Get Mystery Box with random crypto!

Мирзиёев ҳукумати 'Ўткан кунлар' ҳосиласи бўлган форс-мажор ҳо | Zafarbek Solijonov

Мирзиёев ҳукумати "Ўткан кунлар" ҳосиласи бўлган форс-мажор ҳолатида яшамоқда

Кореядан қайтганимга ҳам беш йилдан ўтибди. 2018 йилдан қонунни бузадиган, журналистни 3 кунлаб куттирадиган ҳокимлардан изоҳ олиш учун уларнинг хоналарига "бостириб кирадиган" жамоат фаоли сифатида Kun.uz'да кўзга кўрина бошладим. Эслайман. 2017-2019 йиллар ораси мамлакат тараққиётига ҳуқуқий пойдевор қўйилиши билан эсга тушади. Йиллар аввал қабул қилиниши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга имзолар чекилди. Бироқ ўтган 2.5 йил кутилмаган синовлари билан қора сочларни оқартирди, афсуски.

2020 йил, март: Ўзбекистонга коронавирус кириб келди. Пандемия, шифохоналар ташкил этилгани, махсус комиссия қандай ҳаракатлангани ҳақида гапирмай қўя қолай. 2020 йил, апрель: Бухоро ва бошқа ҳудудларда кучли шамол бўлди. 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонларига зарар етди. Президент Бухорога учди ва вазиятни қўлга олди. 2020 йил, май: Сардоба фожиаси бўлди. Президент галстукни ечиб, сув босган лой маҳаллаларда ўзи юрди. 2021 йил давомида ҳам сабаб ва оқибатларга қарши курашилди.

2021 йил, ноябрь: бир қанча ҳудудлар, айниқса пойтахтни чанг бўрони эгаллади. Президент "Яшил макон" дастури қанчалик зарурлигини алоҳида таъкидлади, ҳокимларни огоҳлантирди. 2022 йил ҳам фавқулодда вазият билан бошланди. Ўзбекистон тарихида кузатилмаган яна бир ҳолат - блэкаут. Ўзбекистон ўзига боғлиқ бўлмаган вазиятда икки ён қўшниси билан бирга светсиз қолди. Тузилиши керак бўлган фавқулодда комиссия тузилди. Президент қўл остидагиларни хулосага чорлади.

Таслим қиладиган оғир вазиятлардан оёққа туриляпти. Холис инсон буларнинг барчасини ҳисобга олиши керак. “Инсон қадри учун” тамойилини байроқ қилаётган президент "ислоҳотчи раҳбар" сифатида тарихда қолишни истаётгани кўриниб турибди. Маҳалла институтига тарғибот майдонимас, аҳолига таъминот йўли сифатида қаралаётгани, фикримча, энг тўғри йўл. Фаол жамоатчилик президент ҳукуматини ташвишга солгани йўқ, қувонтиряпти.

Ягона фаровонликка олиб борувчи 100 мақсад учун "қўшимча генератор" ишга тушди. Охирги селекторда олдингиларидан фарқли равишда қонун устуворлиги индекслари эсланди. Инсон капиталига эътибор лозимлиги урғуланди. Маънавият дейилса, китоб чиқариш ва дарслик жорий этишмас, кутубхоналар қуриш деб тушунилмоқда. Умид билан катта сакраш кутиб қоламиз. Осон бўлмаётгани эса аниқ. Бунақа вазиятларда жамоатчилик бирлашишдангина ютади, менимча.

#инсон_жамият_давлат

@Zafarbek_Solijonov