Get Mystery Box with random crypto!

АВТОМАШИНАСИ ЎЗИНИ НОМИДА БЎЛМАГАНЛАР ХАМ ЭНДИ БОЛАЛАР ПУЛИНИ | Юрист блогер /расмий канал

АВТОМАШИНАСИ ЎЗИНИ НОМИДА БЎЛМАГАНЛАР ХАМ ЭНДИ БОЛАЛАР ПУЛИНИ ОЛОЛМАЙДИМИ ?

САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Қонунчилик бўйича шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Шу вақтгача бундай норма бўлмаган лекин, эндиликда бу тўғри. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан амалдаги 654-сон қарор асосида тасдиқланган низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

@Yurist_Blogerr