Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ. САВОЛ; Менга болалар наф | Юрист блогер /расмий канал

БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ.

САВОЛ;
Менга болалар нафақаси нечта болага қанча эканлиги бўйича тўлиқроқ маълумот беринг.

ЖАВОБ;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун ___250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун ___325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча ___150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун ___100 минг сўмдан.

Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr