Get Mystery Box with random crypto!

ЭҲТИЁЖМАНД АҲОЛИ УЧУН ЭНEРГEТИК ТЎЛОВЛАРГА ИМТИЁЗЛАР САВОЛ: | Юрист блогер /расмий канал

ЭҲТИЁЖМАНД АҲОЛИ УЧУН ЭНEРГEТИК ТЎЛОВЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

САВОЛ:
Эҳтиёжманд аҳоли вакилларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловларда қандай имтиёзлар бор?

ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарорига асосан, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. 270 минг сўмлик бир марталик компенсация иситиш мавсуми (ноябрь-февраль ойлари) давомида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёки «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга тақдим этилади.

Табиий газ учун меъёридан ортиқ фойдаланилган 250 куб/метргача, электр энергияси учун эса 150 киловатт/соатгача миқдор компенсация қилиб берилади.

@Yurist_Blogerr