Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 26

2024-01-05 13:37:42
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган фидойи шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Султанов 76 ёшида вафот этди.

Р. Султанов 1947 йилда туғилган. 1973 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ушбу таълим муассасасида илмий ходим сифатида бошлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида реаниматолог-шифокор, Реанимация бўлими мудири, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.

У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган фидойи шифокор Султанов Равшан Тулягановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.5K views10:37
Ochish/sharhlash
2024-01-05 10:37:11
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида сурункали юрак етишмовчилигидан азият чекиб келган беморда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Хорижлик ва маҳаллий аритмологлар ҳамкорлигида юртимизда илк бор бажарилган ушбу мураккаб операция натижасида фуқарога уч камерали кардиостимулятор муваффақиятли ўрнатилди.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача бундай амалиёт дунё бўйича саноқли давлатлардагина ўтказилган холос.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
19.1K views07:37
Ochish/sharhlash
2024-01-05 09:31:28
Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш мўлжалланяпти.

Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқоритехнологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.

Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади.

Бундан ташқари, 12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.6K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-01-05 07:24:56
"Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда.

  “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасасида босқичма-босқич қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, филтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади. 

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
17.1K views04:24
Ochish/sharhlash
2024-01-04 19:31:09
НАЗНАЧЕНИЕ

Соответствующим указом главы государства на первого заместителя заведующего Департаментом социального развития Администрации Президента Республики Узбекистан Асилбека Анваровича Худаярова возложено исполнение обязанностей министра здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
21.5K views16:31
Ochish/sharhlash
2024-01-04 19:28:40
ТАЙИНЛОВ

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
57.2K views16:28
Ochish/sharhlash
2024-01-04 13:22:32Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади

Ўзбекистонда вилоят ва республика даражасидаги барча кўптармоқли шифохоналарда умумий бошқарувни тиббиёт менежерлари томонидан амалга оширилишига эришиш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бирламчи бўғин муассасаларининг 30 фоизи, вилоят муассасаларининг 50 фоизи, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасаларининг 70 фоизи миллий аккредитациядан ўтказилади.

Ҳар бир ҳудудда камида 1 та вилоят/шаҳар муассасаси, 5 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасалари халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Молиялаштириш, дори-дармон, тиббий буюм, жиҳоз ва ускуналар таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда бошқарувда мукаммал бўлган миллий тиббий ёрдам тизими шакллантирилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини босқичма-босқич лицензиялаш (давлат рўйхатидан ўтказиш) назарда тутиляпти.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
16.8K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-01-04 11:33:14
Ҳиндистон биз учун ишончли ҳамкор, стратегик шерик. Кейинги йилларда юртимизда бу давлатнинг йирик ва нуфузли клиникалари билан биргаликда 10 дан зиёд тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

Навбатдаги истиқболли лойиҳа ижрочиси — Ҳиндистоннинг “Aakash healthcare” шифохонаси. Унинг 80 миллион АҚШ долларилик сармоялари Тошкент шаҳрида "Тиббиёт шаҳарчаси" қурилишига йўналтирилади.

Янги мажмуа таркибидан 600 ўринли замонавий клиника ва таълим муассасаси жой олиши кўзда тутилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
14.3K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-01-04 09:22:15 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2023 йил сарҳисоби


ОКТЯБРЬ-2

Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германияга хизмат сафари доирасида “Heinemann Medizintechnik” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Германиянинг Форххайм шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация “Siemens Healthineers” компаниясининг cавдо бўйича вице-президенти Бернт Бибер билан мулоқот қилди.

Пойтахтимизда “Замонавий дунёда руҳий саломатлик ва фаровонлик” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация Германияга хизмат сафари давомида Фрайбург университети клиникаси директори билан мулоқот қилди.

“Гематология ва трансфузиологиянинг диагностика ҳамда муолажасида инновацион ёндашувлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Türk Tıp Dünyası Kurultayı” форуми бўлиб ўтди.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Превентив кардиология: бирламчи профилактикадан — кардиореабилитациягача” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Оқолтинда туманлараро перинатал маркази иш бошлади.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида россиялик мутахассислар билан биргаликда 60 ёшли беморнинг тизза бўғими ички дўнгига сунъий имплантат ўрнатилди.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага борди, бу ерга келган беморлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида қурилган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалига ташриф буюрди.

Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида IV халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб хасталик — буйрак усти безларини юқори технологик жарроҳлик асосида, кам инвазив усулда даволаш йўлга қўйилди.

Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош болалар урологи, Болалар урология маркази раҳбари Виталий Дубров билан биргаликда Болалар миллий тиббиёт марказида даволанаётган 16 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида илк бор суяк кўмигини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиёда туберкулёз касаллигини комплекс назорат қилиш бўйича VII минтақавий халқаро конференция бўлиб ўтди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Самарқанд шаҳрида “Мамлакат жарроҳлик хизматини трансформация қилишда минимал инвазив, юқори технологияли ва гибрид оператив аралашувларнинг аҳамияти” мавзусидаги “Воҳидов ўқишлари – 2023” ХХVII республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ҳудудларда илк бор кам инвазив усулда болаларда эзофагопластика жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

Фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
14.7K views06:22
Ochish/sharhlash
2024-01-04 07:39:00Гипертониядан самарали ҳимояланиш йўли топилди

АҚШнинг Калифорния университети олимлари 5100 киши иштирокида ўтказилган 30 йиллик тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу хулосалар жисмоний фаоллик катта ёшли кишиларда гипертония ривожланишига қандай таъсир қилишини акс эттиради.

Тадқиқот аввалида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган қатнашчиларнинг ҳаётий фаолияти таҳлил қилинди. Сўнгра уларнинг 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврдаги саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди.

Якунда гипертониянинг олдини олиш учун ёшликда ҳафтасига камида беш соат жисмоний машқ қилиш керак, деган хулосага келинди.

Хўш, бу янгиликнинг ўзига хос жиҳати нимада?

Гап шундаки, ушбу мавзуда аввал ҳам қатор изланишлар олиб борилган. Уларга таяниб, шифокорлар келгусида қон босими билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун ҳафтада 150 дақиқа ўртача ёки 75 дақиқа интенсив жисмоний фаолликни тавсия қилади.

Янги тадқиқот эса бу кўрсаткични тахминан икки баравар ошириш зарурлигини тасдиқлади. Яъни ёш ўтиши билан қон босими хасталикларидан азият чекмаслик учун кунига атиги бир соат бадантарбия ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланиш кифоя.

Қолаверса, мутахассислар гипертониядан ҳимояланишда бошқа профилактик усуллар, жумладан, туз истеъмолини камайтириш, вазнни назорат қилиш, спиртли ичимликлардан тийилиш ва чекишни ташлаш муҳимлигини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
15.1K views04:39
Ochish/sharhlash