Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.33K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-16 15:05:27 Келаси йилдан аҳоли учун газ тарифлари ижтимоий нормани ҳисобга олмаса бизнес билан бирхиллашади

2025 йил 1 апрелидан эътиборан:

Ёзги мавсумда:


ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000 сўм.

Қишки мавсумда
ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000 сўм.
30.4K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2024-04-16 15:00:00 Бизнес учун тарифлар ўзгаришсиз қоладими? Ҳали расмий ҳужжат эълон қилинмагани учун бу саволга аниқ жавоб йўқ. Лекин метан заправкаларига сотиладиган газ нархи 1 июлдан бошлаб ҳозирги 1500 сўмдан 1800 сўмгача кўтарилиши анонс қилинмоқда (метан заправкалрида…
22.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:24:54 Бизнес учун тарифлар ўзгаришсиз қоладими?

Ҳали расмий ҳужжат эълон қилинмагани учун бу саволга аниқ жавоб йўқ.

Лекин метан заправкаларига сотиладиган газ нархи 1 июлдан бошлаб ҳозирги 1500 сўмдан 1800 сўмгача кўтарилиши анонс қилинмоқда (метан заправкалрида сотиладиган газ нархи агар яна юқори чегара белгиланмаса, 4000 сўмгача кўтарилиши мумкин).
22.1K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:18:54 Истеъмол ижтимоий нормадан ошганда Ойлик истеъмол электр энергияси учун 201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм; 1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм; 5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм; 10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм. газ учун ёзги мавсумда (март…
30.4K views11:18
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:10:39 Энергетика тарифлари ошади Газетанинг Энергетика вазири ўринбосарига таяниб ёзишича, 1 майдан бошлаб аҳоли учун: Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга; Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади. Ижтимоий норма электр энергияси учун…
41.2K views11:10
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:00:47 Энергетика тарифлари ошади

Газетанинг Энергетика вазири ўринбосарига таяниб ёзишича, 1 майдан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куба, қишки мавсумда 500 куба миқдорида белгиланади.
43.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-16 13:23:28 Доллар/рубль нисоби 94+га қайтди

Ўтган йили октябрдаги қулашлардан кейин долларнинг рублга нисбатан биржадаги қиймати яна 94дан ошди. Мажбурий сотув билан боғлиқ чекловлар жорий қилингач ва нефть нархини кўтарилиши ўтган 6 ой давомида доллар курсини 88-92 рубль оралиғида ушлаш имконини берди.

Сайлов ёрлиқли махсус операция якунлангач, рублнинг барқарорлиги кутилганидек, яна оқсай бошлади. Ҳаттоки нефтнинг 90 доллардан қимматлагани ҳам рубль фодйасига таъсир кўрсатмаяпти. Россия Марказий банки интервенциялар уюштиришга шошилаётгани йўқ. Апрелда Марказий банк валюта сотувларини Молия вазирлиги харидлари ёпиши анонс қилинган, яъни соф интервенция амалга ошмайди.

Кучсизланаётган рубль босқинчилик уруши харажатлари улуши ва қиймати ошиб бораётган Россия бюджетини барқарорлаштирувчи омиллардан бирига айланган.

Пул ўтказмалари тизимлари бугунги транзакцияларда долларнинг курсини 97 рублдан юқори қийматда ҳисоблашни бошлаган.
18.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:40:00Сўм ўрис рублидан мустақилликка эришганига 30 йил бўлди

30 йил олдин, 1994 йил 15 апрель куни, сўм (сўм-купон) курси илк марта валюта биржасида аниқланган.

1994 йил 15 апрелидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Россия Банки пулларининг муомалада бўлиши ҳамда уларнинг юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча тўлов турларига қабул қилиниши тақиқланган.

Унгача, ўрис рубли сўм-купон билан 1:1 нисбатида муомалада бўлган ва бошқа валюталарга нисбатан курс ҳам рубль курси асосида, Россия Марказий банки маълумотидан келиб чиқиб белгиланган.

1994 йил 16 апрелда бошлаб, валюта биржасидаги савдолар натижасида шаклланган расмий курс эълон қилинган.

1 АҚШ доллари 3 637,00 сўм-купонни ташкил этганини кўришингиз мумкин. 1994 йилдан 1996 йилнинг сентябригача валюта биржасидаги курс ва бозордаги курс ўртасида деярли фарқ бўлмаган.
20.7K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:00:02 “Давлатга қарашли фақат битта банк бўлади”

Ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилингани ҳақидаги янги баёнотлар эскиларини эслашга ундайди.

2022 йилда "5 йилдан кейинги Ўзбекистон қанақа бўлиши" ҳақидаги саволга жавоб ўлароқ хусусан, шундай жавоб берилганди: “Давлатга қарашли фақат битта банк бўлади”.

Ўшанда бу режаларга ишонганлардан ишонмаганлар кўпроқ бўлганми ё йўқ, аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин орадан 2 йил ўтиб, ҳукуматнинг давлат банкларига нисбатан  хусусийлаштириш мақсадлари самимийлигига ишониш тобора мушкуллашиб бормоқда. Гап эълон қилинган жараённинг ҳар йили кейинги йилга кечиктирилаётганида эмас. Ҳаракатларда кўрилаётган ишораларда.

Чунки давлат банкларини назоратидан чиқармоқчи бўлган ҳукумат ҳеч қурса банкларга хос бўлмаган вазифаларни камайтиришни бошлайди, акси эмас.

Давлат банкларини сотмоқчи бўлган ҳукумат давлат банкларига бюджет ва давлат фондларидан берган қарзларини қайтариб олишни кўзлайди, қарзларни капиталга конвертация қилмайди.

Банкларни хусусийлаштирмоқчи бўлган ҳукумат давлат банкларига янги осмонўпар бино ва иншоотлар қуришни, иқтисодий самарасиз давлат дастурларида мажбурий иштирокини чеклайди. вҳк.вҳк.

Ҳукумат давлат банкларини ҳисобсиз ўзлаштириладиган бюджетнинг давоми деб ҳисоблашда давом этар экан, ўзига ўзи қарши боришини, яъни давлат банкларидан воз кечишни тасаввур этиш қийин.
20.3K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 18:04:18Ипотеканинг ўсиш суръати пасайиб, қамрови қисқармоқда

2024 йилнинг дастлабки 3 ойида 14 506 қарздорга жами 3 521,4 млрд.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Битта ипотека кредитининг ўртача қиймати 242,8 млн.сўмга етган.

Солиштириш учун 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 15 111 қарздорга 3 259,8 млрд.сўмлик ипотека кредитлари ажратилганди (бир қарздорга ўртача 215,7 млн.сўм).

2024 йилнинг ўтган даврида ажратилган ипотека кредитларининг ўсиш суръати 8%гача тушган (2023 йилнинг шу даврида 15,3%).

Яна бир қизиқ тенденция — банклар ўз маблағлари ҳисобидан ипотека беришни қисқартирган. 2023 йилнинг биринчи чорагида банклар ўз ресурслари ҳисобидан 1 116,7 млрд.сўм ипотека беришган бўлса, жорий йилнинг 3 ойида бу миқдор 964,4 млрд.сўмга тушган.

Ипотекани қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ипотека ажратиш ҳам кескин қисқарган (521,6 млрд.сўмдан 380,3 млрд.сўмгача).

Тижорий ипотеканинг ўртача ставкаси ўтган йили шу даврдаги 23,7%дан 24,5%гача кўтарилган.

Ипотека кредитлари ажратишнинг асосий юки яна Молия вазирлиги маблағларига туша бошлаган (2 176,7 млрд.сўм).

Яна бир ёмон тенденция — аёллар ипотека олишни камайтиришмоқда. 2024 йилнинг ўтган даврда атига 34% қарздорлар аёллар бўлган (ўтган йили 37%, 2022 йилда 41%).

Ипотека бозоридаги совушнинг бошлангани ҳали нархларга таъсир ўтказгани йўқ.
15.3K views15:04
Ochish/sharhlash