Get Mystery Box with random crypto!

Эрталабдан кайфиятингизни бузаётганим учун узр. Илтимос, асаби | Xushnudbek.uz

Эрталабдан кайфиятингизни бузаётганим учун узр. Илтимос, асабингиз етса, учала видеони ҳам кўринг.

Учта автоҳалокатда жами 19 киши вафот этган. Бир неча киши шифохонада. Айримлари бир умрга ногирон бўлиб қолади.

ЙТҲ сабаблари Ўзбекистон учун жуда таниш:

Касбидаги тўқнашувда ҳайдовчи маст бўлган. Катта тезликдаги 2та машина тўқнашган. 7 киши ўлган. Улар орасида 1 ва 4 ёшли болалар бор;

Нукусда қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Дастлаб катта тезликдаги 2 та машина, кейин эса учинчиси келиб урилади. 6 киши ўлган;

Ёзявонда ҳам қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Йўл ҳам талабга жавоб бермайди, ўртада бетон тўсиқлар йўқ. Бухородан ва Намангандан келаётган машиналарда 6 киши ўлган. 3 нафари Қирғизистонда ўқийдиган талабалар, қолган 3 нафари бир оила вакили. Биттаси чақалоқ.

Қоидага бўйсунганларни «лох», қоидабузарларни «крутой», ЙПҲ ходимларини «душман», қоидабузарлар видеосини юборганларни «казёл» деймиз.

Мияларимиз бузуқ. Ўлчовларимиз хато. Минг афсус.

Қачон тўғри хулоса қиламиз, қачон???


@xushnudbek