Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 609

2021-05-27 16:30:06
2021 йил битирувчиларига мурожаат

Саида Мирзиёева, Азиз Абдуҳакимов, Комил Алламжонов, Рано Жўраева, Акмал Бурхонов, Шарлотт Адриан ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2020−2021 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.

Мурожаатлар: https://www.gazeta.uz/uz/2021/05/25/commencement-2021/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
76.6K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-05-27 16:02:28
Optika orqali yuqori tezlikdagi Internetga ulaning.

Filmlar, seriallar va multfilmlar BEPUL!
O'zbek kinosi BEPUL!
ip TVda 70 dan ortiq kanallar BEPUL!
Ulanish va kabel BEPUL!

Turontelecom.uz saytida tariflar bilan tanishib chiqishingiz mumkin.

Turontelecom.uz saytida ariza qoldiring.
Tafsilotlar 1132 telefon orqali

Reklama
80.2K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-05-27 14:22:40 1 июндан пенсия тизимида қандай янгиликлар кутиляпти?

2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

Изоҳ: бугунгача фуқаролардан меҳнат дафтарчасидан ташқари ишлаган давридаги иш ҳақига оид маълумотлар талаб қилинади, аммо кўплаб ташкилотларда архив иши тўғри йўлга қўйилмаганлиги учун жуда кўпчилик ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумот топа олишолмасди, натижада ҳақиқатан ишлаган бўлса ҳам, пенсияси кам чиқарди. Энди ушбу Президент қарори кўпчиликка фойда бўлиши шубҳасиз;

ишловчи фуқаролар ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади.

Изоҳ:
бу ҳам яхши ўзгаришлардан бири. Тан олишимиз керак, бизда кўплаб аёллар ишламасдан, уйда фарзанд тарбияси билан банд бўлишади. Аммо эртага иш стажи йўқлиги сабабли, пенсия олишда муаммоларга дуч келишади. Эндиликда ишламайдиган фуқаролар учун Пенсия жамғармасига маълум миқдорда ижтимоий солиқ тўлаб борилса, эртага пенсия ёшига етганида бу пенсия тайинлаш учун асос бўлади.

Бу ўзгариш яқинда чиққан бошқа бир қарорга ўхшайди. Ёдингизда бўлса, хорижда ишловчи мигрантларга ҳам худди шундай имконият берилган эди. Яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантлари агар ўзлари истаса ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ (1 йил учун 122 минг 500 сўм) тўлаши мумкин бўлди. Аммо ўшанда буни баъзилар "энди мигрантларга ҳам солиқ солинади", деб нотўғри талқин қилишган эди.

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади.

Изоҳ:
пенсия оладиган фуқароларимиз буни ҳам яхши эслашса керак. Илгари кўплаб пенсионерларимиз пенсия ҳисоблашдаги техник ёки бошқа хатоликлар туфайли кўпроқ миқдорда пенсия олган бўлса, кейинчалик ўша ортиқча пенсияларнинг ҳаммасини пенсионердан қайта ундиришар эди. Энди тасаввур қилинг, 70 ёшга кирган ва ҳеч қаерда ишламайдиган отахон олган пенсиясини аллақачон ишлатиб бўлган бўлади, давлат эса бир неча миллион сўмни қайтаришни талаб қилади. Ўша отахон қаердан олади бунча пулни? Хуллас, саволлар кўп эди.

Ўтган давр мобайнида ортиқча тайинланган пенсиялар учун 2 марта ўзига хос "амнистия" берилди. Биринчиси, 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Президент фармонига асосан, 65 ёшдан катта пенсионерларга ҳамда 2010 йилгача тайинланган ва ортиқча тўланган пенсиялардан давлат воз кечган бўлса, иккинчи марта 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сонли Президент қарори билан 2019 йил 1 январь ҳолатига ёшидан қатъий назар барча пенсионерларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилган эди. Энди эса 3 йил аввал тайинланган ортиқча тўланган пенсия тўловлари ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Хуллас, пенсия тизимида ана шундай ўзгаришлар бизни кутмоқда.


@xushnudbek
109.3K views11:22
Ochish/sharhlash
2021-05-27 07:14:46
Боғчага онлайн тўлов қилса бўладими? Бу осон!

Видеороликдаги кўрсатмаларга риоя қилинг ва фарзандингизнинг таълими учун тўловни бир уринишда: Paynet, Payme ёки Apelsin мобил иловаси орқали амалга оширинг.


@xushnudbek
115.3K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-05-26 17:45:00 ​​ Бешта фандан тест бўлиши қаерда тасдиқланган?

Кўпчилик абитуриентлар «жорий йилда бешта фандан тест бўлишининг асоси борми, қаерда тасдиқланган?» деб савол беришмоқда. Бунга жавобан ҳуқуқий асосларини келтириб ўтмоқчиман.

Биринчидан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорида 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш белгиланган эди. Яъни аслида ўтган йили 5 та фандан тест олиниши керак эди.

Аммо пандемия муносабати билан абитуриентларга енгилликлар берилди ва ушбу Президент қарорига ўзгариш киритилди. Аниқроғи 12.06.2020 йилдаги Президентнинг яна бошқа қарори билан киритилган ўзгаришга кўра, 5та фандан тест олиниши жорий йилдан, яъни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши белгиланди.

Бу дегани ҳозир ҳам ўз кучида турган Президент қарорига кўра, жорий йилда 5 та фандан тест олиниши керак.

Иккинчидан, Давлат қабул комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёнига асосан, тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланганди. Ўша мажмуада 5 та фандан тест топширилиши кўрсатилган (расмга қаранг).

Жорий йилда 5 та фандан тест бўлишига оид мана шу 2 та катта ҳуқуқий асос мавжуд.


@xushnudbek
92.0K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-05-26 17:14:35
Aviasales.uz иловасида ажойиб функция мавжуд — «Қаерга бора оламан?»

Шунчаки харита устига босасиз ва бор йўналишлар нархлари билан танишасиз. Вариантлар жуда ҳам кўп — 728 та авиакомпаниядан таклифлар мавжуд, чиптани эса 30 сонияда харид қилса бўлади.

УСТАМАЛАРСИЗ ва яширин тўловларсиз!
@Aviasales_uz каналига обуна бўлинг, бу ерда чегирмалар ва фойдали маълумотлар бериб борилади.

Реклама
78.3K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-05-26 11:55:27 Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси 2021 йил 28 май куни чақирилади.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида 28-29 май кунлари бўлиб ўтади.


@xushnudbek
94.9K views08:55
Ochish/sharhlash
2021-05-26 10:13:10 17 та турдаги ҳужжат ва маълумотномаларни сўраш тақиқланмоқда

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

— руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

— наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

— судланганлик;

— манзил-маълумот ахбороти;

— фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— турар жойнинг майдони;

— солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

— пенсия ва нафақа миқдори;

— пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

— никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

— шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

— шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

— тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

— меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

— иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

— кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Ушбу ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.


@xushnudbek
103.5K views07:13
Ochish/sharhlash
2021-05-26 08:01:17 Абитуриентлардан 900 млн сўм ортиқча тўлов олинган

Кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди.

Мажлисда айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Жумладан, 2018-2020 йилларда тест синовлари учун ДТМнинг махсус жамғармасидан 93,3 млрд сўм сарфланган. Шунга қарамай 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн. сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд. сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан-тўғри тузилган келишув асосида жойлаштирилган.

Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилмасдан 11,2 млрд.  сўмлик харидлар амалга оширилган.

Абитуриентлардан ортиқча ундирилган тўловлар сабабига изоҳ келтирилмаган, лекин менимча, бу асосан тўлов қилиши керак бўлмаган абитуриентларнинг билмасдан пул тўлагани билан боғлиқ бўлса керак. Масалан, тестга кирмасдан, фақат ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар тўлов қилмаслиги керак. Аммо минглаб абитуриентлар бундан бехабарлиги ёки имтиҳондан қолиб кетмасмикинман деб иккилангани учун тўловларни амалга ошириш ҳолати кўп учрайди. Қоида бўйича, ортиқча тўланган пуллар ДТМ томонидан қайтариб берилади.

Яна ҳам ДТМ томонидан бунга изоҳ берилса, яхши бўларди.


@xushnudbek
110.0K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-05-26 07:31:49
“Агробанк” ва “Россельхозбанк” ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Батафсил
______

Агробанк матбуот хизмати
@Agrobankpress

Реклама
103.8K views04:31
Ochish/sharhlash