Get Mystery Box with random crypto!

Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланмоқда Охирги 7 йилдаг | bakiroo

Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланмоқда

Охирги 7 йилдаги тенденцияларни ҳисобга олсак, айниқса, ташқи омиллар таъсири кучли бўлган 2020 (пандемия) ва 2022 йилда (уруш) ўзбек сўмининг қадрсизланиши қўшнилар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон валюталари билан синхрон тарзда юз берган эди.

Лекин 2024 йилнинг Наврўзидан кейинги кунларда ўзбек сўми бир тарафга, қозоқ тенгеси, қирғиз соми ва тожик сомонийси эса бошқа томонга қараб ҳаракатланмоқда.

Ўзингиз қаранг.

Қозоғистонда долларнинг расмий курси 451,27 тенгедан 446,78 тенгегача тушди.

Қирғизистонда долларнинг расмий курси 89,51 сомдан 89,33 сомгача пасайди.

Тожикистонда, ҳатто қардошларимизда мигрантлар билан боғлиқ нохуш воқеалар юз берганига қарамай, доллар курси 10,9575дан 10,9508гача арзонлашди.

Ўзбекистонда эса шу даврда доллар курси 12 561,87 сўмдан 12 685,08 сўмгача кўтарилди.

Яъни, эртага қандайдир ташқи омиллар, ноаниқликлар ҳақида нарративлар пайдо бўлса, бу ғирт ёлғон бўлади, сабабларни мутлақо ички омиллардан излашимиз керак.