2023-03-15 15:37:59
«Устоз-2021» ғолибларига берилган ваъдани вазирлик бажармадими ёки Ўқитувчилар ассоциацияси?
Маълумки, бундан икки йил аввал Ўқитувчилар ассоциацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» танловидан тубдан фарқ қилувчи, «Устоз-2021» танлови ўтказганди.
Танловнинг 8 нафар ғолибига эса 30 миллион сўм пул мукофоти, сертификат ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳамда Дубайда бўлиб ўтадиган «Global Teacher Prize 2022» танловига йўлланма берилиши керак эди.
«Устоз-2021» миллий мукофоти танлови учун 29 850 нафар педагог иштирок этганди. Танловнинг илк босқичида 4301 нафар номзод иштирок этиб, улардан 40 нафари финалга етиб келган.
Танловда 40 нафар финалистдан 8 нафари қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган:
«Ташаббускор устоз» - Закир Розимов
«Таълим соҳасида кўрсатган хизматлари учун» - Райхан Тулякова
«Умид тимсоли» - Меҳринисо Норова
«Бошланғич таълим фидокор устози» - Дилдорахон Умурзакова
«Матонатли устоз» - Нилуфархон Олимова
«Фидойи устоз» - Улуғбек Мамажонов
«Меҳридарё устоз» - Хилола Норова
«Плюс 1» - Иқболжон Камолов
8 нафар ғолибга 30 миллион сўм пул мукофоти, сертификат ва совғалар топширилган. Аммо, уларни
Дубайга юбориш ҳам ваъда қилганди. Бу ҳақда танлов низомида ҳам назарда тутилган.
Лекин, ваъда бажарилмаган. Айтишларича, бунинг учун маблағ етмай қолган. Бизнингча, ғолибларни Дубайга юборишга имкон йўқ бўлса унда ваъда бермаслик керак эди. Хўп майли, «Global Teacher Prize» танлови 2020 йилдан буён ўтказилмаган экан. Лекин, айнан бу танлов бўлмаса, бошқа саммит ёки тадбирга юборса бўладику ғолибларни. Энди шуни баҳона қилиш керакми?
Хуллас, бу масалада Ўқитувчилар ассоциацияси айбдорми ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги? Бу савол ҳам очиқ турибди. Буни мавҳум қолдириш «Устоз-2021» танловига нисбатан ўқитувчиларда ишончсизлик пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунга изоҳ берса яхши бўларди.
Xalq ta'limi Info
26.1K views12:37