Get Mystery Box with random crypto!

Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси | Xushnudbek.uz

Андижондаги кесилган дарахтлар учун Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Шунга кўра, Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@xushnudbek