Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-08 10:46:23 "Улар бу ишларидан фахрланишмоқда"

Улар қанчалар ярамас ва очкўз монополист эканини очиқ тан олишаётгани йўқ, улар бундан очиқча фахрланишмоқда.

Эътибор беринг, ҳеч бир соғлом ўзбекистонлик Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўхтасин, заводлар ёпилсин, деган талаб қўйгани йўқ.

Лекин фриклар эркин Рақобат талаби ҳамда тўқиб чиқарилган фейк "ишлаб чиқариш бўлмасин" ўртасида тенглик қўйиш билан овора.

Шу маънода саҳнага чиқарилган фриклар билан баҳсга киришиш истеъмолчиларнинг соғлом талабларини емирилишига хизмат қилади. Ўзбекистонликларни танловсиз талашда давом эттиришни истаётганлар биз мана шу фрик ва масхарабозлар билан ўралашиб қолишимизни, қонуний талабларимиздан чалғишимизни исташмоқда.
24.5K views07:46
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:39:52 Маҳаллалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Ҳарқалай қонунларимизда шундай ёзилган.

Тайинланган пойтахт ҳокимига кўра, "Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади".

Ҳокимбова, шу пайтгача қонунга амал қилмаётганмидик?

Маҳалла устига қўйилган, ҳеч бир қонунда акс этмаган еттилик институти нима бўлади?
24.5K views04:39
Ochish/sharhlash
2024-04-07 17:02:14 Давлат хизматчилари олигархия хизматида бўлса

Коррупциянинг энг хавфли ва юқори чўққиси бўлган, мамлакат суверенитети учун даҳшатли оқибатларни келтириб чиқарадиган бундай ҳолатларга қарши нормал давлатларда шафқатсиз равишда курашилади. Ҳукумат хизматчиларининг ва айниқса, регуляцияга оид ваколатларга эга топ амалдорларнинг олигархик гуруҳлар билан яқинлашиб кетиши қонун билан таъқиб қилинади. Ўзбекистонда оддийгина кўринган ҳолатларда ҳам, масалан, ҳукуматда регуляция функцияларига эга бўлган амалдорнинг ўша соҳадаги олигархик тузилмага ишга ўтиши ёки олигархик тузилмадаги менежерларнинг регуляторга айланишини чеклайдиган қонуний тизим ишлайди. Қаттиқ жазо маҳкамаси фаолият кўрсатади.

Содда қилиб айтганда, ҳукумат ва бизнес, айниқса, йирик бизнес ва олигархия чатишиб кетмаслиги ва якунда, мамлакат бойликларига қўшиб давлат мустақиллигини ҳам сотиб юбормасликлари учун Манфатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунлар қабул қилинади.

Ўзбекистонда ҳам шу каби қонун лойиҳаси бир минг бир марта таҳрир қилиниб, рандаланилиб, ўзларига мослаб, қуйи палатада кўриб чиқилганига бир ярим йилдан ошди.

Сенатда Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун маъқулланганига 10 ой бўлди. Шундан кейин қонун изсиз йўқолди. Эски Конституцияга кўра ҳам, "сеники, меники, бизники" қилиб қабул қилинган Конституцияга кўра ҳам, бу қонун аллақачон кучга кириши лозим эди.

Лекин қонун ҳалигача йўқ. Қонун қайси тумбочка ё сейфга яшириб қўйилганини Ўзбекистоннинг расман иккинчи одами Танзила опа ҳам билмайди.

Сиз айтишингиз мумкин, ҳа, ўша ўзларига мослаб, у ёғидан, бу ёғидан кесиб, думи юлинган товуққа айлантирилган қонун кучга кирди, нима, кирмади нима. Бир жиҳатдан тўғри, лекин ҳеч бўлмаса, Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонуннинг номинал тарзда бўлса ҳам мавжудлиги, олигархлар ичак чавоғигача ўзиники қилиб олган бўлиши мумкин бўлган чиновниклар, унга етакловчи ёки ишора берувчи битимлар ва ҳаракатлар ҳақида гапириш, ёзиш, жамоатчилик эътиборини чуқурлашиб бораётган муаммога қаратишга имкон беради.
26.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2024-04-07 13:12:06
Вақт – бу пул. Қадрли вақтингиздан унумли фойдаланинг ва "ТЕЗКОР КРЕДИТ" ёрдамида бизнесингизни ривожлантиринг!

Исталган валютада 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача;
3 йилгача;
Имтиёзли давр – 3 ойгача!

Аризангизни sqb.uz сайтида онлайн тарзда қолдиринг.

Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.

Реклама
24.2K views10:12
Ochish/sharhlash
2024-04-07 11:39:14 Энергетика вазири Лукойл заправкасини очгани ғалати бўлмасди

Бу нормал қабул қилиниши керак бўларди. Масалан, 2018 йилда Луйкойлнинг биринчи заправкаси очилганида, очилиш маросимида ўша пайтда Энергетика вазирлиги статусидаги Ўзбекнефтегазнинг раҳбарияти иштирок этган. Бу нормал ҳолат ўлароқ қабул қилинган.

Чунки ўшанда Лукойл бренди остидаги заправканинг оператори "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖнинг 49% улуши Ўзбекнефтегаз орқали давлатга тегишли бўлган. Яъни давлат вакилининг давлат активига ёки улушига оид объектда очилиш маросимида иштирок этишини тушунса, ҳатто олқишласа бўлади.

Лекин ўтаётган ҳафтадаги маросимда қанақадир учинчи биринчи ўринбосар эмас, шахсан вазирнинг АҚШ санкциялари остидаги Лукойлнинг маросимида иштирок этиши бироз ғалати.

Нимага? Чунки Лукойнинг заправкаларига бензин етказувчи оператор "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖ аллақачон Ўзбекнефтегаз илкидан чиқариб, "инъом" қилиб юборилган. Операторнинг қачонлардир Ўзбекнефтегаз, яъни давлат назоратидаги 49% улуши Санегга ўтиб қолган (Янги даврда Ўзбекнефтегазни кимлар таламаган?).

Табиийки, давлатнинг мулкий назорати ва улушга оид манфаати йўқ маконда вазир нима қилаяпти, деган савол туғилаверади.


Ахир вазиримиз Россия бизнес олигархияси манфааатларининг Ўзбекистондаги ҳимоячиси ёки вакили эмаску.

Кимдир сезди, кимдир билмади: Ўтган март ойида UNG Petro "хусусийлаштирилиши" билан Ўзбекистон бензин савдоси бозоридаги устунлик тўлиқ шимолликлар назоратига топширилди. Бу ҳаммаси эмас. Эълон қилинмаган режаларга кўра шимолдагиларнинг бензин бозоримиз устидан назорати янада кучаяди (бозоримизга шимолликлардан бошқаларга киришга тақиқ бўлса керак). Лукойлдан ташқари Татнефть, Газпромнефть ва илдизи шимолга боғланган Saneg ҳам заправкалар қуради . Яъни ҳурматли вазиримиз шимол олигархияси заправкаларини очилишида ҳали кўп марта иштирок этиши мумкин.
26.6K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2024-04-06 19:39:28 Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланмоқда

Охирги 7 йилдаги тенденцияларни ҳисобга олсак, айниқса, ташқи омиллар таъсири кучли бўлган 2020 (пандемия) ва 2022 йилда (уруш) ўзбек сўмининг қадрсизланиши қўшнилар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон валюталари билан синхрон тарзда юз берган эди.

Лекин 2024 йилнинг Наврўзидан кейинги кунларда ўзбек сўми бир тарафга, қозоқ тенгеси, қирғиз соми ва тожик сомонийси эса бошқа томонга қараб ҳаракатланмоқда.

Ўзингиз қаранг.

Қозоғистонда долларнинг расмий курси 451,27 тенгедан 446,78 тенгегача тушди.

Қирғизистонда долларнинг расмий курси 89,51 сомдан 89,33 сомгача пасайди.

Тожикистонда, ҳатто қардошларимизда мигрантлар билан боғлиқ нохуш воқеалар юз берганига қарамай, доллар курси 10,9575дан 10,9508гача арзонлашди.

Ўзбекистонда эса шу даврда доллар курси 12 561,87 сўмдан 12 685,08 сўмгача кўтарилди.

Яъни, эртага қандайдир ташқи омиллар, ноаниқликлар ҳақида нарративлар пайдо бўлса, бу ғирт ёлғон бўлади, сабабларни мутлақо ички омиллардан излашимиз керак.
16.0K viewsedited  16:39
Ochish/sharhlash
2024-04-06 18:34:45
Бизнесда ҳаммаси биринчи қадамга боғлиқ!

Биринчи қадамни биз билан ташланг.
"Бизнесни ривожлантириш банки" "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади.
Ҳунарингизни бизнесга айлантиришга имконият яратамиз.

Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача
Кредит муддати: 12 ой
Имтиёзли давр: 1 ой
Йиллик фоиз ставкаси: 25%

Батафсил

Қўшимча маълумот учун 1254 рақамига ёки @brbsupport га мурожаат этинг.

Реклама
13.8K views15:34
Ochish/sharhlash
2024-04-06 16:30:00Ўқитувчини ҳамма талаши мумкин: чунки бу жуда осон ва жазо йўқ

Ҳашар баҳона Маҳалла уюшмасига, гарчи бу тўғридаги ҳукумат фармойишида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларига тегилмаслиги кўрсатилган бўлсада, айнан ўқитувчилардан "ихтиёрий мажбурий" пул йиғиш кампанияга айланиб кетгани ҳақида ёзилмоқда.

Қарор бошқа, сўз бошқа, амал бошқа бўлган замонда бундан бошқача бўлиши мумкинми? Ахир Ўзбекистондаги энг камбағал ишловчи тоифага айланган ўқитувчини вазирлик ҳимоя қилармиди, вазирликнинг вазифаси тепадан тушган топшириқларни савол бермай бажариш бўлса, тескари селекциянинг маҳсули бўлган, районо ва облонолар ҳокимларнинг шотирларига айлантирилган бўлса (ўқитувчилар устидаги опричнина).

Шундай экан ҳимояти йўқ ўқитувчи таланаверади. Мабодо ҳашар учун ихтиёрдаги мажбурий пул йиғиш ишлари очилиб қолса, нари борса пуллар қайтариб берилади. Бу ишни устида турган қанақадир замлар, замзамлар ва бошқа муттаҳамларга жазо ё жарима ҳақида гап бўлиши мумкин эмас .

Қаердадир айтгандим, ўқитувчиларнинг энг катта муаммоси уларнинг кўп эканида. Таълим соҳасидаги 1 млн 169 мингдан зиёд ходимлардан 50 мингдан йиғилса, 58 млрд.пул бўлади. Маҳалла деган янги уюшмага эса пўрим кабинетлар, офислар, мебеллар, хизмат автомашиналари қайғуси келади. Ўқитувчидан олинмай кимдан олинади?
21.4K views13:30
Ochish/sharhlash
2024-04-06 16:00:34
АСАКАБАНК ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТЛАРДАГИ МИКРОҚАРЗЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!

Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

Ушбу микроқарз:

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Мурожаат учун: 1152
Батафсил маълумот

@pressa_asakabank

Реклама
14.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:30:00 Маҳалла уюшмасига ўтказиладиган 1 кунлик Ҳашар пули қанча?

Ҳашар пули Маҳаллалар уюшмасига ўтадиган бўлгани ҳақидаги хабардан кейин ўзбекистонликларга ўша 1 кунлик иш ҳақи Ўзбекистон миқёсида қанча бўлиши мумкинлиги қизиқ бўлса керак.

Албатта, бу ҳақда ҳеч қачон очиқ маълумот берилмаган, бундан буёғигаям берилмаса керак.

Лекин расмий статистикамиз маълумотларига таяниб, чамалаб кўришимиз мумкин.

Даромадлар статистикасига кўра, 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари 728.8 трлн.сўмни ташкил этган, бу сумманинг 29,7%и ёки 216,5 трлн.сўми ёлланма ишчиларнинг даромадлари ҳисобланади. Шунда ёлланма ишчиларнинг ўртача 1 кунлик даромади 721,5 млрд.сўмни ташкил этади (6 кунлик иш ҳафтаси мисолида).

Яъни, Маҳалла уюшмасига йиғилиши мумкин бўлган ҳашар пулининг потенциал миқдори шунча бўлиши мумкин. Лекин фармойишда таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларидан 1 кунлик иш ҳақи ушлаб қолинмаслиги айтилган (қарори, сўзи ва амали турлича бўлган замонда "ихтиёрий" равишда ушланаётгани ҳолатлари бўлиши эҳтимоли йўқ эмас).

Шунинг учун, иш ҳақи статистикасидан ҳам фойдаланиб кўриш мумкин. Расмий статистикага кўра, 2023 йил якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4 551,4 минг сўмни ташкил этган. Бу ўртача 3 101 127 ходимга нисбатан ҳисобланган, уларнинг 37,7%и таълим (ўртача ойлик 3 123,0 минг сўм), 16,9%и соғлиқни сақлашга оид (ўртача ойлик 3 002,6 минг сўм).

Ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлигидан ушлаб қолинмайди, деб икки соҳани чегириб ташласак ва қолганларга 6 кунлик иш ҳафтасини қўлласак, 1 кунлик иш ҳақи миқдори Ўзбекистон бўйича 355,6 млрд.сўмни ташкил этиши мумкин. Лекин бу сумма ҳам ҳақиқатни акс эттирмайди. чунки ўзбек статистикаси фермер хўжаликлар ва кичик бизнес субъектлари иш ҳақисини ҳисобга олмайди.

Демак, бизга маълум бўлгани шуки, Маҳалла уюшмасига ўтказилиши талаб этилаётган 1 кунлик иш ҳақининг энг ками 355,6 млрд.сўм, кўпи билан эса максимумда 721,5 млрд.сўм.

Лекин бизга ноаён бўлиб қолаётгани Ҳашар баҳона йиғилилаётган пулларнинг қандай ишлатилиши. Шу пайтгачаям, "Маҳалла" хайрия фонди бирон марта келаётган ва кетаётган маблағлар ҳақида, фонднинг молиявий натижалари борасида маълумотларни очиқламаган. Маҳалла уюшмаси Маҳалла хайрия фондининг анъанасини давом эттирса керак. Ахир миллиардлар сукунатни ва ёпиқликни яхши кўради. Қолаверса, қўл остидагилар сони Ўзбекистон армиясидан каттароқ бўлган уюшманинг улкан бюрократиясини сақлашга ҳам озмунча пул кетмайди. Балки энди ҳашарларни йилига 2 марта эмас, ҳар ойда ўтказишга тўғри келар.
16.2K views11:30
Ochish/sharhlash