Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 283-сонли умумтаълим мактаби | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 283-сонли умумтаълим мактабида 3-"А" синф ўқувчилари ўз раҳбарлари Шоҳиста Дадаева ташаббуси билан "Сизга таъзим, азиз устозлар!" номли маънавий-маърифий тадбир уюштирдилар.

Унда маҳалла фаоллари, кўп йиллар таълим соҳасида хизмат кўрсатган фахрий устозлар, фидойи, ўз соҳасида илғор ва тажрибали ўқитувчилар, мураббийлар иштирок этди. Фаолияти давомида самарали меҳнат қилаётган устозлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур тадбирга янада файз киритди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB