Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov X
Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @xalqtaliminfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 68.70K
Kanalning ta’rifi

Ambassador of @profiuniversity
xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo
Murojaat uchun: @savollar_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 117

2023-03-10 09:10:15 #Биласизми

Ўқитувчи педагогик юкламасига кирмайдидан тўгаракларга жалб қилинганда бунинг учун алоҳида иш ҳақи тўлаб берилиши шарт

Хабарингиз бор айни вақтда ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида кундан-кунга турли хил тўгараклар сони ортиб боряпти. Аммо, мутасаддилар ўқитувчиларнинг иш ҳажми ортиб кетаётганини ҳисобга олмаяпти.

Қонунчиликка кўра, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун педагогларга қўшимча ҳақ тўланиши шарт. Аммо, давлат бюджетидан бунинг учун алоҳида маблағ ажратилмаган.

Ҳўш, унда қўшимча тўгарак ўтишга жалб қилинган ўқитувчиларга қай тартибда қўшимча иш ҳақи тўлаб берса бўлади?

Бу масалага Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, халқ таълими муассаса ва ташкилотлари ўзларининг буджетдан ташқари жамғармаларини ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар ҳисобига, яъни қўшимча тўгараклар очиш ва бошқалар орқали шакллантириши мумкинлиги белгиланган.

Қўшимча тўгаракда кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағларининг маълум миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ходимларга ҳам қўшимча иш ҳаққи сифатида тўлаб берилиши мумкин.

Xalq ta'limi Info
30.1K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-03-09 15:50:32 III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18 март (шанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида» 2022 йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шуларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Xalq ta'limi Info
51.7K viewsedited  12:50
Ochish/sharhlash
2023-03-09 09:12:35 #Ҳуқуқий_саводхонлик

Текширувчилар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнларига халақит бериши қонунчиликка зид

"Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида" низомга кўра, текширишга ваколатли органлар умумтаълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнларига халақит бермаслиги керак.

Яъни, текширувчилар мактабга бостириб келиб, дарс жараёнини бузиб, мактаб маъмурияти ҳуқуқларини бузишга ҳақли эмас. Энг биринчи навбатда улар текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни таълим муассасаси раҳбариятига тақдим этиши шарт.

Мактаб маъмурияти текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиши керак.

Агар текширишга ваколатли орган ходимлари текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаса, мактаб раҳбарияти таълим муассасасида текшириш ўтказишига йўл қўймасликка ҳаққи бор.

Тўлиқ маълумот билан ушбу видеода танишиб чиқишингиз мумкин

Xalq ta'limi Info
15.3K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-03-09 08:40:24
Ushbu Universitet talabalari 1000$ gacha daromad topishlari mumkin!

Kunning aktual va daromadli sohasi IT bo'yicha xalqaro darajadagi mutaxassis bo'lish uchun chet elda o'qish shart emas!

// PDP University — Buyuk Britaniya xalqaro diplomini taqdim etuvchi O'zbekistondagi to'laqonli IT universitet!

Universitet sizga nima beradi?

• Kontraktni oyma-oy bo'lib to'lash
• O'zbekistonda turib xalqaro universitet talabasi bo'lish
• O'zbek + ingliz tilida ta'lim (2+2)
• Yuqori daromadli kompaniyalarda ishlash

11-MART PDP University'da KUZGI QABUL — KIRISH IMTIHONLARI o'tkaziladi!

Ro'yxatdan o'tish: https://bit.ly/3ICQtvh

PDP University'da siz kutib qolamiz.

| 78-777-77-47
13.9K views05:40
Ochish/sharhlash
2023-03-08 17:30:49 2023 йил якунига қадар мактаблардаги технология хоналари жиҳозланади

Йил якунига қадар Республикадаги 4860 та мактабнинг технология хоналари жиҳозланади. Бунда 2509 та ўғилболалар ва 2351 та қиз болалар хонаси жихозланиши тўлиқ таъминланади.

Шунингдек, 2023 йил давомида мактабларни тўлиқ замонавий мебель, ускуналар билан жиҳозлаш ҳам назарда тутилмоқда. Шу билан бирга мактабларидаги 1200 та маънан эскирган компьютер синфлари ҳам тўлиқ янгиланади.

Бу ҳақда президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони билан тасдиқланган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастурида аниқ кўрсатмалар берилган.

Xalq ta'limi Info
52.1K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2023-03-08 15:19:33
Янги Меҳнат кодексида янгича таътил тури, яъни иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ҳақида айтилмоқда.

Хўш, бундай таътиллар қайси ҳолатларда ва қандай тартибда берилади?

Юқоридаги видеодан айни шу саволга жавоб оласиз.

@yuristkadr
27.1K views12:19
Ochish/sharhlash
2023-03-08 11:11:56 ​​ Педагог ходимларни бугунги байрам билан шунчаки "қуруқ" табрикламоқчи эмасмиз, яъни улар учун яхши янгиликларни эълон қилиб қўймоқчимиз

Бугун «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни» байрами. Айнан шу бугун педагогларимизнинг кайфияти аъло даражада бўлиши лозим, шу сабабли улар учун 3 та энг яхши янгиликларни тайёрлаб қўйганмиз:

Демак, биринчи энг асосий янгилик шу йилининг апрель ойигача «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади. Яъни, икки йилдан буён "чанг босиб ётган" мазкур қонун насиб қилса шу йил имозаланади;

Иккинчи янгилик: жорий йилнинг май ойида умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитлари яхшиланади;

Учинчи янгилик: 2023 йил май ойига қадар бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкаси 16 соат этиб белгиланади. (бу ҳақда мана бу видеода тўлиқ танишиб чиқсангиз бўлади)

Юқорида тилга олинган янгиликлар қандайдир лойиҳа ёки амалга ошмай қолиб кетадиган норасмий ҳужжатларда айтилган таклифлар эмас. Бу давлат раҳбари томонидан имзоланган «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастурида белгилаб берилган топшириқлардир.

Ҳар йили байрам табрикларида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун имзоланишини айтардик. Мана бу йил ўқитувчиларнинг орзуси амалга ошадиган бўлиб турибди. Энг яхши янгиликларимиз ҳали олдинда.

Насиб қилса, келажакда ўқитувчи касби Ўзбекистондаги энг обрўли касблардан бирига айланади. Яна бир бор аёл педагогларимизни бугунги байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Xalq ta'limi Info
155.8K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-07 19:05:25 ​​Бошланғич синф ўқитувчилари учун ажойиб хушхабар!

Бошланғич синф ўқитувчилари ҳафтанинг шанба куни ишга бормасак бўлаверадими деган мазмунда савол йўллашганди. Бугунги видеода мана шу саволга тўхталиб ўтдик ва улар учун ажойиб хушхабарни ҳам етказиб қўйишни жойиз деб топдик.

Бу ҳақда «Youtube» саҳифамизда батафсил жавоб бердик. Марҳамат видеони томоша қилинг ва саволларингизга жавоб олинг. Ҳа айтганча, бу хабарни бошқа ҳамкасбларингизга ҳам улашиб қўйинг!

Видеони кўриш

Xalq ta'limi Info
15.9K views16:05
Ochish/sharhlash
2023-03-06 17:13:35 #Сўраган_эдингиз

5 млн сўмлик вазир устамасига номзодларни саралаш жараёни муддати ўтиб кетди, энди тўлов масаласи нима бўлади?

Амалдаги тартибга кўра, саралаш босқичлари декабрь-январь ойларида якунланиши, саралаш натижаларига кўра ҳар ойлик устама белгиланган педагог кадрлар рўйхати тасдиқлаши ва Жамғарма ҳисобидан устамаларни тўлаш бўйича вазирнинг буйруғи имзоланиши керак эди. Вазирлик тизимида ўзгаришлар бўлганлиги сабабли бу жараёнлар анча ортга сурилиб кетди.

Ҳўш, энди нима бўлади?

Демак, мазкур устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилиши лозим эди. Яъни, январь ойидан бошлаб сентябргача берилиши назарда тутилганди. Иккинчи синов босқич ортга сурилганини ҳисобга олсак, энди вазирлик ўтиб кетган икки ойлик вақт учун ҳам устамаларни қайта ҳисоб-китоб қилиб педагогларга тўлаб бериши керак бўлади. Фикримизча, вазирлик айнан шундай йўл тутади.

Эслатиб ўтамиз, суҳбатдан яхши ўтиб, устамага тавсия қилинган ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

Xalq ta'limi Info
28.1K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-03-06 16:12:31 5 млн сўмлик вазир устамасига давогарлик қилган педагог ходимлар учун иккинчи синов босқичи 13-18 март кунлари ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралаш жараёнларининг 2-босқичи бошланётганлигини маълум қилди.

Суҳбат жараёнлари бўлиб ўтадиган манзиллар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Xalq ta'limi Info
41.9K views13:12
Ochish/sharhlash