Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.77K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 611

2021-05-15 15:52:15
Кеча Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлганида бемор қизлардан бири йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими бўлиш орзуси эканлигини айтганди.

Бугун ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов марказга ташриф буюриб, ўша бемор қизга аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди.

Бундан ташқари, бу қизнинг даволаниши учун барча харажатларни ЙҲХББ ўз зиммасига олганини маълум қилган.

Шифохонадаги бошқа болаларга ҳам совғалар топширилган.

Тўлиқ фоторепортаж:
https://uza.uz/uz/collection/2412

Фото: Алимурод Мамадаминов / ЎзА


@xushnudbek
80.2K views12:52
Ochish/sharhlash
2021-05-15 13:41:29 Эртага - якшанба ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади

Каналимиз обуначиларидан айрим жойларда эртага - якшанба куни ишга чиқиш сўралаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Иш берувчилар якшанбага жума куни (14 май)даги иш куни кўчирилгани билан изоҳлашгани айтилади.

Шу муносабат билан, яна бир бор эслатиб қўйишни жоиз, деб топдик.

Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишган:

13 май, пайшанба
14 май, жума
15 май, шанба
16 май, якшанба

Шундай қилиб эртага ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади. Жорий якшанба бирор иш кунидаги дам олиш куни ўрнига кўчирилмаган.


@xushnudbek
88.0K views10:41
Ochish/sharhlash
2021-05-15 12:57:29
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов бугун қутлуғ 70 ёшни қаршилади.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан А.Кўчимов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Юбилей муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси анжуманлар залида бўлган тантанали маросимда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов, шунингдек кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ Бош муҳаррирлари табриклади.

Батафсил: https://www.uza.uz/uz/posts/267124

ЎзА жамоаси устозни яна бир бор таваллуд айёмлари билан қутлайди, умрлари узоқ ва мазмунли бўлишини тилайди.


@xushnudbek
88.7K views09:57
Ochish/sharhlash
2021-05-15 11:39:26 5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

2021 йилда 5та фандан тест бўлади. Ҳозирча ўтган йилгидек истисно тарзда 2 та фандан қилиш ҳақида гап-сўзлар йўқ, ўта фавқулодда ёмон вазият бўлмаса, унда ўзгариш бўлмаса керак (ишқилиб 2 та фандан бўлмасин-да, шахсан мен бунга қаршиман);

Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbek/8824

балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади. Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

мажбурий блокда
Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.

Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;

тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.


@xushnudbek
86.9K views08:39
Ochish/sharhlash
2021-05-15 10:45:08
Хонадон харид қилинг ва дам олишга йўл олинг!

Ёз кириб келишига ҳам оз қолди. Оила билан дам олишга кетишнинг айни вақти.

Муқаддас Рамазон Ҳайити муносабати билан Golden House'дан ғаройиб совға — Чимёндаги LAYNER тоғ-курорт мажмуасида яшаш учун купон!

Купонни қўлга киритиш учун фақатгина шу дам олиш кунлари (14, 15 ва 16 май) сотувда бўлган Golden House мажмуаларининг биридан хонадон харид қилинг ва икки кишилик кафолатланган саёҳат йўлланмасини қўлга киритинг.

Тошкентнинг ажойиб тоғлари сизни кутмоқда! Ўз имкониятингизни қўлдан чиқарманг!

Батафсил сайтда
gh.uz
(+998) 78 150 11 11

Марказий савдо офиси
Greenwich савдо офиси
«Династия» савдо офиси
Assalom савдо офиси

Реклама
77.9K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-05-15 08:02:06
Эрталабдан кайфиятингизни бузаётганим учун узр. Илтимос, асабингиз етса, учала видеони ҳам кўринг.

Учта автоҳалокатда жами 19 киши вафот этган. Бир неча киши шифохонада. Айримлари бир умрга ногирон бўлиб қолади.

ЙТҲ сабаблари Ўзбекистон учун жуда таниш:

Касбидаги тўқнашувда ҳайдовчи маст бўлган. Катта тезликдаги 2та машина тўқнашган. 7 киши ўлган. Улар орасида 1 ва 4 ёшли болалар бор;

Нукусда қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Дастлаб катта тезликдаги 2 та машина, кейин эса учинчиси келиб урилади. 6 киши ўлган;

Ёзявонда ҳам қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Йўл ҳам талабга жавоб бермайди, ўртада бетон тўсиқлар йўқ. Бухородан ва Намангандан келаётган машиналарда 6 киши ўлган. 3 нафари Қирғизистонда ўқийдиган талабалар, қолган 3 нафари бир оила вакили. Биттаси чақалоқ.

Қоидага бўйсунганларни «лох», қоидабузарларни «крутой», ЙПҲ ходимларини «душман», қоидабузарлар видеосини юборганларни «казёл» деймиз.

Мияларимиз бузуқ. Ўлчовларимиз хато. Минг афсус.

Қачон тўғри хулоса қиламиз, қачон???


@xushnudbek
137.1K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-05-14 19:08:19
Шавкат Мирзиёев Кун.уз нашри мухбири, асли касби шифокор бўлган Аброр Зоҳидов билан суҳбат қилди.

Суҳбатда Аброр Зоҳидов кўплаб беморлар онкологик ва гематологик касалликлардан даволаниш учун хайрия сўраб келиши, эндиликда операция харажатларининг 50%ини давлат тўлаб беришини эшитиб, жуда хурсанд бўлганини айтди.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев доим ушбу касалликка чалинган юртдошларимизга қандай ёрдам беришни ўйлаб юришини, бугун ҳам бемор болалар билан суҳбатлашганда йиғлаганини, янги тизим асосида давлат уларга ёрдам бериши, бунинг учун керакли маблағлар ажратилишини маълум қилди.

Умуман олганда видеони кўришни тавсия қиламан.


@xushnudbek
71.2K views16:08
Ochish/sharhlash
2021-05-14 15:39:24 ​​Қонли ҳафта

Қоидага амал қилиши билан эмас, аксинча қоидаларни бузгани билан мақтанадиган, қоидабузарларга қарши курашмасдан, аксинча қоидабузарларни аниқлайдиган инсонлар (ЙПҲ инспекторлари ёки фаол фуқаролар) ёхуд мосламаларга (масалан, радарлар) қарши курашадиган инсонлар жуда кўп бўлган жамиятнинг ҳар ҳафтаси ва ҳар куни қонли бўлади. Ишонмасангиз, марҳамат фактларга эътибор беринг:

2021 йил:

7 май.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўл четида тўхтаб турган «Камаз»га бориб урилди. 1 киши вафот этди.

8 май. Бухоро вилояти Когон туманида «Нексия» ҳайдовчиси рўпарадан келаётган тракторга бориб урилди. 1 киши вафот этди.

8 май. Самарқанд вилояти Иштихон туманида «Nexia» бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилди. 1 киши вафот этди.

8 май. Қашқадарё вилояти Касби туманида ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01” йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” билан тўқнашди. 7 киши вафот этди. Уларнинг орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

9 май. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида "Damas" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида бўлган 9 ёшли болакайни уриб юборади. Болакай туман шифоханасида вафот этди.

10 май. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аввалроқ маст ҳолда машина бошқаргани учун 18 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс суд қарорига риоя қилмасдан яна "Spark" рулига ўтириб, 23 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди.

10 май. Бешариқ туманининг Марғилон – Олтиариқ – Риштон – Каримдевона йўналишида қувиб ўтиш қоидасини бузган «Cobalt» йўл-транспорт ҳодисасига учради. 1 нафар шахс вафот этди.

10 май. Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» қарама-қарши йўналишдан келаётган «Cobalt» билан тўқнашди. 6 нафар шахс вафот этди.

11 май. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километрида Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.

12 май. Наманган вилояти Норин туманида «Нексия» ва «ЗИЛ» тўқнашди. 2 киши вафот этди.

Булар мен топганларим холос. Аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда тинчлик деймиз, уруш бўлаётган бошқа давлатларда ҳалок бўлаётганларга ачинамизу, лекин шундоққина ён-атрофимизда урушлардагидан ҳам кўпроқ одам ўлаётганига бепарвомиз. Ваҳоланки, ўзимиз ҳам ҳар куни шу қўрқинчли йўлда юрамиз, ҳеч қайси биримиз омон қолишга кафолатланмаганмиз.

Хулоса қилишнинг айни фурсати... Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин, илоҳим.


@xushnudbek
109.5K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2021-05-14 15:01:03
DIQQAT, AKSIYA

10-SINFLARGA YANGI QABUL BOSHLANDI.

"Buxoro Qorako'l" o‘qitish tizimi asosida sizni:
ona tili va adabiyot;
matematika;
tarix;
IELTS 7+ ga tayyorlaymiz.

Toshkent davlat yuridik universiteti;
Toshkent moliya instituti;
Filologiya
va boshqa nufuzli OTM hamda yo'nalishlar tayyorlov kursi.

Avgustgacha tolov qilasiz, bu to'lov ichida biz sizga:
5 ta fandan kuchaytirilgan ta'lim;
ishonchli yotoq joy;
haftalik va oylik blok testni ta'minlaymiz.

Bo'lib to'lash imkoniyati bor.

Nimaga aynan bizni tanlashingiz kerak:

Bizning darslarimiz qattiq rejimda, 4-5 soatdan davom etadi;
Har hafta test orqali o'quvchilarni sinovdan o'tkazamiz;
Har bir o'quvchi bilan individual ishlaymiz.

Chin dildan o‘qish istagida bo‘lganlar telefon qilishsin!
JOYLAR SONI HAM, VAQT HAM KAM QOLGAN. SHOSHILING!

Manzil: Toshkent shahar, Yashnobod tumani.
Tel raqam : +998990097849
Telegram : @fedel4860_instagram

Reklama
83.9K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-05-14 13:56:25
Бугун Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди. Давлатимиз раҳбари марказдаги шароитлар билан танишиб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.

Видео манбаси


@xushnudbek
90.9K views10:56
Ochish/sharhlash