Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 551.91K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 407

2022-01-20 12:02:24
24 январдан талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил тугаб, ўқув жараёнлари бошланади.

Бу бўйича сизнинг фикрингиз?
Anonymous Poll
35%
Таълим сифатини ўйлаб, карантин қоидалари назоратини кучайтириб, ўқишларни анъанавий бошлаш керак
55%
Касалланишлар сони кўпаётганини ҳисобга олиб, ўқишларни онлайн (масофавий) қилиш керак
6%
Ўтган йилда бўлганидек, гибрид (ҳам оффлайн, ҳам онлайн) усул қўллаш керак
4%
Менга бу мавзу унча қизиқ эмас, фарқи йўқ
241.1K voters466.3K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-01-20 11:35:51
IT соҳасида иш қидиряпсизми?

IT Park томонидан IT-мутахассислар ва IT-компаниялар учун «IT Market (@itmarket_uz)» платформаси ишга туширилди ва унда:
— IT-мутахассислар учун бўш иш ўринлари;
— маҳаллий ва хорижий компаниялардан қизиқарли лойиҳалар;
— IT-мутахассислар резюмесини топиш мумкин.

Бўш иш ўрни ёки буюртмани топиш, шунингдек, ўз таржимаи ҳолингизни жойлаш учун it-market.uz ҳаволасига киринг.

Сизга қулай бўлиши учун порталнинг Telegram-канали ҳам яратилган бўлиб, унда сўнгги жойланган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб борилади: @itmarket_uz
214.1K views08:35
Ochish/sharhlash
2022-01-20 10:14:55 Марказий банки Бошқаруви томонидан асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бугун соат 14:00да Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуман UzReport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.


@xushnudbek
210.7K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-01-20 06:48:33 Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/338919


@xushnudbek
325.0K views03:48
Ochish/sharhlash
2022-01-19 15:31:48
Кеча таниқли адабиётшунос олим, ўзбек адабий танқидчилигининг етакчи намояндаларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этди.

Шавкат Мирзиёев академик Бахтиёр Назаровнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бахтиёр Назаровнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», - дейилади некрологда.


@xushnudbek
140.9K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-01-19 15:01:47
Фарзандингиз қаерда ва нимани ўрганаётганини билмайсизми?!

Балки у ўқиётган мактабда муҳит яхшимас ёки етарлича назорат ва хавфсизлик тамойилларига эътибор қаратилмагандир? Атрофидаги инсонлар ва дўстлари ҳақидаги асл ҳақиқатлар сиздан яширин бўлса-чи?

TARGET хусусий мактаби ўқувчиларининг ота-онаси бу каби муаммолар билан чалғимайди. Ўз фарзанди келажагига бефарқ бўлмаган барчани 20 январь куни соат 20:00да Таргет жамоаси билан бирга бўлиб ўтадиган онлайн вебинарда кутамиз. Суҳбат Target LIVE YouTube каналида бўлиб ўтади.

Ҳозироқ ушбу кўк ёзув устига босиб рўйхатдан ўтинг!

Ёки телефон қилинг: +998712000737
Расмий каналимиз: @targetedu
Реклама
144.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:06:37
«UzAuto Motors» автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаришга қарор қилди

Бунга сабаб пандемия туфайли микрочиплар муаммога айланган ва ягона таъминотчи бўлган “Humax” компанияси магнитола чиқаришни тўхтатган.

Харидорларга 2 та вариант тақдим этилади: 1) магнитола пули қайтариб берилади, харидорлар ўзи бозордан сотиб олиб ўрнатади; 2) кейинчалик заводга магнитола келса, текин ўрнатиб берилади.

Бу кетишда бора-бора машиналар юқоридаги расмдаги каби сотиладими дейман


@xushnudbek
197.9K viewsedited  07:06
Ochish/sharhlash
2022-01-19 08:48:48 Халқ таълими вазирлиги география фани юзасидан тушунтириш берди

Баёнотда айтилишича, Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Президентнинг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).

Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.

Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.

Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.

Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.

Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остида деган хулосалар, асоссиз.

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Миллий ўқув дастурида айнан География фанидан ҳафталик 8 соат дарс ўтилиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).


@xushnudbek
189.9K views05:48
Ochish/sharhlash
2022-01-19 08:05:40
Barcha abituriyentlar diqqatiga!

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va Avstriyaning Krems AFU hamkorligidagi qo'shma ta'lim dasturiga 2022 - o'quv yili uchun qishki qabul boshlandi!

Qanday afzalliklari bor?
darslar ingliz tilida, zamonaviy texnologiyalar asosida olib boriladi;
xorijiy professor-o'qituvchilardan ta'lim olasiz;
4 yilda 2 ta diplom olish imkoniyati!

Ushbu o'quv dasturi maktab, kollej va akademik litsey bitiruvchilari uchun

Ta'lim yo'nalishlari:
Eksportga yo'naltirilgan menejment;
Turizm va dam olish menejmenti.

Qulayliklari:
O'qish fevral oyidan boshlanadi va sentyabrdan 2-kursda davom ettirish imkoniyati mavjud.

Kirish uchun IELTS (4.5 ball) yoki ingliz tilidan test topshiriladi.

Biz sizlarni o'z talabalarimiz safida ko'rishdan mamnunmiz!

Qabul uchun ushbu havola orqali hujjatlaringizni topshirishingiz mumkin:

Ro'yxatdan o'tish 2022-yil 28-yanvargacha davom etadi.

+998909691011
+998903939099
Telegram kanal
Reklama
175.2K views05:05
Ochish/sharhlash
2022-01-18 18:53:58Эски ноутбук воқеаси

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси туман босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларга берилган эски ноутбук воқеасини кўпчилик кузатди, менимча. Энг қизиғи ушбу воқеа шунчалар чалкаш бўлиб кетдики, масъуллар қовун кетидан қовун туширишдан чарчашмади. Бу "инқирозли вазиятларда" шошилинч ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси бор мутахассислар анқонинг уруғи эканлигини яна бир бор исботлади.

Машмашалар ортидан Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи ва Нуробод туман ХТБ мутахассиси ишдан кетди. Нуробод туман ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.

Воқеалар ривожининг батафсилроқ вариантини мана бу ерда ўқишингиз мумкин. Тушунишим бўйича, қисқачаси қуйидагича:

туман босқичида ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларига телефон (1-ўрин), электр чойнак (2-ўрин) ва китоблар (3-ўрин) топширилган. Эски эмас, янгиси.

кейин туман босқичи ғолиблари вилоят босқичи учун Самарқанд шаҳрига боришган. У ерда ўрин олишолмаган. Лекин бошқа туманлар ғолиб бўлган ўқувчиларига ноутбук топширилаётганини кўришган ва нима қилишни билмасдан шошилинчда туман ХТБда ишлатилмай турган эски ноутбукларни олиб келиб ўқувчиларга беришган;

эски ноутбукни кейинроқ янгисига алмаштириб берамиз, дейишган. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари 5-6 кун кутишган, лекин алмаштирилмаган. Кейин бу ҳақда видео чиқаришган. Кейин нима бўлганини кузатиб борган бўлсангиз керак.

Майли, нима бўлса ҳам ёш дастурчиларимизнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Умид қиламанки, бу гап-сўзлар уларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмайди, шижоатини сўндирмайди.

Шу ўринда яна бир маълумот:

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, бепул ўқув курсларини тугатиб, сертификат олган дастурчилар ноутбук сотиб олиш учун банкдан 2 йилга 6 млн 750 минг сўмгача маблағ олишлари мумкин. Асосийси ҳеч қанақа қўшимча фоиз тўланмайди, буни Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига олади. Шунда 6 млн 750 минг сўм маблағ 24 ойда тўланса, бир ойга 281 минг 250 сўмдан тўғри келади.

P.S.: Нурободдаги воқеаларга бағишланган қуйидаги карикатура жуда зўр чиққанини эътироф этиш керак лекин


@xushnudbek
112.1K viewsedited  15:53
Ochish/sharhlash