Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилинди Яқинд | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Расмий муносабат

Фуқаро мурожаати ижобий ҳал қилинди

Яқинда ижтимоий тармоқ саҳифаларида фуқаро Гулчеҳра Шарипова фарзандлари – Низомиддин ва Ойшабегимларни Миробод туманидаги 60-мактабга жойлашда турли сунъий тўсиқларга дуч келаётгани, бу масалада масъул ташкилотларга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганида унга рад жавоби берилаётганидан шикоят қилинган эди.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Якунда фуқаро Г.Шарипованинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Айни пайтда унинг фарзандлари 60-мактабда таълим олмоқда.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB