2023-04-08 08:29:13
"Kundalik" тизими бўйича педагоглар томонидан берилган энг асосий саволларга жавоблар
Хабарингиз бор «Kundalik» атрофида кечаётган муаммо ва ечимлар мавзусида интервью ўтказгандик. Видеони тўлиқ кўриб чиқишга вақти бўлмаганлар қуйидаги (кўк) ҳаволалар орқали энг асосий саволларга жавоб олиши мумкин:
Kundalik.com ўзи бизга керакми? Унинг қандай афзаллиги бор?
"Kundalik"да интернетсиз ҳам ўқувчиларни баҳолаш мумкинми?
Ўқувчиларни қандай қилиб интернетсиз ҳам баҳоласа бўлади?
15 апрелдан бошлаб ўз вақтида ўқувчиларга баҳо қўйилмаса нима бўлади?
"Kundalik"да фоиз кўрсатгичи тушиб кетмаслигининг йўли борми?
Назорат ёки лаборатория ишларини текшириш учун қанча муддат белгиланган?
Нима учун давомат ўқувчиларнинг баҳосига таъсир қилмайди? Бу масалани ечими қандай?
Яхши ўқимайдиган ўқувчининг чораклик баҳосини кундалик юқори ҳисоблаб қўйса, ўқитувчи пастроқ балл қўйса бўладими?
Ҳеч бўлмаса бошланғич синф ўқувчиларига қоғоз кундалик жорий қилинса бўлмайдими?
Уйга вазифа аслида қандай берилиши керак?
Тақвим режаларни ўқитувчи эмас «Kundalik»нинг ўзи автоматик тарзда жойланадиган тизим яратиладими?
Жисмоний тарбия фанидан ўтказиладиган имтиҳонлар куни бўладиган дарслар нима бўлади? Яъни ўша куни кундаликка қандай белги ва баҳолар қўйилади?
Қайси ҳудуд «Kundalik»дан фойдаланиш бўйича юқори ўринда?
«Kundalik»дан фойдаланиш бўйича юқори ўринни қайд этган ҳудуд масъуллари рағбатлантириладими?
Ўқувчилар орасида якуний назорат имтиҳонидан ўтолмай қолгани бўлса кундаликдаги имтиҳон баҳосига қандай белги қўйилади?
Касаллиги туфайли чорак чиқмаётган ўқувчига чоракда қандай белги қўйилади? «OZ» ъёки «B/О» ?
Ўқитувчилар малака оширишга кетганида дарсини бошқаси ўтади. Шунда паралел келмаслиги учун дарслар жойи алмашади. Мана шу жараён фоизга таъсир қиладими?
ЭРП базада бир мактабда мавжуд ўқувчини иккинчи мактабга киритиб бўлмайди. Лекин кундаликда бундай эмас. Мана шу тартиб қачон кундаликда ҳам бўлади?
Қачон кундалик сервери яхшиланади, чорак бошида ва охирида ҳамма дарс жадвали, иш режа, баҳолар ва ҳоказолар юклаб сервер қотишни бошлайди. Бу муаммолар қачон бартараф этилади?
Баъзан кундаликка қўйилган белги ва баҳолар йўқолиб қолади. Бу эса фоиз кўрсатгичларга таъсир қилмоқда. Бу муаммонинг сабаби нимада?
Xalq ta'limi Info
14.0K viewsedited 05:29