Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_blogerr — Юрист блогер /расмий канал
Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.05K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 375

2021-12-12 13:29:15 УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ.

САВОЛ;
Уй-жой учун субсидия олмоқчи бўлсам бир-иктаси субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Ўша бир-иктаси нотўғри айтибди.
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қишлоқ жойларда — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000) дан кам ва 6,9 баравари (5 671 800)дан юқори бўлмаслиги керак

Шаҳарларда — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 8,0 баравари (6 576 000)дан юқори бўлмаслиги керак

Тошкент шаҳрида — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 9,2 баравари (7 562 400) дан юқори бўлиши керак эмас.

Юқорида кўриб турганимиздек, уй-жой учун субсидия олишга талабгор ва бирга қарз олувчи биргаликда маълум даражада маблағли бўлиши керак. Доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган хужжатини тақдим қилиши керак. Энг камида бир ойда иккиярим миллион сўм пул топа оладиган бўлиши керак. Шундагина адолатга қарши адолат, Кличкога қарши Ҳасанбой, Ҳасанбойга қарши Хусанбой бўлиб қолмайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
30.9K views10:29
Ochish/sharhlash
2021-12-11 18:16:03 ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА ЯНГИ ФАРМОН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

Бундан бир муддат олдин яъни, 2-декабрь куни давлатимиз раҳбари аҳолининг ипотека уйлари олишлари ва уларга субсидиялар ажратилиши билан боғлиқ масалада видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Видеоселекторда мазкур соҳа қониқарли даражада эмаслиги ва тез орада ушбу соҳа ислоҳ қилинишини айтган эди. Мана орадан бир хафта ўтиб видеоселекторда айтилганидек ўзгариш бўлди.

Президентнинг 09.12.2021 йил куни ПФ–33-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 10 декабрдан:

Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади; (Эски тартиб бўйича шундай чеклов бор эди)

Дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади. (Эски тартибда субсидия миқдори қатъий суммада белгиланмаган эди)

Субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. (Олдин ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошганда субсидия тўланмас эди)

Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади. (Эски тартиб бўйича фақат улар билан бирга яшайдиган яқин қариндошлар биргаликда қарз олувчи бўла оларди)

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
30.9K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:10:47 БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ.

САВОЛ;
Менга болалар нафақаси нечта болага қанча эканлиги бўйича тўлиқроқ маълумот беринг.

ЖАВОБ;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун ___250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун ___325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча ___150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун ___100 минг сўмдан.

Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
32.8K views10:10
Ochish/sharhlash
2021-12-11 08:33:29
Қўшни давлатларимиз билан қандай муносабатда эканлигимизни ифодасини ушбу роликда кўришимиз мумкин.

Тинчлигимизга, мустақиллигимизга ва бошқа давлатлар билан манашундай кайфиятдаги яқинлигимизга кўз тегмасин.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
30.0K views05:33
Ochish/sharhlash
2021-12-11 08:01:22 https://t.me/shoes_china
23.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-10 18:30:06 ОТА ВОЯГА ЕТГАН БОЛАСИДАН АЛИМЕНТ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛАДИМИ.

САВОЛ;
Мен турмуш ўртоғим билан бундан бир-неча йил олдин ажралишиб кетганмиз. Бир нафар фарзандимга алимент тўлайди. Ҳозирда у менга фарзандинг вояга етганида тўлаган алиментларимни қайтариб оламан деябди шу тўғрими. Турмуш ўртоғим энди 45 ёшда, топаётган даромади хам яхши. Фарзандим вояга етиши билан ўқишга кирса қандай алимент тўлай олади. Агар турмуш ўртоғимни гапи тўғри бўлса унга қанча алимент тўлаш керак ?

ЖАВОБ;
Тўғри Оила кодексининг 109-моддасида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт қилиб белгиланган. Ушбу кодекснинг 110-моддасида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизи (96 585 сўм)дан кам бўлмаслиги кераклиги кўрсатилган.

Лекин, Сизни ҳолатингизда турмуш ўртоғингизни сизга айтган гаплари унчалик ҳам тўғри эмас. Юқорида кўриб турганимиздек вояга етган фарзандидан алимент талаб қилиши учун турмуш ўртоғингиз меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга мухтож бўлиши керак. Меҳнатга лаёқатли бўла туриб фарзанди 18 ёшга тўлиши билан алиментга берса судлар уни аризасини қаноатлантириб юборавермайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
28.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-12-10 17:04:57 ОНАГА ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ҚАНЧА.

САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Ҳозирда турмуш ўртоғим бир нафар 1 ёшли фарзандимнинг таъминоти учун алимент тўлайди. Мен фарзандим 3 ёшга тўлгунига қадар ўзимни таъминотим учун хам ундан алимент талаб қилсам турмуш ўртоғим менга бир ойда қанча алимент тўлаши керак ?

ЖАВОБ;
Оила кодексининг 118-моддаси никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр-хотиннинг таъминот олиш ҳуқуқи деб номланиб, ушбу моддада етарли маблағга эга бўлган собиқ эрдан собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида алимент талаб қилиш ҳуқуқи борлиги белгиланган. Мазкур кодекснинг 119-моддаси эса эр ёки хотиндан суд тартибида ундириладиган алимент миқдори деб номланиб, ушбу моддада бундай алимент ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши, бироқ бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (822 000 сўм) нинг 11,75 фоизи (96 585 сўм)дан кам бўлмаслиги лозим.лиги кўрсатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилинса, сиз турмуш ўртоғингиздан фарзандингиз 3 ёшга тўлгунига қадар ўзингизни таъминотингиз учун алимент талаб қилишингиз мумкин. Бу алиментнинг миқдори ишни кўриб чиқадиган суд томонидан турмуш ўртоғингизни моддий шароитидан келиб чиқиб белгиланади. Белгиланадиган алиментнинг энг кам миқдори эса 96 585 сўмдан кам бўлмайди лекин ундан кўп бўлиши мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
27.4K views14:04
Ochish/sharhlash
2021-12-09 19:25:14 АҲВОЛНИ ҚАРАНГ !

Видеода қайнона қизини куёв тараф келинни яқинларига автобус гаплашиб бермаганлиги сабабли тўйини бузиб олиб кетмоқда. Қоил...

Майли қиз уники, ўзи тарбиялаб катта қилган лекин, энг бахтли кунида шундай сюрпиризи боракан нега катта қилган. Одатда ёши катталарга нисбатан бундай гаплар гапирилмайди лекин, ўша катта деганларимиз видеодаги каби бўлсачи ? Бир нарсани билишимиз керак ! Фарзанд тарбиялаб вояга етказиш бу бизни бурчимиз. Сабаби бизни хам кимдир тарбиялаган. Биз фарзанд тарбиялаш орқали бизни тарбиялаб вояга етказганларни олдидаги ва табиатнинг табиий қонунияти олдидаги бурчимизни бажарябмиз холос. Биз биринчи марта кимнидир тарбиялаётганимиз йўқ. Хаттоки Маймун хам болам дейди. Чаён боласи учун ўзини қурбон қилади. Бу дунё биз каби инсонларни нечтасини кўрмаган дейсиз. Биз гўёки тарбия берган болаларимиз биз учун хаётини бағишлашга мажбур бўлмаслиги керак. Биз тўғри йўлда бўлсак хўп хўп лекин, нотўғри йўлни танлаб олиб соғлом фикирлайдиган авлодга қонун яратиш нимаси энди. Видеода гўёки шахсияти уйғониб кетган аёлни кўрябмиз лекин, эртага ўша қизини бахтсизлигини кўриб манашу аёлнинг қўлидан нимадир келади деб ўйлайсизми йўқ. Нафақат бу аёл, бундан бошқа ҳар қандай аёл хаттоки эркак, қиз фарзанди учун бахтни кафолатлай олмайди.
34.7K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2021-12-09 19:25:08
32.6K views16:25
Ochish/sharhlash
2021-12-07 19:18:26 ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Мен олаётган уйнинг бошланғич тўловини бир қисми учун менга субсидия тўлаб берилса, тўловларнинг қолган қисмини қанча муддатда тўлашим керак ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил кунги ПФ-6186-сон фармонида, Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратиши кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, Сиз уй-жойнинг қолган тўловларини 20 йил давомида тўлаб боришингиз мумкин. 20 йил давомида хар ойда қанча миқдорда тўлов тўлаб боришингиз кераклиги олган уйингизни баҳосига қараб тўлов графигингизда кўрсатилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
40.7K views16:18
Ochish/sharhlash