Get Mystery Box with random crypto!

#Шифокор_ёндафтарига “Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодек | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#Шифокор_ёндафтарига

“Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси”га асосан, шифокор томонидан фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилгани, унинг соғлиги ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис, текшириш ва даволаш давомида олинган барча маълумотлар сир сақланиши зарур.

Беморга тааллуқли бўлган маълумотларни унинг ёки қонуний вакили ҳисобланган шахсларнинг розилигисиз ошкор қилиш (прокуратура, дастлабки тергов-суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятларини амалга оширувчи органлар ҳамда суд идоралари сўровлари бундан мустасно) тақиқланади.

Тиббиёт ходими ҳар қандай шароитда Ўзбекистан Республикаси қонунларига, ахлоқий қоидаларга зид равишда ҳаракат қилишни рад этиши ва касбий бурч тамойилларига содиқ қолиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram