2023-04-05 12:48:26
#Сўраган_эдингиз
Келаси йилдан бошқа ўқитувчилар ҳам 5 миллион сўмлик устама олса бўладими?
Албатта, бошқа ўқитувчилар ҳам вазир устамасига даъвогарлик қилиши мумкин. Аммо. 5 миллион сўмлик
устамани қўлга киритиш осон иш эмас.
Бу устамага мактабларда фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида
энг юқори натижа кўрсатган, ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда
совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар давогарлик қилиши мумкин.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг сони ҳам чекланган.
2023 йил учун вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони
2000 нафар этиб белгиланган ва бу квота “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланган.
Аммо, мана шу 2000 нафар номзодларнинг ҳам ҳаммаси устамага тавсия қилинмаслиги мумкин. Мисол учун, бу йил 1697 нафар номзод тавсия этилди. Яъни, 2000 нафар номзодлар ҳам икки босқичли синовлар орқали саралаб олинади.
Биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналиши бўйича номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синови ўтказилади.
Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг
80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамага ҳамма ҳам давогарлик қилолмайди. Унинг учун педагог ходимлар юқорида санаб ўтилган айрим талабларга жавоб беришлари керак бўлади.
https://t.me/xalqtaliminfo
33.4K views09:48