Get Mystery Box with random crypto!

ҚОНУН БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВОРИСЛАР САВОЛ; Отамдан қолган | Юрист блогер /расмий канал

ҚОНУН БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВОРИСЛАР

САВОЛ
;
Отамдан қолган ҳовлимиз бор. Отам ҳовлини кимгадир васият қилиб қолдирмасдан вафод этган. Шу ҳовлига биринчи навбатда кимлар меросхўр бўлишлари мумкин ?

ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг болалари (фарзандликка олинган болалари хам), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар деб кўрсатилган.

Демак, қонун бўйича отангиздан қолган ҳовлига онангиз ва Сизлар, яъни фарзандлар биринчи навбатдаги ворислар хисобланасизлар.

@Yurist_Blogerr