Get Mystery Box with random crypto!

ПЕНСИЯМДАН ҚИРҚИБ ТАШЛАДИ.. САВОЛ: Мен бундан икки йил олдин | Юрист блогер /расмий канал

ПЕНСИЯМДАН ҚИРҚИБ ТАШЛАДИ..

САВОЛ:
Мен бундан икки йил олдин пенсияга чиққанман. Пенсиям 800 минг сўмдан ошиқроқ. Яқинда Пенсия жамғармаси ҳодимлари мени чақириб Сизга ортиқча пенсия тўлаб юборилган, энди пенсиянгиздан қирқамиз деб қўлимга битта қарор берди. Улар шунга ҳақлими, ўзи қандай ҳолатда пенсиядан қирқиш мумкин ?

ЖАВОБ:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 65-моддасига кўра, пенсиялардан чегирмалар:

суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин деб кўрсатилган.

Юқорида кўрсатилган асос ва сабаблар билан пенсия олувчиларнинг пенсияларидан ҳар ойда 50 фоизгача миқдорда чегириб қолиниши мумкин. Сиз Сизни қўлингизга қарорни берган ҳодимдан қарорни изоҳлаб беришини хам талаб қилинг! Қачон ортиқча тўланган, қанча ортиқча тўланган, ростдан хам ортиқча тўланганми ўзи деган масалаларга ойдинлик киритиб бериши керак у. Агар ўша қарордан шубҳангиз ёки қарорга эътирозингиз бўлса прокуратура органларига ёки бевосита судга мурожаат қилинг!

@Yurist_Blogerr