Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 523.62K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 610

2021-06-01 17:59:45 Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.


@xushnudbek
66.7K views14:59
Ochish/sharhlash
2021-06-01 17:05:20 ​​ AКФA университетидан ажойиб янгилик!

Университет билимга чанқоқ 10-11-синфлар ёки коллеж ва лицей ўқувчилари учун 2 йиллик AKFA University Part-Time Student Program (AUPSP) ўқув дастурини ва 9-синфлар учун тайёрлов курсларини таклиф этади.

Ўқувчилар мактабдаги дарслари билан параллел равишда, танлаган йўналишлари бўйича таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар. Дарслар чет эллик ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан тўлиқ инглиз тилида олиб борилади ва дастурни мувафаққиятли якунлаган ўқувчилар қуйидаги факультетларнинг бирига, тўғридан-тўғри AKFA университетининг 1 ёки 2-босқичига қабул қилинади:

Бухгалтерия ва молия факультети - 14,5 млн сўм;
Иқтисод - 13,5 млн сўм;
Халқаро бизнес ва консалтинг - 12,5 млн сўм;
Тадбиркорлик ва стартап менежменти - 12,5 млн сўм;
Рақамли маркетинг - 12,5 млн сўм;
Амалий математика - 12 млн сўм;
Инглиз тили факультети - 12 млн сўм;
Қурилиш факультети - 12 млн сўм;
Архитектура ва дизайн - 13,5 млн сўм;
Компьютер муҳандислиги факультети - 13,5 млн сўм;
Дастурий таъминот муҳандислиги факультети - 13,5 млн сўм;
Тиббиёт факультети - 29 млн сўм;
Фармакология - 21 млн сўм;
Стоматология - 21 млн сўм;
(контракт нархлари бир семестр учун кўрсатилган)/

AUPSP дастурида иштирок этиш учун:
Инглиз тилини ўрта даражада билиш;
Танланган йўналишига қараб, фанлардан имтиҳон топширишлари талаб этилади.

Ҳужжат топшириш 1 июндан 1 августга қадар онлайн тарзда давом этади.

Рўйхатдан ўтиш учун: https://tinyurl.com/aupsregform

Кириш имтиҳони 7 августда бўлиб ўтади ва натижалар ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

AUPSP дастурининг 1 йиллик таълим нархи - 20 млн сўм.

Қўшимча маълумотлар учун :

Website | Facebook | Telegram | Instagram

Телефон: +998 71 200 01 23

Реклама
79.6K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2021-06-01 16:40:15
Ўзбекистонда уруғсиз қора тарвуз нави етиштирилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида россиялик харидорларнинг тавсияси билан Style навли уруғсиз қора тарвуз етиштирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Чироқчининг «Ўтамайли» ҳудудида ҳар йили май ойининг биринчи ўн кунлигида қовун ва тарвузлар мамлакатда биринчи бўлиб пишиб етилади ҳамда экспортга жўнатилади.

Бу йил тарвуз етиштиришда яна бир янгиликка қўл урилган — деҳқонларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнати натижасида уруғсиз қора тарвузлар етиштирилган.


@xushnudbek
79.4K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-06-01 14:40:21
Президент «Aнгор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

Манба


@xushnudbek
99.0K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-06-01 12:20:17
Президентимиз Шеробод туманидаги "Каттабоғ" маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб - анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан дилдан суҳбатлашди.

Президент посетил махаллю Каттабог в Шерабадском районе и искренне побеседовал с семьей Каримовых, которая на протяжении нескольких поколений занимается выращиванием граната.

Facebook|Instagram|Twitter
90.4K views09:20
Ochish/sharhlash
2021-06-01 10:53:17
Бу йил 5та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, касаллик кўпайиб кетсагина буни қайта кўриб чиқиши мумкин

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

Унинг айтишича, норматив ҳужжатлар бўйича, 3та мажбурий фан ва 2та мутахассислик фанидан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.

"Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг 5та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Мусаев пандемия шаротидан келиб чиқиб, деган маънода гапирганди. Ўтган йили ҳам 5та фан бўлса-да, пандемия сабаб фанлар 2тага туширилганди. Лекин ҳозир пандемия ҳолати барқарор.

Aгар касаллик кўпайиб кетсагина, унда Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқади. Ҳозирча 5та фандан имтиҳон олиниши аниқ"
, деди Фарҳод Мирзаев.

Аввалроқ каналимда ҳам 5 та фандан тест бўлишининг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот бергандим. Ва 2 та фандан тест бўлишига қаршилигимни доим айтиб келаман. Бундай кутилмаган ўзгариш ўқиган ва тайёрлаган абитуриентлар учун адолатсизлик бўлади.


@xushnudbek
118.5K views07:53
Ochish/sharhlash
2021-06-01 09:56:38 ЙТҲ ва болалар ўлими

2021 йилнинг 4 ойида болалар иштирокидаги:
йўл-транспорт ҳодисалари 25,3 фоизга;
уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.

Мактабларга етакловчи йўлларда пиёдалар светофорларини чақирув мосламасига ўтказиш зарур бўлган 185 та замонавий пиёдалар ўтиш жойлари етишмайди.

2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш тизими мавжуд эмас.

Мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Бу йўналишда алоҳида дарслар ташкил этилмаган. Дарслар фақат бошқа фанлар ҳисобидан, етарли малакага эга бўлмаган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.


@xushnudbek
95.9K views06:56
Ochish/sharhlash
2021-06-01 09:15:34
Кундан-кун кўтарилиб бораётган ҳаво ҳарорати Сизни қийнаяптими?

Ҳатто тунда уйқунгизда ҳам ҳаловат йўқми?

“ISHONCH” дўконлар тармоғи Сизга 15 дақиқада жазирамани ўчириш имкониятини беради.

Кондиционер ва 7000 хилдан ортиқ маҳсулотлар муддатли тўловга “ISHONCH” дўконлар тармоғида!

@ishonchsavdo

Реклама
100.3K views06:15
Ochish/sharhlash
2021-06-01 08:13:06
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
103.7K views05:13
Ochish/sharhlash
2021-05-31 21:10:37 Бугун Президент қуйидаги лойиҳалар билан танишди:

Тошкент халқаро аэропорти олдида айланма шаклидаги кўприк қурилади. Унинг узунлиги 650, эни 30 метр бўлиши мўлжалланган.

Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилади.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси таъмирланади ва тикланади, унинг атрофи ободонлаштирилади. Кириш қисмида саккиз бурчакли масжид бунёд этилади.


@xushnudbek
47.9K views18:10
Ochish/sharhlash