Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.77K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 612

2021-05-14 08:41:55 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қуддусдаги вазият бўйича расмий баёнот берди:

“Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканлигини билдиради.
Томонларни зўравонликка чек қўйиш, вазиятни беқарорлаштиришдан сақланиш ва бундан буён қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳамда мусулмон олами учун муқаддас ҳисобланган Ийд ал-Фитр
арафасида можарони ҳал этиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга чақирамиз.

Aл-Aқсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини – статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим”
, - дейилади 12 май кунидаги баёнотда.

Биз ҳам шундай муборак кунларда нафақат Қуддусда, балки бутун дунёда тинчлик бўлишини, урушлар бўлмаслигини сўраб дуодамиз. Дунёнинг турли нуқталарида бўлаётган қирғинбарот жангларда миллатидан, динидан қатъи назар, одамлар ўлими тўхташини Аллоҳдан сўраб қоламиз.


@xushnudbek
101.6K views05:41
Ochish/sharhlash
2021-05-13 17:17:51
​​​– Болани ким йиқитди?..
– Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикмати йиқитди.

Бола йиқилганида йиғлади. Негаки, унинг танаси оғриди. Лекин у шу оғриқ эвазига катта ҳалокатдан омон қолди.
Буни – Яратганнинг гўзал тадбири ва ҳикмати, дейилади.

Бошингизга бирор мусибат тушса шу гўдакни эсланг.


@xushnudbek
99.0K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-05-13 15:35:19
ЕЧЛ финали бошқа давлатга кўчирилди

Европа чемпионлар лигасининг финал учрашуви Истанбулда ўтмайдиган бўлди. УЕФАнинг қарорига кўра, финал баҳси Португалиянинг Порту шаҳридаги “Драгау” стадионига кўчирилди.

Бундай қарорга келишга Туркиядаги эпидемиологик вазият сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари ЕЧЛ ғолиблиги учун кураш олиб боради.


@xushnudbek
90.7K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2021-05-13 04:03:29
Бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистондаги барча мусулмон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.

Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат билан,
ЎзА жамоаси.
72.5K views01:03
Ochish/sharhlash
2021-05-12 19:44:24 Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


@xushnudbek
95.9K views16:44
Ochish/sharhlash
2021-05-12 19:36:36
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
81.6K views16:36
Ochish/sharhlash
2021-05-12 18:47:29 1 ой кўз очиб, юмгунча ўтиб кетди-ей, қойил. Умр сувдек оқмоқда. Илоҳим, яхшиликлар қилишга улгуриб қолайлик-да.

Рамазон ойида қилган эзгу амалларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.


@xushnudbek
97.7K views15:47
Ochish/sharhlash
2021-05-12 17:16:31 #hadis #ramazon

Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Исломда ғазабни ютиш улуғ ахлоқлардан ҳисобланади. Қуръони Карим оятларидан ташқари бу олий сифатнинг мақтови Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида, салафи солиҳларимизнинг ишлари ва сўзларида ўз аксини топган.

Аллоҳ таоло Шуро сурасида марҳамат қилади:

«Катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар учундир» (37-оят).

Яъни бирор киши ғазабини чиқарса, кечириб юбора оладиган ҳалим бўлиш, ғазаб чиққан вақтда уни ичига ютиб, ўша ғазаб чиқишига сабабчи одамни кечириб юбориш олий даражадаги ахлоқ доирасига киради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” китобидан.


@xushnudbek
98.2K views14:16
Ochish/sharhlash
2021-05-12 16:57:19 #ramazon #darslari

«Рамазон мавъизалари» рукнидан

Мубашшир Аҳмад домладан аудиодарс.
«Рисалатул Қушайрия». 31-дарс

9,0 MB
Видео вариантини томоша қилиш


@xushnudbek
87.5K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-05-12 13:40:53 ​​Россиялик овчи, Экоқўмита раиси ва бечора айиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси А.Максудовнинг имзоси билан Россия Федерацияси фуқароси Е.П.Широковга 2…
102.6K viewsedited  10:40
Ochish/sharhlash