Get Mystery Box with random crypto!

Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади Коррупцияга қарши кур | Xushnudbek.uz

Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади

Коррупцияга қарши курашиш жуда муҳим, тўғри. Аммо бу мана бундай адолатсиз ҳукмлар, статистика учун сунъий шиширилган ишлар орқали бўлмаслиги керак.

Қайсидир мансабдор мабодо адашиб қўлга тушиб қолса, аксарият ҳолларда пора олиш эмас, фирибгарлик моддаси билан иш очилади. 500 минг сўм олган шифокорга эса нафақат пора олиш, балки оғирлаштирувчи ҳолат ҳам қўлланибди.

Ҳар йили фалонча мансабдорни пора билан ушладик, деб жар солишади яна.

Ҳар 100 минг сўм 1 йил озодликдан маҳрум қилишга тўғри келяпти. Бунақа бўлса, миллион доллар пора олганлар миллион йилга қамалиши керак.

Йўқ, мен асло баъзиларга ўхшаб "ана, фалончиларга тегмаяпсизларку, оддий халққа ҳам жазо берилмасин" деган фикрни айтмоқчимасман. Бу мутлақо нотўғри қараш. Қилмишига яраша ҳамма жазосини олиши керак. Каттами кичкинами, фарқи йўқ. Фақат ўша жазо адолатли бўлиши шарт. Ёмоннинг кучи япалоққа етибди, деган принцип бўлмаслиги керак.

Қонуний ҳукм ҳамда адолатли ҳукм ўртасида фарқ катта.


@xushnudbek