Get Mystery Box with random crypto!

​Ўқитувчини ҳамма талаши мумкин: чунки бу жуда осон ва жазо йў | bakiroo

Ўқитувчини ҳамма талаши мумкин: чунки бу жуда осон ва жазо йўқ

Ҳашар баҳона Маҳалла уюшмасига, гарчи бу тўғридаги ҳукумат фармойишида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларига тегилмаслиги кўрсатилган бўлсада, айнан ўқитувчилардан "ихтиёрий мажбурий" пул йиғиш кампанияга айланиб кетгани ҳақида ёзилмоқда.

Қарор бошқа, сўз бошқа, амал бошқа бўлган замонда бундан бошқача бўлиши мумкинми? Ахир Ўзбекистондаги энг камбағал ишловчи тоифага айланган ўқитувчини вазирлик ҳимоя қилармиди, вазирликнинг вазифаси тепадан тушган топшириқларни савол бермай бажариш бўлса, тескари селекциянинг маҳсули бўлган, районо ва облонолар ҳокимларнинг шотирларига айлантирилган бўлса (ўқитувчилар устидаги опричнина).

Шундай экан ҳимояти йўқ ўқитувчи таланаверади. Мабодо ҳашар учун ихтиёрдаги мажбурий пул йиғиш ишлари очилиб қолса, нари борса пуллар қайтариб берилади. Бу ишни устида турган қанақадир замлар, замзамлар ва бошқа муттаҳамларга жазо ё жарима ҳақида гап бўлиши мумкин эмас .

Қаердадир айтгандим, ўқитувчиларнинг энг катта муаммоси уларнинг кўп эканида. Таълим соҳасидаги 1 млн 169 мингдан зиёд ходимлардан 50 мингдан йиғилса, 58 млрд.пул бўлади. Маҳалла деган янги уюшмага эса пўрим кабинетлар, офислар, мебеллар, хизмат автомашиналари қайғуси келади. Ўқитувчидан олинмай кимдан олинади?