Get Mystery Box with random crypto!

Буни билишингиз керак! Юқори қон босимини тушириш учун қўлла | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Буни билишингиз керак!

Юқори қон босимини тушириш учун қўлланиладиган 5 та усул:

Қулай ётган ҳолда аввал бурун, кейин эса оғиз орқали чуқур нафас олиш;

Оёқ ва қўлни 45 градусли иссиқ сувда ванна қилиш;

Оёқнинг болдир соҳасига хантал қўйиш;

Тинчлантирувчи хусусиятга эга дўлана, мойчечак, ялпиз чойларини дамлаб, илиқ ҳолда кам-кам ҳўплаб ичиш;

Қон босимини туширишга хизмат қиладиган дори воситаларидан фойдаланиш.


Албатта, бу ҳаракатлар, "тез ёрдам" етиб келгунга қадар бажарилиши керак.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Зуҳра Алиева бу ҳақда маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram