ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АЛКАГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ? | Юрист блогер /расмий канал
ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АЛКАГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?
Вазирлар Маҳкамасининг 75-сон қарорига асосан, қуйидаги ҳолларда алкаголли маҳсулотларни сотиш тақиқланади:
савдо автоматлари орқали;
болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;
сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ёки расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;
20 ёшга тўлмаган шахсларга.
@Yurist_Blogerr