Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_blogerr — Юрист блогер /расмий канал
Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.05K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 376

2021-12-07 07:57:56 ИЖТИМОИЙ НАФАҚА БЕРИЛИШИ ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ТЎХТАТИЛАДИ.

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ижтимоий нафақалар тўланиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;

ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;

оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

«Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;

болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда;

ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади.

Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта амалга оширилади;

Тўловларни юқоридаги тартибда тўхтатиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ва ариза берувчига электрон хабар (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юбориш орқали билдирилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
40.7K views04:57
Ochish/sharhlash
2021-12-06 18:31:06 СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ.

САВОЛ;
Мен уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Субсидия олишга ариза топширишнинг муддати борми ёки ҳохлаган вақтда топширишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил куни ПФ-6186-сон фармонига асосан, Ҳукуматнинг 23.08.2021 йил куни 537-сон қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарорига илова сифатида келтирилган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга ўзгартириш киритилди.

Юқоридаги асослар бўйича киритилган ўзгаришга кўра, жорий йилдан бошлаб уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш йил давомида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди.

Авваллари субсидия учун ариза топшириш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар этиб белгиланган эди. Энди ундай чеклов йўқ. Янги йилдан кейинги янги йилгача зелёный. Хохласангиз аризани september да топширинг, хохласангиз november да топширинг фарқи йўқ. Дам олиш кунлари топширмасангиз бўлди...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
37.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-12-04 18:59:58 БОЛА ПУЛИ УЧУН ТОПШИРИЛГАН АРИЗАНИНГ НАТИЖАСИНИ ҚАЧОН БИЛИШ МУМКИН.

САВОЛ;
Мен ўтган ойда бола пули учун ариза топширган эдим. Менга телефонингизга СМС боради деган эди лекин, халигача хечқандай СМС келмади. Шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Йўқ бу нотўғри, Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган, кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига кўра, Сизни ўтган ойда топширган аризангизни натижаси шу ойнинг 01-санасига қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали телефонингизга СМС шаклида келган бўлиши кераклиги белгиланган.

Телефонингизга келган СМС да аризага илова қилиб топширган хужжатларингиз "Тегирмон"дан ўтган бўлса ўтган деб, ўтмаган бўлса нима сабабдан ўтмаганлигини асослаб жавоб юборилган бўлиши керак.

Агар шу кунгача сизга СМС келмаган бўлса тегирмондан ҳабар олинг. Сув қўшиб бўлмайдиган апаратга бизникилар сув қуйиб қўяётганлиги сабабли хозир бизда бунақанги тегирмонлар жудааа яхши ишлаб кетгани йўқ...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
50.6K views15:59
Ochish/sharhlash
2021-12-04 13:10:25 Болалар қандай дори воситалари билан бепул таъминланиши керак.

Президентнинг 10.11.2020 йил кунги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–4887-сон қарорига кўра
,

Болалар қуйидаги дори воситалари билан бепул таъминланади:

6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
45.1K views10:10
Ochish/sharhlash
2021-12-03 20:28:53
Тиниб тинчимас одамлар нималарни ўйлаб чиқаришмайди дейсиз

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
48.1K views17:28
Ochish/sharhlash