Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov X
Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @xalqtaliminfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 68.70K
Kanalning ta’rifi

Ambassador of @profiuniversity
xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo
Murojaat uchun: @savollar_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 116

2023-03-13 17:23:27 Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган аёл педагог ходимлар диққатига

ИЛТИМОС ҚУЙИДАГИ СЎРОВНОМАДА ИШТИРОК ЭТИНГ. 

Сўровномада иштирок этиш орқали педагогик фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (Teachers' key performance indicators/KPI) нима эканлигини билиб олишингиз мумкин.

Сизнинг иштирокингиз биз учун муҳим. Сўровнома илмий тадқиқот мақсадида амалга оширилмоқда, натижалардан келиб чиқиб амалий таклифлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқилади.

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН СЎРОВНОМАДА
ИШТИРОК ЭТИНГ

https://forms.gle/XWhpAGSFWyLXgKnE9

Xalq ta'limi Info
35.3K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2023-03-13 15:41:49 ​​Ўқитувчи ўз устида ишлаши учун энг зўр мотивация бу - пул

Юқоридаги фикр қўпол туйилиши мумкиндир. Нимага пулни гапиряпсиз, ўқитувчи фидойи бўлиши керак, у виждонан ишлаши керак, пул биринчи галдаги масала эмас дейишингиз мумкин.

Лекин, фидойиликни ҳам чегараси бўлади. Бир кун келиб биз айтаётган фидойилик ҳам тугайди. Агар ҳаммадан фидойиликни кутсак энг охирида сифатсиз кадрлар билан бирга қолишимизга тўғри келади.

Анчадан бери айтиладиган 1000 доллар ойлик маош эса ҳамма ўқитувчилар учун эмас. Шуни педагоглар унутмаслиги керак. Агар ўқитувчи 1000 доллар ойлик олмоқчи бўлса, қуйидаги расмда кўрсатилган кўрсатгичларни қайд этиши керак. (расм илова қилинди)

Xalq ta'limi Info
37.3K viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2023-03-13 14:50:35 Президент ўқитувчиларнинг ойлигини қачон 1000 долларга етказилиши ҳақида айтди

«Иккита тил билан битта касбни билмаган бола мактабни тугатса, бу азоб бизга. Касб бўлмаса, у жамиятга қўлсиз, оёқсиз келиб тушяпти.

Бу муммо. Мана бизни олдимизда қандай масалалар турибди... Мактаб 10 йил ўқитяпти, репетитор бир йилда тилга ўргатяпти.

Муаллим, муаллим... ойлик, ойлик деяпман мен. Қани энди мени қўлимда бўлса, бугун қўл қўярдим, ҳамма муаллимга 1000 доллардан ойлик беришга. Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак» - деган президент.

Xalq ta'limi Info
38.9K viewsedited  11:50
Ochish/sharhlash
2023-03-13 07:38:16 #Мулоҳаза

Таълим тизимидаги юқори бўғин раҳбарлари мактабларда фақат одобли болалар ўқийди деб ўйлашса керак

Одатда мактабларда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида зиддиятли вазият келиб чиқиб, у тармоқларда муҳокама қилинса, бизни масъуллар бу ҳолат уларни чуқур қайғуга солгани ҳақида битта баёнот бериб қўйишади.

Лекин буни ҳечам ҳайрон қоладиган ери йўқ. Кўп ота-оналар фарзанд тарбиясида бефарқ. Кейин, бу оддий давлат мактаблари президент мактаби эмаски, ҳамма болалар фақат таълим олиш учун келса. (сўровнома натижаларини кўринг)

Оддий мактабда ишлаш жуда машаққатли иш. Буни эса мактабда ишлаб кўрмаган раҳбарлар ҳеч қачон тушунолмайди. Яхши кайфиятда ишга борасиз, болаларга нимадир ўргатаман деб дарсни бошлаганингизда кимдир асабингизни бузади.

Ишонаверинг шундай ўқувчилар борки, сизни қуюшқондан чиқмасингизга қўймайди. Шундай «оғир» мактаблар борки, у ерда таҳсил оладиган болаларни кўриб раҳбарларимиз ёқа ушласа керак. Ҳозирда ота-оналарга ҳам ўқувчиларга ҳам қатъий талаб мавжуд эмас. Вазирлик ҳам бошқаси ҳам бу бўйича жўялироқ тизимни йўлга қўймаган.

Ота-оналар масъулиятини оширамиз деб ҳар йили айтилади, лекин аниқ ечим берилмайди. Билмадим нима учун фарзанд тарбиясига бефарқ ота-оналарга фақат «юмшоқ»лик билан муомала қилинади-ю, ўқитувчи озгина хато қилса, унга ўта оғир жазо қўллашади...

Xalq ta'limi Info
23.2K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2023-03-11 17:26:34
#Мулоҳаза

Нима учун педагоглар ўқувчиларни калтаклашга мажбур бўляпти?

Бундай мавзулар жуда кўп муҳокама бўлади. Аммо, унинг ечими учун нмадир қилдикми ўзи? Ўқитувчиларни айрим тартиббузар ўқувчиларга жисмоний куч ишлатиши билан боғлиқ масала юзасидан бир кўрсатувда фикр билдиргандим.

"Youtube" саҳифамизга ўтиб, бу ҳақдаги видеони томоша қилинг ва фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. "Youtube" саҳифамизда сизлар билан фикрлашамиз...

Видеони кўриш

Xalq ta'limi Info
17.1K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2023-03-11 11:48:02 Мактаб ўқувчиларининг бу йилги имтиҳонларига янгилик киритилди

Жорий 2023 йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Бу ҳақда ММТВ хабар берди.

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Xalq ta'limi Info
52.6K views08:48
Ochish/sharhlash
2023-03-11 11:17:35ЕРТАГА ОНЛАЙН ТЕСТ! ЮТУҚ: 2 МИЛЛИОН СЎМ!

Эртага, 12 март куни Oliygoh.uz платформаси ва University of Management and Future Technologies олийгоҳи ҳамкорлигида Республика миқёсидаги кенг қамровли навбатдаги 30-онлайн диагностик имтиҳонга старт берилади.

Ажойиб имконият: Ўқитувчи ва ўқувчиларга максимал тарқатинг! Сиз педагог бўлсангиз ўз ўқувчиларингизни албатта қатнаштиринг, хам билимни синаб, хам пул ютиб олиш имконияти хар доим хам бўлавермайди!

Онлайн имтиҳон худди ДТМ стандартида ташкил этилиб, барча фанлардан кириш имтиҳонлари андозасидаги 5 БЛОКЛИ тест саволлари тақдим этилади.

Умумий соврин: 2 млн сўм
Ғолиблар сони: 40 нафар
Имтиҳонда қатнашиш: БЕПУЛ

Маълумот учун, UMFT Университети - халқаро стандартлар асосида ИТ, иқтисодиёт, молия ва бизнес бошқаруви соҳаларида кадрлар тайёрловчи Республикадаги йирик нодавлат олий таълим муассасаларидан биридир.

БЛОК ТЕСТ барча фанлардан бўлиб ўтади. Ўзингизга мос йўналишни танланг:

Ҳуқуқ + Инглиз тили
Инглиз тили + Математика
Инглиз тили + Она тили
Кимё + Биология
Математика + Инглиз тили
Математика + Она тили
Математика + Физика
Она тили + Инглиз тили
Она тили + Математика
Она тили + Тарих
Тарих + География
Тарих + Инглиз тили
Тарих + Она тили
Биология + Она тили
Биология + Кимё
Кимё + Математика
География + Математика
Бошқа йўналишни танлаш

Тестнинг афзалликлари:

ДТМ стандартидаги саволлар
Асосий фан + мажбурий фанни танлаш
Барча фанлардан блок тест
Тўғри жавоблар таҳлили
Умумий натижалар мандати
Тест якунида барчага сертификат
Пул ютиб олиш имкони.

Енг муҳими, тест якунида қайси олийгоҳга киришингиз мумкинлиги ҳақида таҳлилий маълумотлар берилади.

Тестга рўйхатдан ўтиш:
Рўйхатдан ўтиш
Рўйхатдан ўтиш
35.1K views08:17
Ochish/sharhlash
2023-03-10 18:20:07 Ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимига ташқаридан бошқа бир шахсни ишга олиш нотўғри

Айни дамда мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг раҳбар лавозимларига номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтяпти. Хабар беришларича, айрим ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига собиқ ХТБ ва МТБ бошлиғлари қолиб, аввалроқ президент мактабида ишлаган директор ёки оддий ходимлар суҳбатдан ўтиб, лавозимга тайинланаётган экан.

Олдиндан эслатиб қўймоқчимиз, бу хабар 100 фоиз тўғри эканлигига даъво қилаётганимиз йўқ. Биз фақат аслида қонунчилик бўйича қандай йўл тутиш кераклигини эслатиб қўймоқчимиз холос. Айнан мана шу масала бўйича @yuristkadr канали таъсисчиси Саидали Мухторалиев қонуний асослар билан жуда яхши тушунтириш берган. Ҳозир шу ҳақда бироз гаплашамиз:

«Вилоят ХТБ ва вилоят МТБ бир-бирига қўшилиб, уларнинг ўрнида вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ташкил этиляпти ва бу МК 98-моддада кўрсатилган қайта ташкил этиш ҳисобланади. Бунда ходимлар билан меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этаверади.

Бироқ, икки ташкилот қўшилиб, уларнинг ўрнида битта ташкилот пайдо бўлса, демакки биринчи раҳбар энди иккита эмас, битта ва яккаю ягона бўлади. Демак, мавжуд вазиятда штат бирлигининг қисқариши бор, яъни вилоят Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозими бир дона бўлганлиги учун ёки вилоят ХТБ бошлиғи, ёки вилоят МТБ бошлиғи ишдан кетиши керак.

Иккиси ҳам эмас, улардан бири. МК 100-модда иккинчи қисми 1-банди бўйича ва штат бирлиги қисқариши муносабати билан. Лекин, МК 92-модда 2-қисмига асосан уларнинг иккисидан бирига янги вилоят Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи лавозими таклиф этилиши, яъни топширилиши лозим. Ташқаридан бошқа бир шахсни олиш нотўғри бўлади, чунки бу МК 92-моддаси 2-қисмига зид бўлиб қолади ва эртага бу судда иш берувчига яхшигина ташвиш туғдиради.

Хўш унда мазкур раҳбарлик лавозимини қайси бирига ва айнан кимга таклиф қилган маъқул?

Айни мана шу жойида амалдаги МКнинг 103-моддаси деган "зот" гурсиллаб катта саҳнага чиқиб келади. МК 103-модданинг 1-қисми бўйича юқоридаги икки раҳбардан қайси бирининг малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлса, демак ўша раҳбарда имтиёз юқори бўлади ва ўша шахс янги бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллайди.

Кейингисига ёки бошқа иш таклиф қилинади, мабодо у рад қилса ёки унга мувофиқ иш бўлмаса, айнан ўша иккинчи раҳбар ишдан кетади. МК 100-модда иккинчи қисм 1-банди билан. Қисқартириш муносабати билан. Агарда ушбу иккисининг ҳам малакаси ва унумдорлиги тенг бўлиб, ким колишини ажратиш имкони бўлмаса, унда МК 103-модданинг 2-қисмидаги критерияларни қўллашга тўғри келади»

Шу сабабли меҳнат ҳуқуқлари бузилган собиқ раҳбар ходимлар андиша қилмасдан керакли органларга мурожаат қилишлари керак. Лавозимга тайинлаш маълум бир шахсларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак.

Xalq ta'limi Info
29.0K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2023-03-10 16:12:02 #Сўраган_эдингиз

Мактаб директори иш сўраб келган фуқарони тест синовидан ўтказиб, кейин ишга олса бўладими?

#Савол
Мактаб директориман. Математика фанидан 5 соат дарс вакант эди. Ҳудудий меҳнат баднлиги бўлимидан бир фуқаро йўлланма билан шу 5 соат дарс учун иш сўраб келди. Фуқарони ишга олишдан аввал математикага оид билимларини текшириш мақсадида тест синовидан ўтказдик. Аммо, у умуман талабга жавоб бермади. Энди ўша ходимни ишга олмаганим учун ҳудудий меҳнат бадлиги бўлими мени жаримага тортмоқчи. Шу ҳолатда кимнинг ҳаракати қонуний бўлади?

#Жавоб
Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 142-сонли буйруғига мувофиқ педагог ходимлари лавозимларига номзодларнинг тегишли лавозимга муносиблигини ўрганиб чиқиш ва хулоса бериш аслида ҳудудий халқ таълими бўлимлари зиммасига юклатилган. Аммо ҳозирги кунда ушбу норма амалиётда деярли ишлагани йўқ.

Шу сабабли мактаб директори иш берувчи сифатида иш сўраб келган фуқароларни танлов асосида ишга қабул қилиши мумкин. Чунки Меҳнат Кодексининг 72-моддасига кўра меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар яъни танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар бўлиши мумкин.

Бу тест ёки суҳбат шаклида бўладими, ёки яна бошқачароқ усулда бўладими бунинг аҳамияти йўқ. Фақат бу қоидалар мактабнинг ички локал ҳужжатларида ҳам белгиланган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Яъни ишга қабул қиланаётган ходимларни лавозимларга қўйиш, тавсия этиш ва тайинлаш тартиби ва номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш, суҳбатдан ўтказиш ва хулоса бериш бўйича мактаб комиссия таркибини мактабнинг ички локал ҳужжатлари билан тасдиқлаб олиш лозим.

Умумий маънода айтганда мактаб директори иш сўраб келган фуқароларни тест ёки суҳбатдан ўтказиб, талабга жавоб беролмаганларни ишга қабул қилмасликка қонуний ҳаққи бор.

Xalq ta'limi Info
29.1K views13:12
Ochish/sharhlash
2023-03-10 16:01:17
3 kunlik bepul onlayn marafon orqali mental arifmetika kasbini o'rganib oling!


Darslar kim uchun?
- Mental arifmetikaga qiziqadigan barcha uchun.

Darsni kim o'tadi?
- Darslarni minglab shogirdlar chiqargan, 4 yillik tajribaga ega ustoz Muhammad Husayn ustoz o'tadilar.

Marafon qachon boshlanadi?
- 11-mart, 20:00da birinchi dars bo'lib o'tadi.

Marafonda qatnashish necha pul?
- Mutlaqo BEPUL!

Qanday qatnashsam bo'ladi?
- Mana shu link orqali ro'yxatdan o'tasiz va sizga marafon bo'lib o'tadigan yopiq kanal havolasi beriladi.

Postni yaqinlaringiz ulashing, AbakusShop do’konidan bitta kitobni bepul qo'lga kiriting!

Ro'yxatdan o'tish uchun ko'k yozuv ustiga bosing:
https://ustozpro.uz/p/marafon-mart/

Bu postni 7ta tanishingizga yuboring, skrinshotni @abakus_sotuvchi’ga jo’nating va sovg'a vaucherini qo’lga kiriting

@ustozpro_uz - o’qituvchilar kasbiy rivojlanish markazi
23.2K views13:01
Ochish/sharhlash