Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ОТМ га | Юрист блогер /расмий канал
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ОТМ га ўқишга кириш учун тавсиянома берилади
Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарорибилан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота)доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.
Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши керак.
Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:
1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Қарорда тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларигаҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.