Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 551.91K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 408

2022-01-18 15:50:08 Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Шунга кўра, Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@xushnudbek
139.5K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-01-18 15:16:28 Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу соҳани чуқур эгаллаган ва нозик сирларидан хабардор бўлган одам яхшигина даромад топиши мумкин.

Айни пайтда Фермерлар мактабида навбатдаги ўқув мавсуми учун қабул жараёнлари давом этмоқда. Мактабнинг афзаллиги шундаки, бу ерда ўқиш мутлақо бепул ва битирганларнинг барчаси сертификатга эга мутахассисга айланади.

Ҳозирги тез ўзгараётган замонда вақтингизни билим олишга сарфласангизгина, ютасиз. Фермерлар мактабида ўқиш учун аризани ушбу бот орқали қолдиришингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун: @fermermaktab_uz

1216
+998955008010
+998955008001

Instagram | Facebook | Telegram | Bot
148.1K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-01-18 14:10:04
Нурсултон Назарбоевнинг вафоти ҳақидаги миш-мишлар ўз исботини топмади. У Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин илк марта кўриниш берди, қозоқ халқига видеомурожаат йўллади.

“Мен 2019 йилдан буён пенсиядаман, ҳозир пойтахтдаман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ. Элита ўртасида ҳеч қанақа низо йўқ”, - деди Элбоши.


@xushnudbek
156.7K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash
2022-01-18 11:20:19 Мактабларда география фанининг қисқартирилиши масаласида

Ижтимоий тармоқларда халқ таълими тизимида ишлайдиган география фани ўқитувчиларининг мурожаатлари шу кунларда кенг тарқалмоқда. Мен ҳам география фани ўқитувчиларидан жуда кўп мактублар қабул қиляпман (афсуски, хатларнинг кўпчилиги ғиж-ғиж имло хато билан ёзилган, майли, бу бошқа масала).

Шикоятларда айтилишича, мактабларда география фани соатлари қисқартирилаётган экан. Натижада иш ўринлари ҳам қисқартирилади, ёки география фани ўқитувчиларнинг ойлиги камаяди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси сифатида ушбу мурожаатларга бефарқ бўла олмайман, албатта.

Аммо мазкур ҳолатда ким ҳақ ёки ким ноҳақ, аслида география фани дарс соатлари қисқартирилиши керакми ёки керак эмасми, деган саволларга тугал жавоб бермоқчи эмасман. Барчаси сабаблар, асослар ва оқибатларга боғлиқ.

Агар биз халқ таълими тизимини ислоҳ қилиб, янгича ва замонавий ўқув методологиясини ўрнатмоқчи эканмиз, бундай ҳолда дарс соатлари ва ўзи умуман ўқув режаси ўзгариши табиий. Қайсидир фанлардан, гарчи оғриқли бўлса-да, балки бутунлай воз кечишимиз керакдир, қайсидир фанлар бўйича ўқувчиларга юкламаларни камайтириш керакдир, қайсидирларини ўз жойида қолдириб, балки яна бошқа бир фаннинг соатини кўпайтириш талаб этилар. Таълим ўлик ва қотиб қолган механизм эмас, у худди тирик организм каби замонга қараб ўзгариши, мослашиши керак. 100 йилдан буён шунақаку, энди нега бунақа бўлмаяпти, дейиш нотўғри.

Аммо бу ўзгаришлар адолатли ва холисона бўлиши, имкон қадар оғриқсиз режалаштирилиши керак. Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги география фани масаласида матбуот анжумани ташкил қилиб, кенг жамоатчиликка юзага келган вазият бўйича батафсил тушунтириш бериши, ўз қарорини асослаши керак. Ўқитувчилар [ва агар бўлса касаба уюшмалари] билан музокаралар олиб бориши, уларнинг важларини тинглаши шарт. Шундагина биз асл ҳақиқат қаердалигини билишимиз мумкин бўлади ва шундан кейингина ҳолат бўйича бирор якуний хулосага кела оламиз.

Ҳозирча фақат ўқитувчиларнинг шикояти баландроқ эшитилмоқда, аммо вазирлик тарафдан бунга муносиб жавоб келаётгани йўқ.

Умид қиламанки, тез орада география фани ўқитувчиларининг шикоят ва эътирозлари бўйича вазирликнинг позициясини эшитамиз. Балки юзага келган муаммоли вазиятнинг бирор оптимал ва холис ечими ҳам топилиб қолар.


@xushnudbek
184.0K views08:20
Ochish/sharhlash
2022-01-18 09:52:50 Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-52, 15.01.2022й) кўра, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


@xushnudbek
165.6K views06:52
Ochish/sharhlash
2022-01-18 08:12:44
Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади

Коррупцияга қарши курашиш жуда муҳим, тўғри. Аммо бу мана бундай адолатсиз ҳукмлар, статистика учун сунъий шиширилган ишлар орқали бўлмаслиги керак.

Қайсидир мансабдор мабодо адашиб қўлга тушиб қолса, аксарият ҳолларда пора олиш эмас, фирибгарлик моддаси билан иш очилади. 500 минг сўм олган шифокорга эса нафақат пора олиш, балки оғирлаштирувчи ҳолат ҳам қўлланибди.

Ҳар йили фалонча мансабдорни пора билан ушладик, деб жар солишади яна.

Ҳар 100 минг сўм 1 йил озодликдан маҳрум қилишга тўғри келяпти. Бунақа бўлса, миллион доллар пора олганлар миллион йилга қамалиши керак.

Йўқ, мен асло баъзиларга ўхшаб "ана, фалончиларга тегмаяпсизларку, оддий халққа ҳам жазо берилмасин" деган фикрни айтмоқчимасман. Бу мутлақо нотўғри қараш. Қилмишига яраша ҳамма жазосини олиши керак. Каттами кичкинами, фарқи йўқ. Фақат ўша жазо адолатли бўлиши шарт. Ёмоннинг кучи япалоққа етибди, деган принцип бўлмаслиги керак.

Қонуний ҳукм ҳамда адолатли ҳукм ўртасида фарқ катта.


@xushnudbek
181.3K viewsedited  05:12
Ochish/sharhlash
2022-01-18 08:06:08 ​​#архив
2017 йил 7 декабрдаги пост:

Қонуний қарор билан адолатли қарорнинг фарқи борми ёки иккаласи бирми?

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўрнатилган баннер кенг муҳокама қилинмоқда. Унда имловий хатолар билан ёзилган “Нимаики қонуний бўлса, у адолатлидир” деган ибора акс этган. Имловий хатолар қисмига индамайман, бундай муаммолар ҳақида кўп гапирганмиз. Барчаси таълимга бориб тақалади, яна мавзу кенгайиб кетади.

Ҳозир иборанинг мазмуни ҳақида 2 оғиз тўхталмоқчиман.

Жиноят-процессуал ҳуқуқида шундай олтин қоида бор: суднинг ҳукми 3 та талабга жавоб бериши керак, улар қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши шарт.

Ҳукмнинг асослантирилгани тушунарли, судьялар ишончли ва текширилган далиллар асосида қарор чиқариши керак. Лекин шу ўринда савол туғилади, қонуний ва адолатли нега иккига бўлинган? Улар бир-биридан фарқ қиладими? Қонуний қарор адолатли қарор эмасми?

Йўқ! Ҳар қандай қонуний қарор ҳам адолатли бўла олмайди. Қонун қоғозда ёзилган гаплар билан ўлчанади, адолат эса инсоф, виждон, инсонпарварлик, иймон билан ўлчанади. Қонунда ҳужжатдаги ёзувларга қаралади, адолатда эса айни пайтдаги реал шароит, ҳолат ва вазиятга қаралади.

Бу борада устозларимиз шунақа мисол айтишарди:

Тасаввур қилинг, Сиз судьясиз ва қўлингизда 2 та жиноят иши бор.

Иккаласида ҳам 18 ёшли ўсмир жиноят содир этган.
Иккаласида ҳам ўғрилик бўлган.
Иккаласида ҳам дорихонани тунашган.
Иккаласида ҳам 2 млн. сўмлик дорилар ўғирланган.

Судланувчиларнинг ёши, жиноятнинг тури, ўғирлик жойи, миқдори бир хил.

Жиноят кодексининг 169-моддасида (Ўғрилик) ушбу ҳолатда 3 хил жазо белгиланган:
1) ЭКИҲнинг 300 бараваригача жарима;
2) 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари;
3) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Юқорида кўрсатилган жазолардан бирини берсангиз, қонундан чиқмаган бўласиз.

Қандай қарор чиқарасиз? Айтайлик, иккаласига ҳам 3 йилдан жазо берса, бўладими? Ёки 100 баравар жарима берасизми?

Бундай вазиятда адолатли қарор чиқариш учун қолган ҳолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш керак.

Биринчи судланувчи гарчи 18 ёшга кирганига қарамасдан 5-бора ўғирлик содир этмоқда ва буни ўзига касб қилиб олган. Дорихонага киришидан мақсад, кассани ўмариш ёки қиммат дориларни ўғирлаб сотиш бўлган.

Иккинчи судланувчининг эса отаси эрта вафот этган, фақат онаси ва 5 яшар кичкина синглиси бор. Онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган, шифокорлар фалон дориларни олиб келсанг, онанг яшайди, йўқса ундан айрилиб қоласан, дейишган. Дорихонага ўғирликка киришидан мақсад, онасини қутқариб қолиш.

Хўш, эндичи? Қандай жазо берасиз? Иккаласига ҳам бир хилми?

Мана шу вазиятда Сиз иккаласи учун ҳам бир хил – айтайлик 2 йилга озодликдан маҳрум қилсангиз, ҳукмингиз қонуний, аммо адолатсиз ҳукм бўлади.

Ёки шу вазиятда иккинчи судланувчига 200 баравар жарима солсангиз ҳам ҳукмингиз қонуний, лекин адолатсиз бўлади. Сабаби бунақа пул унда йўқ, ўғирликка ҳам айнан пули йўқлиги учун қўл ўрган.

Бундай вазиятда иккинчи судланувчининг ҳолатидан келиб чиқиб, Кодексда назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлаш ҳам мумкин. Бу ҳам қонуний, ҳам адолатли ҳукм бўлади.

Айримлар Жиноят кодексида нима учун жиноятларга аниқ, конкрет битта жазо белгиланмаган, енгилдан тортиб оғиригача бор, бу эса коррупцияни келтириб чиқаради, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Жазоларнинг конкрет эмаслигига асосий сабаб - адолатни таъминлаш! Чунки турли вазиятда турлича ҳолат бўлади, бундай ҳолатларни эса қоғоздаги қонун эмас, судьянинг адолати ҳал қилади.

Қиссадан ҳисса, ҳар қандай қонун ҳам адолат дегани эмас. Адолат қонунлардан анча устун.

Эртага туғилган кунини нишонлайдиган Конституциямиз асосида қабул қилинаётган барча қонунлар адолатли бўлсин, Олий Мажлис аъзолари, Президент, қонун қабул қилинишида иштирок этадиган мутасадди ташкилотлар халқимиз учун адолат қиладиган қонунларни қабул қилишда жонбозлик кўрсатишсин, юртимиздаги судьялар ва мансабдор шахслар эса шу қонунларни адолатли ижро этишсин. Илоҳим, қонунлари кўп, аммо адолати йўқ давлатлардан бўлиб қолмайлик.

Пост тугади.


@xushnudbek
167.7K views05:06
Ochish/sharhlash
2022-01-17 18:24:11 Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.

Баёнотнинг қисқача мазмуни қуйидагича:

коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;

Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;

Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган;
(олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)

Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;
(ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмас)

Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;

Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;

2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.


@xushnudbek
113.0K views15:24
Ochish/sharhlash
2022-01-17 17:13:38
"Малика" савдо мажмуаси, "Пойтахт" бизнес маркази сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги давлат объектлари сотилганини эълон қилди:

“Малика" савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси «Premium Prime Service» МЧЖга 125 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси “Quadro IH DMCC” (БАА) компаниясига 164 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6 млн долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

“Билдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани (канат йўли билан бирга) “Ulkan Mulk” МЧЖга 107 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш шарти билан сотилган.


@xushnudbek
129.5K views14:13
Ochish/sharhlash
2022-01-17 16:56:06
Қандай ҳисобламанг - фойдангиз аниқ!

«Nest One»да исталган кўчмас мулкни 36 ойлик муддатли тўлов орқали, энг муҳими — дастлабки ва қўшимча тўловларсиз харид қилинг!

Бир йилдан кейин эса яна бир муҳим қарорни қабул қилиб, ушбу хонадонда ўзингиз яшашингиз ёки ижарага берган ҳолда, ижара ҳақидан қолган тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Савдо офисимизга ташриф буюринг ва сизга тақдим этилган махсус таклифлардан фойдаланинг!

Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1а/1.

+99871 200 22 88

Сайт | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok

Реклама
72.6K views13:56
Ochish/sharhlash