Get Mystery Box with random crypto!

​ Коронавирус: кеча юртимизда 160 нафардан зиёд кишида касалли | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Коронавирус: кеча юртимизда 160 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196900 (+161) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
27 нафари Тошкент вилоятида,
59 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 9 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 11 нафар,
Самарқанд вилоятида 26 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 12 нафар,
Хоразм вилоятида 22 нафар,
Тошкент вилоятида 46 нафар,
Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193709 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1456 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi