Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда жами 36,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойд | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Мамлакатимизда жами 36,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

16 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 200 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 39 297 нафарни,
2-босқич эмланганлар 111 290 нафарни,
3-босқич эмланганлар 49 857 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 948 391 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 433 447 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 12 287 272 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 227 672 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (33 255 доза),
Тошкент шаҳри (24 587 доза),
Фарғона вилояти (22 612 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi