Get Mystery Box with random crypto!

Контрабанда ва ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига қарши қ | Юрист блогер /расмий канал

Контрабанда ва ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига қарши қонунлар такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасида назарда тутилган, контрабанда сигарета савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарликни белгилаш бўйича ўрнатилган мораторий ниҳоясига етди. Шундай қилиб, 2024 йил 29 майдаги ЎРҚ-927-сонли қонунига мувофиқ, жумладан, мажбурий рақамли маркировкалашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг «машҳур» 227-1-моддасига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди.

Бундан буён ушбу тартибни бузган шахслар реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr