Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-11 14:11:06
Донорлик ва хайрия ишлари ҳам рақамлаштирилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Click компанияси билан ҳамкорликда “Инсон учун” янги хайрия платформасининг тақдимотини ўтказди.

Мазкур платформа эҳтиёжманд инсонларга хайрия маблағларини ўтказишни шаффоф ва ишончли тарзда амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

“Инсон учун” платформаси орқали нафақат моддий ёрдам бериш, балки бошқалардан кўмак сўраш ҳам мумкин. Бунинг учун онлайн ариза тўлдириш талаб этилади. Платформага киритилаётган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва яхлитлигини эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таъминлайди.

Шунингдек, платформа орқали хайрия маблағлари ўтказилган беморнинг аҳволини кузатиб бориш ва унинг ҳолати билан танишиш ҳам мумкин.
20.0K views11:11
Ochish/sharhlash
2024-04-11 10:34:57 Ҳимояланмаган инвестициялар макони

Қанақадир топшириқ ё фармойиш Қонун, Президент қарорлари, Ҳукумат қароридан устун кўрилиб ижро қилиниши ҳақида жуда кўп ёздик. Бизнес учун талабларни ёмон томонга ўзгариши вақтида қонун билан белгиланган 3 ойлик ўтиш вақти қоидалари ишламаганлиги ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Парламентдан тортиб бизнес манфаатларини ҳимоя қилиши декларацияланган биронта институт ишламайди. Ҳаммаси фалажланган. Ёки жим туриш вазифасини бажаришмоқда.

Яна қонунларимизда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундиришга ҳақли деб ёзиб қўйилган. Бу ҳам ишламайди. Ҳеч қачон ишламаган. Шунчаки қайсидир нормал давлат қонунларидан кўчириб олиб, ёзиб қўйилган.

"Агар қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши инвесторга ёки инвестицияларга зарар етказадиган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлмайди" даган нормалар бу шунчаки шиор холос.

Шунинг учун аввало нормал инвесторлар Ўзбекистонга қадам босмайди, ё ёпиқ кабинетларда келишиб ишлайдиган дордан қочган муттаҳамлари келади. Ёки адашиб бозорга киргани ҳам биринчи прецедентдан кейиноқ барча рискларни товар ва хизмати нархи устига қўйиб юбориш йўлига ўтади.

Электромобиль бозорига кириб, совуғини еб қолганларда ҳам бундан бошқа альтернатива йўқ. Улар бу лаънатланган бозордан камроқ йўқотишлар билан эсон омон чиқиб олган тақдирда ҳам, ё қайтиб Ўзбекистонга пул тикишмайди ё кўргуликлари дарс бўлмай яна бирон иш бошлашган тақдирда аввал бошданоқ бизнесни тортиб олиш, рейдерлик, ёпиб қўйиш, тақиқлаш рискларини нарх устига миндириш йўлидан юришади.

Шунақа макон. Шунақа замон.
14.2K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:00:00 Биз эркин бозор тарафдоримиз

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда.

"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".

"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".

"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.
19.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-10 11:27:17 Тадбиркорлик субъектлари ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишга жалб қилинади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилишини эълон қилди.

Унга кўра, ёрдамга муҳтожларга овқат тайёрлаш, хонадонларини йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, гигиена тадбирларини амалга ошириш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш каби бир қатор хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилинади.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагидаги тадбиркорлар 2024 йил 20 апрелга қадар +998881992552 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
18.1K views08:27
Ochish/sharhlash
2024-04-10 08:05:32 Ҳамма-ҳаммага Ҳайит айёми муборак!

Яратганнинг нури қалбингизни тарк этмасин!
21.5K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-04-09 16:58:00Тиббиёт муассасаларининг кўчириб, ўрнини "инвесторларга" сотиш қонун билан тақиқланиши керак

Пойтахтда сотиладиган ва ажратиладиган ер қолмагани сайин энг ликвид ва инфратузилмага яқин бюджет объектларига кўз олайтириш бошланмоқди.

Сайланмаган, ҳисобдор бўлмаган, тийиқсиз амалдорларнинг фалон шифохонани фустон жойга кўчириш ва ўрнини "хорижий инвесторларга" бериш таклифлари кўпаймоқда, "ташаббуслар" турли дастурларга тиқиштирилмоқда. Бундай таклифлар тилло нархидаги ер майдонларини аллақачон кўз остига олиб қўйган корчалонлар томонидан гўёки бизнесни қўллаб қувватлаш гарнири билан тортиқ этилмоқда.

Ўзи шаҳардаги шифохоналарни (улар Бош план асосида тўғри режалаштирилгани учун аҳоли учун жудаям қулай жойларда жойлашган) четга кўчириб, ўрнига "иш ўрни яратиш" ва "инвесторларнинг" лойиҳаларини жойлаштириш баҳонаси билан ликвид майдонларни эгаллаб олиш пандемиядан кейин бир бошланиб, кейин тўхтаб қолган эди.

Хусусан. бир ярим йил аввал Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси коммунал муаммолар баҳонаси билан Зангиотага бадарға қилинганди. Кейин биратўла учта шифохона — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар онкологик касалликлар шифохонаси ва Тошкент вилоят онкологик касалликлар шифохонаси бинолари ва иншоотларини сотиш ҳаракати бошланди. Мазкур шифохоналарнинг сотилиши жамоатчиликнинг жиддий ва ҳақли эътирозлари туфайлигина тўхтатиб қолинди.

Энди эса навбат 7-шифохонага келганга ўхшайди. Мазкур шифохонани бошқа жойга кўчириб, қарийб 5 гектарлик ер майдонини кореялик инвесторларга бериш таклиф этилган. Кореялик инвесторлар ёки уларнинг шерикларини нега айнан мазкур касалхона ҳудудини эгалламоқчи бўлаётгани картага қарасангиз, тушунасиз.

Бюджет тиббиёт муассасаларини четга чиқарилиб, ўрнини бизнес эгаллаётгани жуда ёмон ишора. Айниқса, ўзини ижтимоий деб эълон қилган давлат учун. Бизнес манфаатлар, айниқса тор манфаатлар ижтимоийликни рад этмаслиги керак.

Худди шу каби тенденциялар олий таълим муассасалари эгаллаган майдонлар билан юз бера бошлайди (бу ҳақда алоҳида тўхталамиз). Агарда жараён бошланмасдан туриб тўхтатилмаса.

Қарорлар, оғзаки топшириқлар ва эзгу ниятлар декларацияси билан бу ёвуз ва ижтимоий посангини бузадиган жараёнга қарши туриб бўлмайди. Ўзбекистонда таълим ва тиббиёт муассасалари ўрнини кўчириш қонун билан бутунлай тақиқланиши зарур. Ҳаттоки уларнинг ўрнига бошқа, лекин тижорий тиббиёт лойиҳалари ташкил этилган тақдирда ҳам.
21.1K views13:58
Ochish/sharhlash
2024-04-09 12:10:56 Ер тақдим этилишидан олдин петербурглик инвестор камида 1 миллион долларни банкка қўйганми?

Минг бир лазейкалар бўлсаям, фақат тор манфаатларни кўзласаям, қани энди қонун қоидаларга амалдорларимиз ўзлари амал қилишса.

Ер Кодекси ва Президент Фармони белгилаган талабларга кўра, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда Вазирлар Маҳкамаси ер ажратиши мумкин.

Лекин Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрни учун «Стройпроект» МЧЖдан бошқа яна қандай субъектлардан таклифлар олинган? Петербургликлар бу лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳанинг камида 10%и, яъни камида 1 миллион долларни банкдаги махсус ҳисобварақларга қўйганми?

Буларни билмаймиз. Чунки бу тўғридаги қарор ёпиқ. Ёп-ёпиқ.

Нима учун аукциондан ташқари ажратилаётган ер майдонлари бўйича инвестор, хусусий шерик билан келишилган шартлар, битимлар, мажбуриятлар акс этган қарорларни очиқ эълон қилиш мумкин эмас?

Ва ўзи маълум бир ер майдонини аукционга қўйиш мумкин, бошқа ер майдонини эса тўғридан тўғри ажратиш мумкинлиги мезонларини қандай?

Нега фақат иттоппас жойлардаги ноликвид, ер майдонлари аукционга чиқарилади. Юқори бозор қийматига эга, марказ ва қулай инфратузилмага эга ер майдонлари эса юмалоқ ёстиқ қилиб "инвесторларга" текинга берилади?
22.0K views09:10
Ochish/sharhlash
2024-04-09 10:08:13 Петербурглик инвестор аукциондан ер олса бўлмасмиди?

Инвестор Санкт-Петербургдаги «Стройпроект» МЧЖ Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрнида бизнес марказ қуради.

Бир неча ҳафта аввал атрофи дарахтзор бўлган мазкур ер майдони бирон бир белгисиз ўраб олинганди.

Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида бирон бир тадбиркор қурилиш қиламан деса, агар юқори кабинетларга кириш имкони бўлмаса, аукционга рўпара қилинади. Юқоридаги мисолда эса, 3 йил аввал қарзларини тўлай олмай савдо комплексларидан воз кечган петербурглик компанияга ҳеч қанақа аукционсиз Тошкентдаги энг қиммат жой шундоқ берилмоқда.

Ҳа, ўша жойга бизнес марказ қуриш мумкин бўлса, очиқ аукционга чиқарилса бўлмасмиди? Майли, ўша петербурглик инвестор ҳам қатнашиб, ютса, қураверсин эди. Тешилиб ётган бюджетимиз бир неча миллион долларлик маблағ тушарди.

Буям майли. Аукцион ўтказмадинглар ҳам дейлик. Ўша россиялик инвесторга Янги Тошкентдан ер таклиф этса бўлармиди? Давлат банкларига ва ҳокимиятларга офис ва меҳмонхоналар қуриш учун Янги Тошкентда ихтиёрий мажбурий протоколлар чиқариб берилаяптику. Қурсин ана Янги Тошкентда.

3 йил аввал қонунчиликда лазейка қолдирганидаёқ шундай бўлиши аён эди. Яъни дўстларга текин ер, қолганларга, яъни қора халққа аукцион орқали (лекин аукционда сотиладиган ернинг ўзи йўқ). Бунинг устига мана шу лазейка орқали ер ажратиш қарорлари ҳам ёпиқ.

Бирибир аниқлаштириб олишимиз керак: Ўзбекистон тенг имкониятлар мамлакатими ё танланган дўстлар учун улкан имкониятлар мамлакатими?
24.0K viewsedited  07:08
Ochish/sharhlash
2024-04-09 02:30:00Ўзавтосаноат ислоҳ қилиниши керак, бусиз рақобатли автомобиль бозори бўлмайди

Гарчи расмий мақоми Акциядорлик жамияти бўлсада, Ўзавтосаноат бир вақтнинг ўзида ўнлаб вертикал интеграциялашган ишлаб чиқариш корхоналарини назорат қилади. Бир вақтнинг ўзида мулкдор. Бир вақтнинг ўзида сотувчи, ҳам улгуржи, ҳам чакана, ҳам импортчи. Бошқа нормал дунёда ўзаро рақобатлашадиган Chevrolet, BYD, Volkswagen, Škoda, Isuzu, Man автомобиль брендларини Ўзавтосаноат Ўзбекистон ҳудудида ўзаро рақобатчи эмас, монопол режимга хизмат қилувчи шерикларга айлантирган (Kia, Renault, Chery ва Haval ҳам бу қоидага амал қилади). Буюртмалар ва молиявий ресурсларни тақсимловчи. Ўзавтосаноат автомобиль соҳасининг асосий регулятори ҳам. Ўзбекистон ҳукуматининг автомобиль саноатига оид барча қарорлари, хусусан бож ва нотариф чекловларга оид директивалари Ўзавтосаноат истаклари, манфаатлари ва мақсадларини ифода этади. Бошқача айтганда, Ўзавтосаноат ҳукумат таркибида бўлмаган тармоқ вазирлиги (узоқ йиллар Ўзавтосаноат раиси бир вақтнинг ўзида ҳукумат раиснинг ўринбосари бўлиб келган).

Ўзбекистон автомобиль бозорида "эркин рақобат энг катта душман" деб ҳисобланиши айнан Ўзавтосаноатнинг ҳозирги мақоми билан боғлиқ. Ўзбекистон ўтмиши мисолида сиз транспортни оласизми, савдоними, туризм, умумий овқатланиш ё қурилиш, ҳам регулятор, ҳам эгалик ва ўйинчи мақомидаги тармоқ вазирликларининг бўлиши доимо монополияни дастаклаб келган. Бундай иш тутишдан воз кечишгина саналган соҳаларда эркин рақобатга йўл очган.

Ўзавтосаноат мисолида ҳам шу жараён амалга оширилиши керак. Токи Ўзавтосаноат ислоҳ қилиниб, ундан регуляторлик функциялари ҳукуматга ўтказилмаса, соҳанинг вертикал интеграциясидан воз кечилмаса, бозордаги барча ўйинчиларга, уларнинг катта ё кичиклигидан қатъий назар, тенг имкониятлар тақдим этилмаса, шўрпешона ўзбекистонликларнинг танловсизлиги давом этаверади.

Идеалда, активларини битта бренд остида консолидациялаштирган Ўзавтосаноат бозордаги ўнлаб мустақил ва рақобатлашувчи ўйинчилардан бири бўлиши керак холос. Ундан ортиғи эмас.
25.1K views23:30
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:46:46 Ўзбекистонда ўртаҳол синфи кенгаймоқда

2024 йил 1 апрель ҳолатига енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилганлар сони 457 684 нафарга етган. Солиштириш учун, таксичилар ўзини ўзи банд қилишга рухсат этилган 2022 йил 1 декабрда бу кўрсаткич 50 908 нафарни ташкил этган. Ўн йиллар давомида такси сектори норасмий иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги бўлиб келган. Самарасиз ва маъмурчилиги қиммат назорат, фақат юридик шахслар орқали такси хизмати кўрсатиш, бозорга киришни имконсиз қилиш талаблари тескари натижа бераверган. 2022 йил сентябрга келибгина ҳукумат таксистларни ўзини ўзи банд қилиб ишлашга рухсат берди.

Ўзи умуман ўзини ўзи банд қилиш механизмини ишсизликни камайтириш эмас, норасмий меҳнат бозорини оқартириш ва расмий ўсишга қадам қўйиш воситаси сифатида кўравериш керак. Умумий сони 2,8 млн.дан ошган сартарошлар, қассоблар, чеварлар, кўрпачилар, гулчилар, новвойлар, дурадгорлар ўзи бусиз ҳам ўз иши билан шуғулланиб келишган, лекин улар ҳеч қачон расмийлашмаган. Банк молия хизматларидан, буюртмалар бозоридан узоқда, узилишда бўлишган.

Кўз ўнгимизда Ўзбекистонда ўзи мавжуд фаолиятни расмийлаштириш орқали ўртаҳол синфи шаклланмоқда (ўрта синф билан адаштирманг). Уларга давлатдан фақат бир нарса — ҳалақит бермаслик керак холос. Шунда улар катта бўлиб, ўсиб, кенгайиб ўрта синфга айланади.
23.4K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash