Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Бошланғич синф ўқувчилари 18 март, шанба ку | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

#Сўраган_эдингиз

Бошланғич синф ўқувчилари 18 март, шанба куни ҳам ўқийдими?

Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни ҳисобланади. Лекин, айрим ҳудудий бўлинма раҳбарлари 20 март ҳисобидан 18 март куни бошланғич синф ўқувчилари учун ўқиш куни бўлиши ҳақида кўрсатма берибди.

Бизнингча бу нотўғри. Негаки, қўшимча байрам кунлари ҳисобидан 11 март — шанба кунини 20 март — душанба кунига кўчирилишининг мактабларга умуман алоқаси йўқ. Бундай қоидалар одатда ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиган ташкилотларга нисбатан қўлланилади.

Мактаб ходимлари эса 6 кунлик иш режимида ишлайдилар. Шу сабабли мазкур қоидани умумтаълим муассасаларига қўллаб бўлмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бошланғич синф ўқувчилари учун 18 март, шанба ўқиш куни бўлмайди.

Xalq ta'limi Info