Get Mystery Box with random crypto!

ОТА ВОЯГА ЕТГАН БОЛАСИДАН АЛИМЕНТ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛАДИМИ. САВОЛ; | Юрист блогер /расмий канал

ОТА ВОЯГА ЕТГАН БОЛАСИДАН АЛИМЕНТ ТАЛАБ ҚИЛА ОЛАДИМИ.

САВОЛ;
Мен турмуш ўртоғим билан бундан бир-неча йил олдин ажралишиб кетганмиз. Бир нафар фарзандимга алимент тўлайди. Ҳозирда у менга фарзандинг вояга етганида тўлаган алиментларимни қайтариб оламан деябди шу тўғрими. Турмуш ўртоғим энди 45 ёшда, топаётган даромади хам яхши. Фарзандим вояга етиши билан ўқишга кирса қандай алимент тўлай олади. Агар турмуш ўртоғимни гапи тўғри бўлса унга қанча алимент тўлаш керак ?

ЖАВОБ;
Тўғри Оила кодексининг 109-моддасида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт қилиб белгиланган. Ушбу кодекснинг 110-моддасида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизи (96 585 сўм)дан кам бўлмаслиги кераклиги кўрсатилган.

Лекин, Сизни ҳолатингизда турмуш ўртоғингизни сизга айтган гаплари унчалик ҳам тўғри эмас. Юқорида кўриб турганимиздек вояга етган фарзандидан алимент талаб қилиши учун турмуш ўртоғингиз меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга мухтож бўлиши керак. Меҳнатга лаёқатли бўла туриб фарзанди 18 ёшга тўлиши билан алиментга берса судлар уни аризасини қаноатлантириб юборавермайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr