Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov X
Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @xalqtaliminfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 68.70K
Kanalning ta’rifi

Ambassador of @profiuniversity
xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo
Murojaat uchun: @savollar_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 109

2023-04-04 06:27:08 ​​9 ой қолди: Ўқитувчи ойлигини 1000 долларга етказиш йўлида жуда секин қадамлар

Апрелдан декабрга қадар 1697 нафар ўқитувчи маошига қўшимча 5 миллион 390 минг сўм миқдорида (энг кам иш ҳақининг 5,5 баробари) миқдорида устама олишади. Ойлик маошларга устамалар қўшилса, камида 1700 га яқин ўқитувчилар 9-10 млн сўмга даромадга эга чиқишади. Рағбатлантириш рўйхатига тушган ўқитувчилар учун қанча хурсанд бўлмайин, шундаям уларнинг ойлик даромади 1000 долларга (11,5 млн.сўм) етмайди.

Албатта бу ҳали кам, маррага эса жуда секин кетилмоқда. Ўқитувчиларнинг маоши 1000 долларга етказилиши ҳақида илк баёнотлар айтилганига 5 йил бўлди, кейинчалик бу марра фақат олий тоифали ўқитувчиларга оид бўлиши қўшимча қилинди. Энг охирги ваъдаларга кўра бу мақсадга етишиш 2024 йилда амалга ошиши эълон қилинган. Шунгаям 9 ой қолди. Ваъда бажариладими? Бу кетишда жуда қийин.

Яна бир гап. Катта ваъдаларга қарамай, ўқитувчиларнинг ойлиги амалда мамлакат бўйича ўртача ойликдан анча ортда қолишда давом этмоқда. 5 йил аввал ўқитувчилар ўрта қатламга яқинроқ бўлган бўлса, бугунга келиб сезиларли тарзда узоқлашган. Бу осмондан олинган гап эмас, расмий статистика бўйича шундай.

Узоққа бормайлик, ўқитувчиларнинг ойлиги охирги марта 2022 йил июнда ошган ва энди 2023 йил 1 майдан 7%га ошади. Бу даврдаги йиғилган инфляция 10%дан зиёд бўлди. Демак, амалда ўқитувчиларнинг даромадлари ошиш ўрнига, камайди.

Иккинчи масала, долларнинг ўзи инфляция ҳисобига охирги 5 йилда АҚШда 19,53% атрофида қийматини йўқотган. Яъни 2018 йилдаги 1000 доллар ҳозир 800 доллар, 2024 йилда 800 доллардан камроқ реал қийматга эга бўлади, 2030 йилда балки 500 долларлик реал қийматга эга бўлади.

Кўраяпсизки, минг долларлик ойликка етиш вазифаси қанча кейинга қолдирилса, ваъда берганларга шунча яхши, айтайлик долларнинг қиймати йўқотилиши ҳисобига, масалан 2030 йилда бу номинал маррага ўз ўзидан, ҳеч бир қўшимча харажат ва молиялаштиришсиз ҳам етилиши мумкин. Билмадим, балки амалда шундай ҳам бўлар.

Отабек Бакиров

https://t.me/xalqtaliminfo
37.0K views03:27
Ochish/sharhlash
2023-04-03 17:49:42 ​​#Мулоҳаза

Аслида ўқитувчилар конспект ёзиши керакми?

Ҳозир ҳам жуда кўп раҳбарлар ўқитувчиларни конспект ёзиш режимига қайтариш тарафдори. Ҳатто, ўтган йили сентябрда вазирлик бу бўйича сўровнома ҳам ўтказганди.

Ҳўш, аслида конспект ёзишнинг ўқитувчи фаолиятига қандай самараси бор? Бу бўйича ўзимнинг фикрларимни ўртоқлашгандим. Агар сизга бу мавзу қизиқ бўлса, унда «Youtube» саҳифамизга жойланган мана бу видеони томоша қилинг ва сиз ҳам фикрингизни биз билан ўртоқлашинг.

Видеони кўриш

Xalq ta'limi Info
30.8K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:19:16 #Таклиф

Ўқитувчиларга аттестация натижаларини ўзлари мустақил текшириб кўришлари учун имконият бериш керак

Маълумки, ҳудудларда ўқитувчилар учун малака (тест) синовлари ўтказиш тўхтатилди. Сабаби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқиш режа қилинган.

Шундай экан фурсатдан фойдаланган ҳолда бир таклифни илгари сурмоқчиман. Аввалроқ ўтказилган малака тест синовларидан кимлардир ўтолмади, кимлардир эса яхши натижаларни қайд этди. Аммо, уларга тушган тест саволликларини текшириб кўриш учун етарлича имконият берилмайди.

Шунинг учун тестдан етларли балл тўплай олмаган ёки атиги 2-4 балл етмай қолиб, керакли натижани қўлга киритолмаган ўқитувчиларга аттестация натижаларини ўзлари мустақил текшириб кўришлари учун имконият бериш керак деб ўйлайман.

Тўғри, ўзига ишонган ўқитувчилар аппелацияга бериши ҳам мумкин. Лекин кўпчилик бундай қилмайди. Шу сабабли педагоглар малака (тест) синовларида берилган саволларни тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўра олишлари керак.

Тестлар тарқалиб кетишидан ҳавфсирамаслик керак. Агар мақсадимиз малакали ўқитувчилар сонини ошириш бўлса, будан ҳечам қўрқмаслик керак. Майли, ўқитувчи тестни ёдлаб олсин. Барибир бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Шундоқ ҳам тест ишлаш ёдлаб олишга асосланган жараён ҳисобланади. Бу ўқитувчининг дарс ўтиш маҳоратини белгилаб беролмайди. Шундай экан вазирлик мана шунга ўхшаш амалиётни йўлга қўйиши керак.

Ҳозирда ўқитувчилар шахсий кабинетига кириб малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин экан. Аммо бунда саволлар матни эмас фақатгина тўғри, нотўғри белгилар кўринар экан холос.

Агар мана шу амалиёт жорий қилинса, ўқитувчиларга яхшигина енгиллик берилган бўларди. Агар бундай тартиб жорий қилиниши яна қайта тест тузиб чиқишга ва ҳаражатларнинг кўпайишига олиб келса, унда ўқитувчиларга қатъий назорат остида (тестлар тарқалиб кетишини олдини олган ҳолда) ўзлари ишлаган тестларни текшириб кўриш йўлини ҳам таклиф қилса бўлади.

Ёки аттестация малака тест синови ўтказилган куннинг ўзида шундай имконият бериш керак. Хуллас, нима қилиб бўлсада, жараённи соддалаштириш керак. Ўз номи билан бу шунчаки таклиф.

https://t.me/xalqtaliminfo
34.9K viewsedited  04:19
Ochish/sharhlash
2023-04-02 11:48:18 Энди мактабларда испан тили ҳам ўқитилиши мумкин

Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда Президент мактабларида испан тилини ўқитиш бўйича дастурлар жорий қилинади. Бу ҳақда Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлиги ҳамда Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда айтилган.

Музокараларда хориж томони испан тилини ўқитишни Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда Президент мактабларида икки тилли бўлимлар дастури, чет тили ўқитувчиларнинг ёрдамчилари дастури, Испания таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг ресурс марказлари фаолиятини жорий қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этган.

Испан тили дастурлари жорий қилинган мактаблар бошқа таълим муассасаларига нисбатан мавқеи юқори бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга миллий шаҳодатнома билан бирга Испания шаҳодатномаси тақдим этилади. Дастурда иштирок этган мактабларда испан тили ва маданияти бурчаклари ҳамда музейлар билан таъминланади.

Ҳозирча, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берганича йўқ.

Xalq ta'limi Info
41.9K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2023-04-02 09:09:36 ​​Мактаб психологлари ойлик маошидан норозими?

Мактабларга кучли психологлар керак. Лекин, 2 млн ойликка ҳеч ким бориб ишлагиси келмайди. (қўлга тегиши шундай) Ойлик маош масаласида гап бошланганда масъуллар гапни айлантиришни бошлайди. Лекин, иш талаб қилишни жуда яхши билишади. Айримлар, тизимдаги ходимлар турмуш даражасини юқоридек қилиб кўрсатиш учун яхшигина ҳаракат ҳам қилади.

Барча ходимлар меҳнатига яраша ҳақ олишга ҳақли. Шу ўринда мактаб психологлари ҳам. Нима учун уларнинг маоши кам деган саволга фақат масъул вазирликлар жавоб беролади холос.

Нима учун мактабларда олийгоҳни психология йўналишини тамомлаган ҳақиқий кадрлар кам? Буни жавоби эса битта - ойлик оз. Тўланётган маошни ошириш учун эса имконият даражаси жуда паст.

Яқинда мактаб раҳбарларининг маоши оширилиши ҳақида эшитган психологлар ўзларини у рўйхатда йўқлигини билишгач, шикоят қила бошладилар. Уларни эътирози ҳам ўринли аслида.

Шунинг учун мактаб психологларига мурожаат қилмоқчиман. Агар сизни қандайдир муаммо қийнаётган бўлса, ижтимоий тармоқларга хабар жойлагандан кўра, масъулларни ўзи билан боғланган яшироқ. Мисол учун, сизларда вазирнинг шахсан ўзига мурожаат қилиш имконияти ҳам бор.

Сабаби, вазир Ҳилола Умарова ташаббус билан чиқиб, «Вазирга мурожаат» порталини ишга туширган. Мурожаатларни эса вазирнинг шахсан ўзи ўрганиб чиқишини ваъда қилган.

Шунинг учун ойлик маош масаласида саволларингиз бўлса, vazir.uzedu.uz порталига мурожаат қилсангиз, улар бунинг сабабларини баён қилишади ёки керакли чораларни кўришади. Масалага ечим топишнинг энг самарали усули мана шу.

Таълимга оид долзарб мавзуларни кузатиб бориш учун «Youtube» саҳифамизга обуна бўлинг.

https://t.me/xalqtaliminfo
44.6K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-04-01 14:10:37 #Сўраган_эдингиз

​​Психологларнинг ойлик маоши оширилмайдими?

Май ойидан бошлаб мактабдаги раҳбар ходимларнинг маоши оширилмоқда, бу психологларнинг ҳам ойлигига таъсир қиладими?

Психолог лавозими раҳбар ходимлар таркибига кирадими?

Тарғиботчиларчи?

Ушбу саволларга «Youtube» саҳифамизда батафсил жавоб беришга ҳаракат қилдик. Марҳамат, видеони кўринг ва саволингизга жавоб олинг.

Видеони кўриш

Xalq ta'limi Info
42.4K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash
2023-04-01 09:29:11
Савол беринг, жавоб берамиз...

Жуда кўпчилик таълимга оид саволлар билан мурожаат қилишади. Уларнинг кўпига имкон қадар телеграм каналимизда жавоб бериб боряпмиз.

Лекин, шундай саволлар борки, уларнинг жавобини батафсил тушунтиришга тўғри келади... Шу сабабли уларга «Youtube» саҳифамизда видео шаклида тушунтириш беряпмиз.

Агар сизни таълимга оид муаммоли саволлар қийнаётган бўлса, унда «Youtube» саҳифамизга аъзо бўлинг, ҳамда «Сообщество» бўлимидаги пост остида саволларингизни ёзиб қолдиринг!

Биз эса кўпчиликни қийнаётган муаммоли саволларга видео шаклида батафсил жавоб бериб борамиз. Савол йўллашдан аввал «Youtube» каналимизга уланиб олиш ёдингиздан чиқмасин.

Xalq ta'limi Info
13.9K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2023-03-31 19:04:07 1 сентябрдан ойлик маошлар яна оширилади

Пенсия, нафақа ва маошлар мос равишда 1 апрел ва 1 майдан – 7 фоизга, 1 сентябрдан эса – 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Kun.uz'га тақдим этилган маълумотларга кўра, бунинг натижасида 2023 йилда пенсиялар ва ойликлар умумий ҳисобда 17,7 фоизга ошади.

Xalq ta'limi Info
26.5K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-03-31 11:47:55 #Сўраган_эдингиз

Мактабдаги айнан қайси раҳбар ходимларнинг маоши оширилади?

Маълумки 2023 йилнинг май ойига қадар умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимларининг ойлик маошлари оширилиши кутилмоқда. Айрим кузатувчиларимиз мактабдаги айнан қайси лавозимлар раҳбар ходимлар тоифасига киради деган мазмунда савол бермоқда.

Демак, умумтаълим муассасасида фаолият юритувчи қуйидаги лавозимлар раҳбар ходимлар тоифасига киради ва уларнинг маоши май ойидан оширилади:

1. Мактаб директори

2. Директорнинг ўқув-ишлари бўйича ўринбосари

3. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

4. Директорнинг ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосари - ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

5. Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Умумтаълим муассасасининг типига қараб, директорининг ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари ва спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам раҳбар ходимлар тоифасига киради.

https://t.me/xalqtaliminfo
51.9K viewsedited  08:47
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:19:09
Бу эса давлат мактабларида бериладиган «бепул овқат» дея айтилаётган егуликлар кўриниши

Ўқувчиларга бепул овқат берилади дейилганда мен иссиқ овқатни назарда тутишган бўлса керак деб ўйлагандим бошида. Чунки, сиз расмда кўриб турган махсулотлар овқат дейилмайдида.

Мана шу сифатсиз махсулотлар учун давлат ҳисобидан миллиардлаб маблағ ажратиляпти. Пуллар эса мактабга етиб келгунча, ўртадаги воситачилар томонидан талон-тарож қилиняпти. Натижани эса кўриб турибсиз. Бечора ўқувчилар шунисига ҳам хурсанд.

Xalq ta'limi Info
32.9K viewsedited  05:19
Ochish/sharhlash