Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34.31K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 240

2021-02-19 14:18:32Наманганда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари ташкил этилади

Наманган вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида илк бор ташкил этилган саломатлик акцияси доирасида чекка қишлоқлардаги аҳоли тўлиқ тиббий кўрик билан қамраб олинди. Аввал вилоятда амалга ошириш имкони бўлмаган жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги бундай саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга кардиожарроҳлик ва бошқа ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

— Мазкур филиаллар учун алоҳида бино қурилмайди, мавжуд шифохоналар биносидан жой берилади. Керак бўлса, бўш турган коллежлар биносини ҳам ажратиб берамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.9K viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:09:21
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

На сессии кенгаша народных депутатов обсуждены меры по комплексному развитию Наманганской области.
Глава государства определил соответствующие.
Сообщено о выделении области 60 миллионов долларов из Фонда реконструкции и развития. В 2021-2022 годах в области намечено реализовать 1 728 отраслевых и региональных инвестиционных проектов на сумму 23,7 триллиона сумов. За счет осуществления этих проектов планируется создать свыше 66 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.5K views11:09
Ochish/sharhlash
2021-02-19 13:56:57
#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ўз тақдимотида “Республикада болалар гематология ва онкологияси хизматини ривожлантириш ва бу соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси” лойиҳасида кўзда тутилган мақсадлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, юртимизда жорий этилган "Болалар гематологияси" ва "Болалар онкологияси" соҳаларини умумлаштириб, дунё стандартларига мос равишда "Болалар ва ўсмирлар гематология ва онкологияси" номли соҳани татбиқ килиш ва шу йуналишда магистратура, ихтисослаш ва малака ошириш курслари дастурида кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K views10:56
Ochish/sharhlash
2021-02-19 11:10:44

#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова юртимиз тиббиётида амалга оширилаётган болалар онкологияси ва гематологияси соҳасида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида тақдимот қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.9K views08:10
Ochish/sharhlash
2021-02-19 10:36:24
Дастлаб чет эллик экспертлар ва ОАВ вакиллари Болалар миллий тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Болалар миллий тиббиёт маркази имкониятлари ва йўналиши жиҳатдан Марказий Осиёда ягона бўлган тиббиёт муассасаси бўлиб, Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган.

Марказ магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография, замонавий лаборатория ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Тиббиёт муассасасида йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K views07:36
Ochish/sharhlash
2021-02-19 10:09:17
12.0K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2021-02-19 10:01:57ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 594 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 424 мингдан зиёд киши вафот этган (18.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:22 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 363 654 янги ҳолати аниқланди, 9 619 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 110 миллион 305 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 441 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,491 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,950 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,921 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,125 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,071 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 57 856, Ҳиндистонда 12 881, Бразилияда 55 271, Россияда 13 447, Буюк Британияда эса 12 717 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 9 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 миллиона 594 тысячи, из них более 2 млн 424 тысячи человек умерли (по состоянию на 16:22 по центральноевропейскому времени 18 февраля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 363 654 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 619 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 19 февраля 2021 года), в мире заразилось более 110 млн 305 тысяч человек, из них более 2 млн 441 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,491 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,950 млн), на третьем — Бразилия (более 9,921 млн), на четвертом — Россия (4,125 млн), на пятом — Великобритания (4,071 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 57 856, Индии — 12 881, Бразилии — 55 271, России — 13 447 и Великобритании — 12 717 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
3.2K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:00:44 2021 йил 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79598 (+50) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78100 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 876 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-18 21:19:45
Президент Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди. Мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ОАВ вакилларига интервью берди. Давлатимиз раҳбари вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

Президент ознакомился с деятельностью научно-практического квалификационного центра компании «Art soft holding» и моно-центра «Ишга мархамат» в городе Намангане. Пообщался с тренерами и молодежью, обучающейся профессиям.
Здесь же Шавкат Мирзиёев дал интервью представителям СМИ. Отвечая на вопросы, глава государства рассказал о главной цели своего приезда в регион, факторах, усложняющих реализацию реформ, экономическом потенциале Намангана, его предприимчивых жителях.

#Mirziyoyev #safar #talim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
6.2K views18:19
Ochish/sharhlash
2021-02-18 21:19:44
4.5K views18:19
Ochish/sharhlash