Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov X
Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @xalqtaliminfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 68.70K
Kanalning ta’rifi

Ambassador of @profiuniversity
xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo
Murojaat uchun: @savollar_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 110

2023-03-31 07:58:20
Аслида ўқувчиларга мактабда қандай кўринишдаги иссиқ егулик берилиши керак эди?

Сиз видеода кўриб турган жараён «Profi school» ҳусусий мактабида ўқувчиларга Рамазон ойи муносабати билан тарқатилаётган иссиқ егуликлар кўриниши. Бу мактабда ўқувчиларга шунақа мазали овқатлар берилади.

Қизиқ тарафи шундаки, у ерда ҳатто ўқитувчиларга бепул, мактаб ҳисобидан тушлик берилар экан. Овқатларнинг кўриниши ҳам сифати ҳам зўрлиги шундоқ сезилиб турибди. Энг муҳими маззали ва иссиқ.

Бу ҳусусий мактабда, ота-оналардан пулини олгандан кейин шунақа овқат берадида дейишингиз мумкин, Лекин...

Лекин, пулини олиб ҳам сифатли хизмат кўрсатмайдиган мактаблар йўқ эмас. Ҳозир ҳудди шу тартибни давлат мактабларида ҳам қилса бўлади. Чунки, ҳукумат томонидан бунинг учун миллиардлаб пуллар ажратиляпти. Аммо, бизникилар бу пулларни тўғри сарфламагани сабабли ўқувчилар учун аталган махсулотлар чириган олма ва 4 дона қотган печеньеларга алмаштириб қўйиляпти.

Афсуски, тизимда ўқувчилар ҳаққидан ҳам уриб қоламан деб, виждонини еб юборган шахслар ҳам бор. Вазирлик эса буни назорат қилолмаяпти. Аслида вазирлик ўқувчиларга мўлжалланган таомнома рўйхатини белгиланган нархлари билан очиқ эълон қилиб қўйса бўлади, лекин шуни ҳам қилмаяпти.

Хуллас, биз болаларга бепул овқат беришни ҳам уддалай олмадик. Яхшиси бундай сифатсиз маҳсулотлар учун ажратилаётган пулларни мактаблар шароитини яхшилаш учун ишлатган маъқул.

Xalq ta'limi Info
31.0K viewsedited  04:58
Ochish/sharhlash
2023-03-30 16:32:20 Жорий йилда ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди, маошлар мавжуд сертификатлар асосида тўлаб берилади

2023 йилда мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти тугатилиб, унинг тегишли вазифа ва функциялари Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади.

ММТВ

https://t.me/xalqtaliminfo
41.1K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-03-30 09:20:04 #Мулоҳаза

Таълим тизимининг кадрлар сиёсатида ҳам муаммолар кўп

Афсуски, таълим тизимига масъулларимиз одатда болаларга сифатли таълим, яхши шароитли муҳитни яратиб беришдан кўра, мансаб ёки лавозимни эгаллашга муккасидан кетиб қолган.

Ҳар сафар тизимга янги раҳбар келса, лавозимларда ўзгариш бўлаверади. Айниқаса, бу йилги маъмурий ислоҳотлар фонида айрим раҳбарлар бундан "самарали" фойдаланиб қолишга яхшигина ҳаракат қилди десак муболаға бўлмаса керак.

Шу сабабли, таълимни ривожлантириш учун узоқ йилга мўлжалланган аниқ стратегия бўлиши лозим. Агар "сенинг команданг", "менинг командам" "ўйнини" ўйнаб юраверсак, таълим тизимимиз янада ботқоққа ботиб бораверади.

Бугун эълон қилинган, маъмурий ислоҳотлар доирасида янги ва қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар ходимларининг меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнларини вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги хабарни ижобий баҳолайман.

Ҳукумат вакилларининг бундай қарор қабул қилиши таълим тизимида кечаётган кадрлар сиёсати "ўйинига" бироз бўлсада барҳам беради деб ўйлайман.

https://t.me/xalqtaliminfo
5.3K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-03-30 08:15:43 Қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишлар вақтинча тўхтатиладими? Президент Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков томонидан маъмурий ислоҳотлар доирасида янги ва қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар ходимларининг меҳнат шартномаларини бекор қилиш…
11.3K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-03-30 08:15:42 Қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишлар вақтинча тўхтатиладими?

Президент Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков томонидан маъмурий ислоҳотлар доирасида янги ва қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар ходимларининг меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнлари ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛИШИ ва шундан келиб чиқиб меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш МУДДАТЛАРИ УЗАЙТИРИЛИШИ ҳақида топшириқ берилгани ҳақида хабар келди.

Мазкур ҳабарга кўра, давлат раҳбарининг 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон Фармонининг 7-банди талабларидан келиб чиқиб, вазирлик ва идоралар мутасаддиларига меҳнат муносабатларини давом эттириш ва бекор қилишни расмийлаштириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш Бандлик вазирлигига юклатилади.
11.0K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-03-30 03:20:35 #Хушхабар

5 млн сўмлик вазир устамасини олиши мумкин бўлган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Айни дамда вазир жамғармаси 2-босқичидан муваффақиятли ўтган педагоглар сони 1697 нафарни ташкил этган. Энди, ана шу рўйхатдаги педагог ходимлар 9 ой мобайнида 5 млн сўмдан ортиқ бўлган қўшимча маблағни ҳар ой оладилар.

2-босқичдан муваффақиятли ўтиб олган педагогларни чин дилдан табриклаймиз. Сизлар учун хурсандмиз.

Xalq ta'limi Info
65.2K viewsedited  00:20
Ochish/sharhlash
2023-03-29 17:26:13 ​​#Сўраган_эдингиз

«Kundalik»га ўз вақтида баҳо қўймаган ўқитувчилар энди жазоланадими?

Фан ўқитувчилари “Kundalik”га ўз вақтида баҳо қўймаса уларга иш ҳақи тўланмаслиги қанчалик тўғри?

Ўқитувчи дарсни ўтибоқ «Kundalik»га баҳо ва белгиларни қўйиши учун уларнинг ихтиёрида қанча муддат бор?

Юқоридаги саволлар юзасидан ўқитувчилар жуда кўп чалкашликларга дуч келишяпти. Шу сабабли, бу саволларга «Youtube» саҳифамизда тўлиқ тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.

15 апрелдан кейин турли муаммоларга дуч келмаслик учун ҳам «Youtube» саҳифамиздаги ушбу видеони албатта кўринг! Қўшимча саволларни видео остидаги изоҳларда ёзиб қолдирсангиз бўлади.

Видеони кўриш

Xalq ta'limi Info
40.2K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:33:20 “Kundalik” бўйича тушунмовчиликларга қўшимча изоҳ

15 апрелдан бошлаб “Kundalik” электрон синф журналида баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов ўрнатиш “Kundalik” компаниясининг эмас аксинча, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кўрсатмасидир.

Яъни, “Kundalik”да баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов ўрнатишни вазирлик хоҳлаяпти. Бу кўрсатма эса юридик жихатдан ҳали ҳам амалда. Бекор қилингани йўқ. Шунинг учун бу масала бўйича қўйилган постларни ( 1, 2, 3, 4 ) нотўғри талқин қилмаслик сўралади.

“Kundalik” компанияси томонидан берилган баёнотда эса баҳоларни таҳрирлаш ҳақида гап кетмоқда. Яъни, улар электрон журналда баҳоларни таҳрирлашнинг умуман иложи йўқ деган мазмунда тарқалган хабарга аниқлик киритишди ва бунга 72 соат вақт борлигини айтиб ўтишди.

15 апрелдан эса дарс ўтилган кундан бошлаб 72 соатдан кейин баҳоларни таҳрирлашни тақиқлаш ММТВнинг 2023 йил 16 мартдаги 04-04/2-119-сонли хатига асосан кучга киради.

Агар шу постдан кейин ҳам тушунмовчиликлар бўладиган бўлса, бугуноқ ушбу вазиятни «Youtube» саҳифамизда видеомурожаат шаклида батафсил тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

«Youtube» саҳифамизга ҳам обуна бўлиб қўйишни унутманг. Тез орада мазкур масала юзасидан тўлиқ маълумот берамиз.

Xalq ta'limi Info
41.1K views11:33
Ochish/sharhlash
2023-03-29 12:42:07 Май ойидан бошлаб мактаб раҳбар ходимларининг ойлик маоши сезиларли даражада оширилади

Маълумки, 1 майдан бошлаб бюджет ташкилоти ходимларининг ойлик маошлари 7 фоизга оширилмоқда. Мактабдаги раҳбар ходимларининг ойлик маошини эса алоҳида ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда аввалроқ ҳам хабар бергандик.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2023 йилнинг май ойига қадар умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси белгиланган.

Айтишларича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда раҳбар ходимларнинг маошини ошириш бўйича алоҳида ҳужжат лойиҳасини тайёрламоқда.

https://t.me/xalqtaliminfo
16.5K viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2023-03-29 07:04:25 Айрим ҳудудларда ўқитувчиларга қўшимча устамаларни тўлаш яна тўхтатиб қўйилган

Бизга келган хабарларга кўра, айрим жойларда информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар асоссиз равишда тўхтатиб қўйилган. Бундай ҳолат Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳам кузатилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги информатика фани ўқитувчиларига "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаганлигини маълум қилган бўлсада, лекин ҳисобчилар ўзбошимчалик қилиб, ўқитувчиларга қўшимча тўловларни тўлашдан бош тортиб келаётгани айтилмоқда.

Бу вазиятда педагог ходимлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳудудий адлия бўлими ёки прокуратура органларига зудлик билан мурожаат қилишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аслида, қўшимча устама олишга қонунан ҳақли бўлган ўқитувчиларга тўловларни амалга оширмаган ҳисобчиларни жавобгарликка тортиб, ўқитувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун товон пули ундириш лозим.

https://t.me/xalqtaliminfo
26.2K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash