Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 614

2021-05-18 17:46:41
Математика фани бўйича янги дарслик яратилибди. Дарсликда назарий қисмлар камайтирилиб, кўпроқ амалий машғулотларга эътибор қаратилган ва ўқувчиларга ўйинлар орқали математикани ўргатиш мақсад қилинган.


@xushnudbek
79.0K views14:46
Ochish/sharhlash
2021-05-18 16:03:03
Электромобилларга имтиёз берилади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.


@xushnudbek
88.8K views13:03
Ochish/sharhlash
2021-05-18 14:02:04 Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Ҳозирда имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатига GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиниши керак.

Онлайн ариза юбориш учун ҳавола:
https://my.gov.uz/uz/service/413

Ҳозиргача жами 221 та ариза келиб тушган.

Имтиҳон топшириш харажати қуйидаги талабларга жавоб берганда компенсация қилинади:

камида белгиланган юқори балл (даража) қайд этилганда. Юқори даражалар рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин;

махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан мурожаат қилганда;

махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.

SMS-хабар орқали ижобий жавоб олганидан сўнг, ариза берувчи компенсацияни олиш учун Халқ банкининг ўзи танлаган филиалига мурожаат этиши керак.


@xushnudbek
99.8K viewsedited  11:02
Ochish/sharhlash
2021-05-18 10:13:21
Метронинг вақтини қисқартириш, автобуслар йўналишини ёпиш, борини ҳам оптималлаштириш оқибатда бошқа муаммоларни яратаверади. Йўлларни кенгайтирган, янги йўллар, кўприк ва йўл ўтказгичлар қурган билан тирбандликлар камайиб қолмайди, шаҳар борган сари одамлар учун ноқулай бўлиб боради. Авариялар ҳар куни ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётгани, экологик муаммолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Жамоат транспорти дунёнинг аксарият мамлакатларида зарар кўриб ишлайди, шунинг учун давлат уни доимий равишда субсидиялаштириб боради. Сабаби жамоат транспорти даромад келтирадиган соҳа эмас.

Жамоат транспортини кундан-кунга заифлаштириб, шаҳарда миллиард долларлик мегапроектларни амалга оширгандан кўра мавжуд тизимни такомиллаштириш, ақлли ва экологик тоза жамоат транспорти тизимини йўлга қўйиш арзон ва Тошкент келажаги учун тўғри қарор бўлади. Бунга ҳали ҳам кеч эмас.

ИМҲО.
94.6K views07:13
Ochish/sharhlash
2021-05-18 09:57:15 Метронинг иш вақти қисқарди

2021 йил 21 майдан бошлаб Тошкент метрополитени Чилонзор ва Ўзбекистон йўлларининг иш тартиби қисқариб, вақтинча соат 06:00 дан 23:00 гача этиб белгиланади.

Бунга қадар метрополитеннинг иш тартиби 24:00 гача эди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг хабарида бу тартиб сабабига ва қачонгача амал қилишига аниқлик киритилмаган.


@xushnudbek
95.5K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2021-05-18 09:25:21
Ko'p funksionalli Modera Towers majmuasida 170 m² dan boshlangan savdo maydonchalarini xarid qilishingiz mumkin.

Modera Towers joylashuvi tufayli, kelajakda savdo maydonlarini ijaraga oluvchilar barqaror trafik bilan ta'minlanadi, chunki Shota Rustaveli ko'chasi bo'ylab piyodalar va avtoulovlar harakati doimo yuqori. Majmuaning shahar markazida joylashganligi, shaharning har bir joyidan manzilga yetib borishni osonlashtiradi.

Manzil: Shota Rustaveli ko'ch. 19/2. Mo'ljal: 160-sonli maktab.
Telefon: 94 000-77-77.
Instagram | Facebook | Telegram

Reklama
98.8K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:07:45
Динозаврлар оламига саёҳат экан. Худди ҳақиқий деб ўйлайсизей, қойил. Айниқса тиранозаврларни кўриб, одамни юраги орқага тортиб кетади.


@xushnudbek
112.8K views04:07
Ochish/sharhlash
2021-05-17 20:24:06
Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ, бунга ҳаракат қилиш шахснинг холислиги ва ўзлигини йўқотишга олиб келади.


@xushnudbek
62.4K views17:24
Ochish/sharhlash
2021-05-17 19:14:38 Андижон ва Самарқанддаги аёлларга нисбатан ваҳшийликлар мавзуси интернетни портлатди, энди у зўравонларни қамашади, шу билан одамлар тинчланади.

Лекин бу билан аёлларга нисбатан зўравонлик тўхтайдими? Муаммо ҳал бўлиш у ёқда турсин, вазият салгина яхшиланадими?

Йўқ! Ундай бўлмайди. Уч кунда унутамиз, шу билан кейинги зўравонлик ошкор бўлгунча (кўпда ошкор бўлмайди).

Чунки бундай жиноятлар зўравон (эркак) ва қурбон (аёл)нинг ҳаётига турлича таъсир қилади. Эркак бир қилмишига бир жазо олади: қамалади, бирор йилда балки афв билан чиқар, шу билан “йигитчилик”, “эркакчилик” деб жамият буни унутади, қабул қилади, рози бўлади, муроса қилади....

Аёл эса бир марта эмас, бир умрга қурбон бўлади, энди уни жамият аввалгидек қабул қилмайди. Айбсиз бўлса-да, айбдор бўлиб қолаверади. Эркаклар у ёқда турсин, биринчи бўлиб ўз ҳамжинслари, аёллар айблайди, мен авлиёроқман деган позициядан турволиб.

Шунинг учун кейинги қурбонлар вазиятни яширади, кейинги ваҳшийлар эса зўравонлик жазосизлигининг тимсоли бўлиб ҳамманинг кўз ўнгида бемалол яшаб юраверади.
Мана шу ҳол зўравонликнинг ҳеч қачон тўхтамаслигига сабаб.

Зўрлаш ҳолатларида кўпинча “ғунажин кўзини сузмаса...” деб аёлларни айблаб қоладилар.

Агар иш икки томон розилиги билан рўй берган бўлса,буни қизлар ва йигитлар тарбиясига, ахлоқига йўйиш мумкин, сабабни ва чорани шу йўналишдан изласа мантиқ бўлади. Лекин куч ишлатиш, зўрлаш, бир томоннинг ожизлигидан фойдаланиш, буни ваҳшийларча амалга ошириш, кейин эса шу ваҳшийларнинг жамиятда бемалол яшаб юра олиши – бу ғайриинсоний ҳолат, буни жамиятнинг қусури, фикрлаши, дунёқараши, аёл ва эркакка нисбатан турлича стандартлари оқибати деб баҳолаш керак.

Кап-катта, уйланган, бир неча болалари бор эркаклар, биттасининг ёши 40 дан ошган ҳатто. Уларни нима тўхтатиши мумкин эди? Шу ишни қилсам, ҳаётим барбод бўлади деган ўй! Етти пуштимга исноди тегади деган фикр! Лекин ундай ўй-фикр йўқ, чунки бунга асос йўқ. Бу эркакларни жазосизлик, қилган ишининг оқибати енгил бўлиши, “барибир ҳеч нима қилолмайди, ким ишонарди, ўзини айблаймиз, бировга айтолмайди” деган фикрлаш қутуртирган. Ахир, кўпни кўрган, тажрибали эркаклар қиляпти бу ишни, ўсмирлар эмас! Уларда бу ваҳшийликни оила ё мактаб эмас, ЖАМИЯТ тарбиялаган!

Нимага зўравон эркакни жамият ўзидан четлатмайди?

Нега вақт ўтиши билан уни қабул қилишади ва кечиришади-ю, аёлни қабул қилишмайди? Нега зўравон эркак маълум вақт ўтгач яна ошналари билан бемалол ош еб, тўйга бориб, элга қўшилиб, ўғил-қиз уйлаб, тўн кийиб юра олади, зўравонлик қурбони бўлган аёлни “ит теккан қовун” деб биров даврага қўшмайдилар, ўша оиладан қиз олишни исташмайди, ўтса ортидан пичир-пичир, ғийбат, босим бир умр тинмайди?

Нега ваҳший эркак қамалади, чиқади ва ўзини осмайди, ёқмайди, аёл эса ўзини осади, ёқади, сувга ташлайди? У ахлоқсизлик қилмади, кўзини сузмади, уни бир ваҳший майиб қилди-ку!

Қиз хор жамият, аёл хор жамият!

Бунақа дунёқараш, фикрлаш, муносабат билан зўравонлик тўхтамайди. Токи аёллар ва эркакларга жамият тозалиги, ахлоқи борасида бирдек масъулият ва жавобгарлик юкланмас экан, токи икки хил стандартлар тўхтамас экан, зўравонлик тўхтамайди! Кейинги қурбон эса сизнинг яқинингиз бўлиши мумкин!

P.S. Айтганча, статистикага қараб қўйинглар: Бош прокуратура маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 28 фоизга ошган. 2021 йилнинг дастлабки уч ойи ичида ҳуқуқ-тартибот идораларига зўравонликка учраган аёллар томонидан 11 мингдан ортиқ мурожаат бўлган.

@shahnozxon
80.8K views16:14
Ochish/sharhlash
2021-05-17 18:12:54 MyTaxi va Express24 asoschisi Akmal Paiziyev va JDU rektori Ravshanbek Mamajonov o'rtasida ochiq suhbat

Ushbu suhbatda O`zbekistondagi Yaponiya raqamli universiteti haqida, uning yo`nalishlari, talabalar hayoti, shuningdek bitirgan talabalarning ishga joylashish imkoniyatlari haqida gaplashdik.

Ushbu suhbatni ko'rish uchun:



Eslatib o'tamiz
*Yapon tilini bilish talab qilinmaydi
*Qabul 18-may soat 18:00 gacha davom etadi.

998 71 200-05-95
Telegram kanal

Sayt: jdu.uz

Reklama
86.0K views15:12
Ochish/sharhlash