботини топди. Полиция юқорининг кучига бўйсундирилгани ундан ҳам катта куч - халқни кўрганда панд бериб қўйди. Камига полиция халқ билан тўғридан-тўғри ишлайдиган орган. Барчаси ҳисобга олишниши даркор.
Қозоқларга нима етишмаётганди? Аксарининг уйида қўшнилари мардикорлик қиладиган даражага етганди. Ўсиш яхши кетаётганди. Бироқ совет пропагандаси таъмини тотмаган авлод шаклланганди. Уларга эса тезроқ янги қон керак. Норвегия, Дания каби гуманизм ривожланган жамиятлар борлигини улар камида интернет орқали билиб катта бўляпти. Мумкин эканку дея муаммонинг илдизини излаяпти. Яхши ва адолатли жамиятда яшашни истайдиганлар кўпайиб қолганди.
Энг нозик жойларидан бири бу - мамлакатдан кимлар қочди? Назарбоев, оиласи, чўнтаги бўлган Фаттоҳ Шодиев ва бошқа юқори лавозимдаги шахслар. Ўша гап, кема тешилса, ундан биринчи ким қочишини ҳамма унутмаслиги керак. Қочмаганлар - орган ходимлари, армиядан тортиб, қуйи ва кўпчиликни ташкил қиладиган барча маҳаллий раҳбарлар. Кўрдингиз, барчаси ўзларига қолди. Бойлигини йиққан, мулкини четда сақлаган бу кабиларга ҳаёти ҳаммасидан муҳим - халқ эмас.
Охирги масалага эса ўзингиз диққат қаратишингизни сўраган бўлардим. Уларнинг талаблари нималардан иборат эди? Улар ҳам ривожланган давлатлардек барчага тенг ҳуқуқ берадиган, озчиликнинг ҳуқуқига тупурмайдиган (бошқа дин вакиллари, эътиқодсизларни ҳам назарда тутяпман) жамият қуришни исташдими? Талабларининг қайсиларига эришди?
@Zafarbek_Solijonov
11.9K views08:20