Get Mystery Box with random crypto!

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ. САВОЛ; Мен субси | Юрист блогер /расмий канал

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Мен олаётган уйнинг бошланғич тўловини бир қисми учун менга субсидия тўлаб берилса, тўловларнинг қолган қисмини қанча муддатда тўлашим керак ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 11.03.2021 йил кунги ПФ-6186-сон фармонида, Молия вазирлиги тижорат банкларига пул маблағларини ҳамда тижорат банклари аҳолига ипотека кредитларини 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратиши кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, Сиз уй-жойнинг қолган тўловларини 20 йил давомида тўлаб боришингиз мумкин. 20 йил давомида хар ойда қанча миқдорда тўлов тўлаб боришингиз кераклиги олган уйингизни баҳосига қараб тўлов графигингизда кўрсатилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr