ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра, ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади: тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш; тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш; зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш; йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш. @Yurist_Blogerr 17.5K views15:20