Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_blogerr — Юрист блогер /расмий канал
Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.05K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 370

2022-01-04 10:58:18 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат орган ва ташкилотлари томонидан аҳолидан ва тадбиркорлардан айрим хужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармонига асосан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни талаб қилиш бекор қилинди;

Хусусан;

Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;

Жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;

Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;

Давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;

Жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;

Жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;

Фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлигини;

Қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

Молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

Жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

Ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бу нима дегани ? Бу шуни билдирадики, юқоридаги рўйхатда келтирилган маълумотлар кимга керак бўлса, қайси ташкилотга зарур бўлса ўзлари электрон ахборот алмашинуви тизими орқали топиб олиши керак дегани. Бу маълумотларни топиб бериш учун сиз сарсон бўлиб 10 жойга бориб юришингиз шарт эмас дегани.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
32.5K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-01-04 10:07:26 2022 йил биринчи январдан бошлаб ундириладиган айрим давлат божлари ва бошқа йиғимлар миқдори камайтирилди.

Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармонига асосан жорий йилнинг 1-январидан бошлаб қуйидаги бир-нечта давлат божи ва бошқа йиғимларнинг миқдори камайтирилди

Жумладан;

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш__ БҲМнинг 1 баравари (Аввал БҲМнинг 1,2 баравари эди энди)

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш__ БҲМнинг 1 баравари (Аввал БҲМнинг 2 баравари эди)

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш__ БҲМнинг 7 баравари (Аввал БҲМнинг 10 баравари эди)

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш__ БҲМнинг 7 баравари (Аввал БҲМнинг 10 баравари эди)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш__ БҲМнинг 5 фоизи (Олдин БҲМнинг 10 фоизи эди)

Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш__ бепул (Аввал БҲМнинг 1 баравари эди)

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш__ БҲМнинг 20 фоизи (Аввал БХМнинг 1 баравари эди)

Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган герб бланкаси учун йиғим__ бепул (Олдин 5 АҚШ доллари эди)

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
28.6K views07:07
Ochish/sharhlash
2022-01-03 15:03:52 ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДАН СУБСИДИЯ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ ДАРОМАДИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК.

САВОЛ;
Мен қишлоқ жойда истиқомат қиламан. Ўзим яшаб келаётган жойдан субсидия асосида уй-жой олмоқчи бўлсам мени оиламни ойлик жами даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қишлоқ жойларда — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000) дан кам ва 6,9 баравари (5 671 800)дан юқори бўлмаслиги кераклиги белгиланган.

Демак сиз ўзингиз яшаб келаётган жойдан субсидия асосида уй-жой олишингиз учун оилангизни ойлик жами даромади 2 466 000 сўм билан 5 671 800 сўмни оралиғида бўлиши керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
21.7K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-01-03 14:39:41
Нишонга теккизиш учун хар доимхам мўлжаллаб отиш шарт эмас

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
24.5K views11:39
Ochish/sharhlash
2021-12-31 23:19:32 Президент 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилдилар.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
9.5K views20:19
Ochish/sharhlash
2021-12-31 22:18:10 Барча Ўзбекистон аҳлини ва қардош миллатлар ҳалқларини кириб келган 2022 йил билан табриклаймиз. Дунё хамжамиятига кириб келган янги йил қутлуғ келсин. Янги йилда ким нима нийят қилган бўлса кейинги янги йилгача амалга ошсин. Яна бир бор янги йилингиз муборак бўлсин.

https://t.me/Yurist_Blogerr
13.8K views19:18
Ochish/sharhlash
2021-12-29 18:08:02 ЭРТАГА 800 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ТАРҚАТИЛИШИНИНГ ОХИРГИ КУНИ.

САВОЛ;
Мен икки нафар вояга етмаган фарзандимга боқучисини йўқотганлик нафақасини оламан. 800 минг сўмдан биз каби оилаларга пул тарқатилаётганлигини эшитиб махаллага мурожаат қилсам сизларга бу пул берилмайди дейишди. Шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Президентнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга хам мазкур моддий ёрдам тарқатилиши кўрсатилган. Агар маҳалла буни инкор қилган бўлса қонун хужжатлари ижросини назорат қиладиган органларга яъни, прокуратура ёки адлия органларига шу масалада шикоят қилсангиз улар сизга ўз ҳуқуқингиздан фойдаланишингизда амалий ёрдам беришади.

Сиз юқорида кўрсатилган органларга эртагаёқ мурожаат қилинг. Ундан кейин дам олиш кунлари бошланиб кимга мурожаат қилишни билмай қоласиз.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
21.4K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-12-29 18:00:01
Агар янги йилга олдинроқ бозорлик қилиб қўймаган бўлсангиз балога қолдингиз. Эртага бозор ва суппермаркетларимизда кузатиладиган ҳолатни тахминий кўриниши манашундай бўлади

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
20.0K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:00:49
Азиз обуначилар!

«Банк юристи» ва «Банковское право Узбекистана» ёш ўзбек шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлгани билан барчани табриклайди.

Банк ва молия соҳасида мураккаб масалаларнинг тез ва оддий жавоб олмоқчи бўлган ва банкларда қонун билан боғлиқ масалалар қандай ҳал этилишини ўқиш нияти бўлсангиз, бу мавзуларга бағишланган каналларга обуна бўлинг:

Каналга уланинг:
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw

Иккита канал мазмуни такрорланмаган ва бир-биридан таржима эмас.

Реклама
19.3K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-29 16:53:08 ЁШЛАР ДАФТАРИГА ФАҚАТ 30 ЁШГА ТЎЛМАГАНЛАР КИРИТИЛАДИМИ ?

САВОЛ;
Мен 31 ёшдаман. Ёшлар дафтарига киритилишим мумкинми ?

ЖАВОБ
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБнинг 4-бандига асосан, туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар киритилиши белгиланган.

Юқоридаги асосга кўра ёшингиз 30 ёшдан катта бўлганлиги учун сиз ёшлар дафтарига киритилмайсиз.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.8K views13:53
Ochish/sharhlash