Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 551.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 406

2022-01-21 16:31:47
Шеров Рустам Чўлиевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


@xushnudbek
170.9K views13:31
Ochish/sharhlash
2022-01-21 15:31:48 UNWTO: глобал туризм 2024 йилга келибгина ўзини тиклай олади

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисоботига кўра, жаҳон туризми 2024 йилга келибгина пандемиядан олдинги даражага қайтиши мумкин. 2021 йилда туризм соҳаси атиги 4 фоизга ўсган, халқаро саёҳатлар эса 2019 йилдан буён 72 фоизга камайган.

Ташкилотнинг фикрича, ички туризм 2022 йилда ҳам туризмнинг асосий йўналиши бўлиб қолади ва яна бир бор халқаро туризмни ортда қолдиради. Экспертлар айнан ички туризм, шунингдек, очиқ ҳаводаги тадбирлар ва агро туризм асосий даромад манбаига айланади, деган фикрда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса халқаро саёҳатларга қўйилган тақиқларни юмшатиш ёки ҳаттоки бекор қилишга чақирди, чунки бу чекловлар давлатларга иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Масалан, “омикрон” билан боғлиқ кескин тақиқлар бўлишига қарамай, у бир пасда бутун дунёни эгаллади, демак, тақиқлар барибир бефойда, дея баёнот берган ЖССТ.


@xushnudbek
183.4K views12:31
Ochish/sharhlash
2022-01-21 15:01:48
«IT» соҳасига қизиқадиганлар учун янгилик!

Эндиликда сиз фақат «айтишниклар» бирлашган "HOUSE"га қўшилиб, 24/7 режимда замонавий касбларни ўрганишингиз ва ҳақ тўланувчи амалиётларда қатнашишингиз мумкин. TikTok house эмас, IT house'ни трендга олиб чиқиш вақти келди. Сизни кутяпмиз...

Батафсил маълумот учун рўйхатдан ўтинг ёки қуйидаги рақамга мурожаат қилинг:

https://clck.ru/Z7LDh
+998996167210

Расмий каналимиз: @targetedu
Реклама
185.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-21 12:25:02 Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга…
224.0K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-01-21 10:45:13 Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Ушбу янги тартиб қоида қуйидаги ОТМларга тааллуқли:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Изоҳ: фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йуналишларида.

Тошкент давлат педагогика университети
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.

Изоҳ: хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида.

Касбий (ижодий) имтиҳонларда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга бериладиган имтиёзлар сақлаб қолинади.

чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


@xushnudbek
255.5K views07:45
Ochish/sharhlash
2022-01-21 10:32:57
Йилни ФОЙДАЛИ акция билан бошлаймиз!

Namuna Development компанияси Тошкент марказидаги хонадонларга 100% тўлов учун 40% дан ЮҚОРИ чегирма тақдим этади.

Ушбу кенг хонадонлар катта оилалар ва уларнинг қизиқарли ҳаёти учун жуда мос келади:
— майдони 82 кв.м. бўлган икки хонали хонадон;
— майдони 112 кв.м. бўлган уч хонали хонадон.

Аксия 10 январдан 30 январгача амал қилади ва ФАҚАТ 10 та хонадонга тегишли.

NUR турар-жой мавзесидаги уйингиз СУПЕР нархда!

Call-center: +998 78 777 00 77
Ташкент, Лашкарбеги, 1
www.namunadevelopment.uz
Реклама
205.0K views07:32
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:21:22
Абдулла Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Айтишларича, у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.


@xushnudbek
218.1K views06:21
Ochish/sharhlash
2022-01-21 08:10:58 Аниқлаштирдик: нодавлат ўқув марказлари карантинга ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради. Лекин санитар қоидаларга қатъий амал қилиш талаб этилади ва назорат кучайтирилади.


@xushnudbek
287.6K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-01-21 06:22:19 Аниқлаштирдик: боғчалар ёпилмайди, ўз фаолиятини одатдаги режимда давом эттираверади.


@xushnudbek
274.3K views03:22
Ochish/sharhlash
2022-01-20 20:51:16 Ҳ А С Р А Т Х О Н А

Билиб турибман, сўнгги хабарлардан кимлардир ўта шод, кимлардир жуда хафа. Кимлардир бор овози билан бақириб, хурсандчилигини бўлишгиси келяпти, кимлардир эса бутун алам ва ҳасратларини тўкиб сочгиси келяпти.

Мана, менга очиб-сочинг юрагингизни

Марҳамат, мамнуният билан сизларни ушбу Ҳасратхонага таклиф қиламан. Бемалол, изоҳларда янги қарорни муҳокама қилишингиз мумкин.

Фақат илтимос, кўўўўўп коммент ёзиб, серверни қотириб қўйманглар-а, кейин яна "Биз кўп изоҳ ёзворяпмиз" деб баёнот бериб юришмасин


@xushnudbek
164.9K views17:51
Ochish/sharhlash