Get Mystery Box with random crypto!

Энергетика вазири Лукойл заправкасини очгани ғалати бўлмасди | bakiroo

Энергетика вазири Лукойл заправкасини очгани ғалати бўлмасди

Бу нормал қабул қилиниши керак бўларди. Масалан, 2018 йилда Луйкойлнинг биринчи заправкаси очилганида, очилиш маросимида ўша пайтда Энергетика вазирлиги статусидаги Ўзбекнефтегазнинг раҳбарияти иштирок этган. Бу нормал ҳолат ўлароқ қабул қилинган.

Чунки ўшанда Лукойл бренди остидаги заправканинг оператори "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖнинг 49% улуши Ўзбекнефтегаз орқали давлатга тегишли бўлган. Яъни давлат вакилининг давлат активига ёки улушига оид объектда очилиш маросимида иштирок этишини тушунса, ҳатто олқишласа бўлади.

Лекин ўтаётган ҳафтадаги маросимда қанақадир учинчи биринчи ўринбосар эмас, шахсан вазирнинг АҚШ санкциялари остидаги Лукойлнинг маросимида иштирок этиши бироз ғалати.

Нимага? Чунки Лукойнинг заправкаларига бензин етказувчи оператор "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖ аллақачон Ўзбекнефтегаз илкидан чиқариб, "инъом" қилиб юборилган. Операторнинг қачонлардир Ўзбекнефтегаз, яъни давлат назоратидаги 49% улуши Санегга ўтиб қолган (Янги даврда Ўзбекнефтегазни кимлар таламаган?).

Табиийки, давлатнинг мулкий назорати ва улушга оид манфаати йўқ маконда вазир нима қилаяпти, деган савол туғилаверади.


Ахир вазиримиз Россия бизнес олигархияси манфааатларининг Ўзбекистондаги ҳимоячиси ёки вакили эмаску.

Кимдир сезди, кимдир билмади: Ўтган март ойида UNG Petro "хусусийлаштирилиши" билан Ўзбекистон бензин савдоси бозоридаги устунлик тўлиқ шимолликлар назоратига топширилди. Бу ҳаммаси эмас. Эълон қилинмаган режаларга кўра шимолдагиларнинг бензин бозоримиз устидан назорати янада кучаяди (бозоримизга шимолликлардан бошқаларга киришга тақиқ бўлса керак). Лукойлдан ташқари Татнефть, Газпромнефть ва илдизи шимолга боғланган Saneg ҳам заправкалар қуради . Яъни ҳурматли вазиримиз шимол олигархияси заправкаларини очилишида ҳали кўп марта иштирок этиши мумкин.